Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбанова Гуллола Бахрамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасаслари иқтидорли талабаларининг илмий тадқиқотчилик компетентлигини инновацион ёндашув асосида такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (Педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.ПҳД/Пед904.
Илмий раҳбар: Маматов Дилмурод Нормуродович, педагогика фанлари доктори(ДСc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, ПҳД.03/30.12.2019.Пед.78.03.
Расмий оппонентлар: Рўзийева Дилноз Исомжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Зарипов Лочин Рустамович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент. 
Йетакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасалари иқтидорли талабаларининг илмий-тадқиқотчилик компетентлигини инновацион ёндашув бўйича такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқотчилик фаолиятини ривожлантириш имкониятлари ижодий муҳит барқарорлигини ва индивидуал-когнитив, коммуникатив стратегиялар билан алоқадорлигини босқичма-босқич белгилаш ҳамда субъйект-субъйект ҳамкорлиги уйғунлигини таъминлаш асосида аниқланган;
иқтидорли талабаларнинг илмий ижодкорлик салоҳиятини ривожлантириш модели креатив фаолиятга йўналтирилган кўникмаларга мослашиш ҳамда педагогик ҳамкорликни шахсий натижаларидаги дидактик имкониятларини диагностик лойиҳалаш асосида такомиллаштирилган; 
олий таълим муассасалари иқтидорли талабаларининг илмий тадқиқотчилик компетентлигини ривожлантириш технологиялари, информацион дунёқараш ва янги ахборотларни ўзлаштиришга тайёргарлиги ўояларни интеграциялаш ҳамда алоқаларнинг рефлексив ва виртуал имкониятларини уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасалари иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқотчилик компетентлигини ривожлантириш мезонлари фикрлаш диалекти, ассоциациялар, ривожланиш, ностандарт йечимлар ҳамда абстракт тасаввурларни педагогик мазминга мослаштириш асосида такомиллаштирилган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларининг иқтидорли талабаларининг илмий-тадқиқотчилик компетентлиги инновацион ёндашув асосида такомиллаштиришга оид олинган илмий натижалар: 
иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқотчилик фаолиятини ривожлантириш имкониятлари ижодий муҳит барқарорлигини ва индивидуал-когнитив, коммуникатив стратегиялар билан алоқадорлигини босқичма-босқич белгилаш ҳамда субъйект-субъйект ҳамкорлиги уйўунлигини таъминлаш асосида аниқланган таклифлар “Технология фанини ўқитиш методикаси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 25 декабрдаги 538-149-сон буйруғига асосан берилган нашр гувохномаси). Натижада иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқотчилик компетентлигининг такомиллаштириш жараёни самарадорлигини ошишига еришилган; 
иқтидорли талабаларнинг илмий ижодкорлик салоҳиятини ривожлантириш модели креатив фаолиятга йўналтирилган кўникмаларга мослашиш ҳамда педагогик ҳамкорликни шахсий натижаларидаги дидактик имкониятларини диагностик лойиҳалаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Технология фанини ўқитиш методикаси” номли дарслик доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 25 декабрдаги 538-149-сон буйруғига асосан берилган нашр гувохномаси). Натижада иқтидорли талабаларни ўзини-ўзи ривожлантириш асосида такомиллаштирилган; 
олий таълим муассасалари иқтидорли талабаларининг илмий тадқиқотчилик компетентлигини ривожлантириш технологиялари, информацион дунёқараш ва янги ахборотларни ўзлаштиришга тайёргарлиги ғояларни интеграциялаш ҳамда алоқаларнинг рефлексив ва виртуал имкониятларини уйўунлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган тавсиялар “Технология таълим методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023 йил 31 январдаги 10-сонли буйруғига асосан берилган нашр гувохномаси). Натижада талабаларнинг илмий тадқиқотчилик компетентлигини ривожлантириш методикаси такомиллашган;
олий таълим муассасалари иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқотчилик компетентлигини ривожлантириш мезонлари фикрлаш диалекти, ассоциациялар, ривожланиш, ностандарт йечимлар ҳамда абстракт тасаввурларни педагогик мазминга мослаштириш асосида такомиллаштирилган тавсиялар “Технология таълим методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023 йил 31 январдаги 10-сонли буйруғига асосан берилган нашр гувохномаси). Натижада талабаларнинг илмий тадқиқотчилик компетентлигини ривожлантириш методикаси такомиллашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish