Sayt test rejimida ishlamoqda

Сулайманов Саламат Aрепбайевичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И.    Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Орол денгизи ва Aмударё сув йўллари тарихи (ХИХ асрнинг 70-йиллари- ХХ асрнинг 80-йилларининг биринчи ярми)», 07.00.01-Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.2.ДСc.Тар223.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илимий даражаси ва унвони: Кочанов Бахитбай Aбдикеримович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, ПҳД.03/30.12. 2019.Тар.20.05. 
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илимий даражаси ва унвони: Сарибайев Маман Ктайбекович, тарих фанлари доктори, доцент; Мавланов Уктам Махмасабирович, тарих фанлари доктори, профессор; Шадманова Санавар Базарбайевна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Йетакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
ИИ.     Тадқиқотнинг мақсади ХИХ асрнинг 70-йиллари – ХХ асрнинг 80-йилларнинг биринчи ярмида Орол денгизи ва Aмударё сув йўллари тарихини очиб беришдан иборат. 
ИИИ.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ХИХ аср охири-ХХ аср бошларида Орол флотилиясини ривожлантиришга қаратилган тадбирларни амалга оширилиши Aмударё флотилиясининг транспорт конторалари томонидан Хива хонлиги ва Aмударё бўлимидан Орол портига пахта, беда уруғи, тери, газлама, қоракўл териси ва жўн маҳсулотларини ташиш ҳажмини кўпайтиришга имкон берганлиги далилланган; 
ХХ асрнинг бошида Орол денгизида кема қатнови бошланиши денгиз бўйларида аҳоли манзилгоҳлари ва унда юзлаб уйлар қурилишига туртки бўлиб, хусусий кемасозлик корхоналари, аксиядорлик жамиятларини шаклланиши транспорт инфраструктурасини вужудга келишига хизмат қилганлиги асосланган; 
Хоразм воҳаси учун Aмударё флотилиясининг ташкил етилиши катта прогрессив аҳамиятга ега бўлиб, у воҳага темир йўлга чиқиш имконини бериб, ушбу ҳудудни Марказий Россия билан боғлаш билан бирга Aмударё бўлими шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри хавфсиз йўллар пайдо бўлишига хизмат қилганлиги асосланган;
Aмударё флоти ҳам аввало, ҳукумат манфаатлари йўлида ташкил етилган бўлса-да, Орол денгизи ва Aмударёда юк ташиш билан ҳарбий флотилиядан ташқари шахсий кемаларнинг егалари ҳам шуғулланиб, кейинги фаолиятида аҳолининг манфаатлари йўлида иш олиб борганлиги исботланган;
1941 йилда Иккинчи жаҳон урушнинг бошланиши билан фронтга кетган денгизчилар ва кема жамоаси ўрнини аёллар ва ёш болалар егаллашига қарамасдан Қорақалпоғистондаги барча хизматга яроқли кемалардан тўлиқ фойдаланилиб, қўшинлар ва юклар дарё ва денгиз транспортида Aмударё ва Орол денгизи орқали ташилиши натижасида ушбу тармоқ Ўзбекистон Республикаси транспорти ва алоқасининг муҳим бўғинига айланганлиги очиб берилган.
ИВ.    Тадқиқотнинг натижаларининг жорий қилиниши. ХИХ асрнинг 70-йиллари – ХХ асрнинг 80-йилларнинг биринчи ярмида Орол денгизи ва Aмударё сув йўллари тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида: 
ХИХ аср охири ХХ аср бошларида Орол флотилиясини ривожлантиришга қаратилган тадбирларни амалга оширилиши Aмударё флотилиясининг транспорт конторалари томонидан Хива хонлиги ва Aмударё бўлимидан Орол портига пахта, беда уруғи, тери, газлама, қоракўл териси ва жун маҳсулотларини ташиш ҳажмини кўпайтиришга имкон берганлигига оид илмий натижалардан Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълим вазирлигининг режаси асосида Қорақалпоғистондаги умумий ўрта таълим мактабларидаги педагогик ва ўлкашунослик амалиётларида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълим вазирлигининг 2022-йил 5-октябрдаги 17-04/1841-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг Қорақалпоғистондаги сув йўллари тарихи бўйича қарашларини бирламчи манбалар асосида ва илмий хулосалар асосида бойитишга имкон берган;
ХХ асрнинг бошида Орол денгизида кема қатнови бошланиши денгиз бўйларида аҳоли манзилгоҳлари ва унда юзлаб уйлар қурилишига туртки бўлиб, хусусий кемасозлик корхоналари, аксиядорлик жамиятларини шаклланиши транспорт инфраструктурасини вужудга келишига хизмат қилганлигига оид натижалардан Қорқапоғистондаги транспорти соҳасидаги туризм йўналишларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси маданий меърос ва туризм вазирлигининг 2022-йил 25-окятбрдаги 02-14/04-1890-сон маълумотномаси). Натижалар Орол денгизи ва Aмударё дарёси ҳавзасидаги моддий ёдгорликлар жойлашган ҳудудларга туристлар ташрифини кўпайтиришга хизмат қилган;
Орол денгизи ва Aмударё сув йўлларининг минтақа халқ хўжалигида тутган ўрни, кемалар, қайиқлар ва бошқа транспорт қуролларининг тарихи бўйича Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейида фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейининг 2022-йил 16-ноябрдаги 426-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қоълланилиши музейга ташриф буюрувчилар ва тингловчиларни она ватанга садоқат, ватанпарварлик, миллатпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган ишларни самарали ташкил қилиш имконини берган; 
Хоразм воҳаси учун Aмударё флотилиясининг ташкил етилиши катта прогрессив аҳамиятга ега бўлиб, у воҳага темир йўлга чиқиш имконини бериб, ушбу ҳудудни Марказий Россия билан боғлаш билан бирга Aмударё бўлими шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри хавфсиз йўллар пайдо бўлишига хизмат қилганлигига оид натижалардан Қорақалпоғистон телерадиокампанияси “Қорақалпоғистон” радиоканалининг мусиқий кўнгилочар дастурлар бош муҳаррияти томонидан “Тарихимизни ўрганамиз” мавзусидаги туркум ешиттиришлар сенарийларини тузиш ва тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон телерадиокампаниясининг 2022-йил 25-октябрдаги 05-22/443-сон маълумотномаси). Натижалар ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик, миллатпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий ўзликни англаш туйғуларини янада юксалтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish