Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамдамов Омонулло Неъматуллайевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Aксиядорлик жамиятларида молиявий менежмент тизими методологик асосларини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.ДСc/Иқт182
Илмий маслаҳатчи: Ташмурадова Бувсара Егамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ДСc.09/31.08.2022.И.151.01.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Олимжонов Одил Олимович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Карлибайева Рая Хожабайевна; иқтисодиёт фанлари доктори, доцент Хусанов Дурбек Нишонович.
Йетакчи ташкилот: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади аксиядорлик жамиятларида молиявий менежмент тизимининг методологик асосларини такомиллаштиришга доир илмий-услубий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат иштирокидаги ҳар бир корхона учун нуфузли халқаро консалтинг ташкилотларини танлов асосида жалб қилган ҳолда ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш амалиётини йўлга қўйиш орқали йирик корхоналарни трансформация қилиш ва ҳусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш таклифи асосланган;
давлат иштирокидаги корхоналарда таваккалчилик қўмитаси ва кузатув кенгаши томонидан белгиланган барча таваккалчиликларни (молиявий, операцион ва бошқалар) аниқлаш ва уларни бартараф қилиш механизмини такомиллаштириш мақсадида корхоналарда “таваккалчилик харитасини” ишлаб чиқиш ва молиявий таваккалчиликларни мониторингини олиб бориш тартиби таклиф етилган; 
аксиядорлик жамиятларида молиявий активларнинг терминал қийматини (инвестицион даврдан кейинги босқичларда пул оқимлари (ДCФ модели асосида)нинг реал қиймат) доимий ўсиш модели ва мултипликатор усулларидан фойдаланган ҳолда аниқлашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
аксиядорлик жамияти капиталининг хусусийлаштириш жараёнларидаги реал бозор қийматини баҳолашда жорий қиймат усули (CВМ), опсионларни нархлаш усули (ОПМ) ва тахмин қилинган даромаднинг қайтиш (ПWЕРМ) усуллари орқали самарадорлик коеффицийентларини прогноз қилиш тартиби ишлаб чиқилган; 
аксиядорлик жамиятлари қимматли қоғозлар даромадлилигини ошириш (кафолатлаш) мақсадида (қатъий белгиланган дивидендларни тўлаш асосида) имтиёзли аксияларнинг номинал қиймати жамият устав фондига нисбатан белгиланган (устав капиталининг) миқдорини 25 фоизгача ошириш таклиф етилган.

ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Aксиядорлик жамиятларида молиявий менежмент тизимининг методологик асосларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-услубий тавсия ва таклифлар асосида
давлат иштирокидаги ҳар бир корхона учун нуфузли халқаро консалтинг ташкилотларини танлов асосида жалб қилган ҳолда ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш амалиётини йўлга қўйиш орқали йирик корхоналарни трансформация қилиш ва ҳусусийлаштириш амалиётини йўлга қўйишга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги ПФ-6096-сон «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 27 февралдаги 05/1-01451-сон ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2023 йил 24 январдаги 03/08-1-18/309-сон маълумотномалари). Мазкур таклиф асосида, аксиядорлик жамиятлари корпоратив ошкоралигини таъминлаш, корпоратив баҳолашнинг халқаро стандартларини босқичма-босқич жорий етиш, аксиядорлик жамиятлари молиявий ва инвестицион фаолияти натижасида юзага келиши мумкин бўлган молиявий рискларни олдиндан прогноз қилиш, капитал қийматини баҳолаш каби йўналишларини ўз ичига олган ўрта ва узоқ муддатли стратегияларни ишлаб чиқиш механизмини амалиётга татбиқ қилишга хизмат қилган. Шунингдек, аксиядорлик жамиятлари томонидан 3 йиллик бизнес режаларини (жорий фаолият, инвестиция лойиҳалари ва уларни молиялаштиришнинг аниқ манбалари, шу жумладан халқаро молия бозорлари маблағлари ҳисобидан, молиявий модел) ишлаб чиқишни таъминлашга еришилган;
давлат иштирокидаги таваккалчилик қўмитаси ва кузатув кенгаши томонидан белгиланган барча таваккалчиликларни (молиявий, операцион ва бошқалар) аниқлаш ва уларни бартараф қилиш механизмини ривожлантириш мақсадида корхоналарда “таваккалчилик харитасини” ишлаб чиқиш ва молиявий таваккалчиликларни мониторингини жорий етишга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 мартдаги 166-сон “2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 27 февралдаги 05/1-01451-сон маълумотномаси). Натижада, давлат иштирокидаги корхоналарда «уч ҳимоя чизиғи», яъни таваккалчиликни оператив бошқарув жараёнида аниқлаш ва бошқариш, таваккалчиликларни аниқлаш ва бартараф қилиш бўйича мониторингини олиб бориш тизими жорий етилган ҳамда ваколатли давлат органининг функсия ва вазифалари белгилаб берилган;
аксиядорлик жамиятларида молиявий активларнинг терминал қийматини (инвестицион даврдан кейинги босқичларда пул оқимлари (ДCФ модели асосида)нинг реал қиймат) доимий ўсиш модели ва мултипликатор усулларидан фойдаланган ҳолда аниқлашга доир таклифи Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандарти (6-сон МБС) “Баҳолаш ёндашувлари ва усуллари”да қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2023 йил 24 январдаги 03/08-1-18/309-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида, аксиядорлик жамиятлари молиявий активларини баҳолаш услубиятида терминал қийматини аниқлаш имкони вужудга келган ҳамда миллий баҳолаш стандартларини халқаро баҳолаш стандартлари тамойилларига мувофиқлаштириш имконияти яратилган;
аксиядорлик жамияти капиталининг хусусийлаштириш жараёнларидаги реал бозор қийматини баҳолашда жорий қиймат усули (CВМ), опсионларни нархлаш усули (ОПМ) ва тахмин қилинган даромаднинг қайтиш (ПWЕРМ) усуллари орқали самарадорлик коеффицийентларини прогноз қилиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандарти (7-сон МБС) “Бизнесни ва бизнесда иштирок етиш ҳуқуқини баҳолаш”да фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2023 йил 24 январдаги 03/08-1-18/309-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида аксиядорлик жамиятлари капиталининг реал бозор қийматини аниқлашда жорий қиймат усули (CВМ), опсионларни нархлаш усули (ОПМ), тахмин қилинган даромаднинг қайтиш усулларидан (ПWЕРМ) фойдаланиш тартиби ишлаб чиқилган ҳамда истиқболдаги рентабеллик коеффицийентларини прогноз қилиш методологияси такомиллаштирилган;
аксиядорлик жамиятлари қимматли қоғозлар даромадлилигини ошириш (кафолатлаш) мақсадида (қатъий белгиланган дивидендларни тўлаш асосида) имтиёзли аксияларнинг номинал қиймати жамият устав фондига нисбатан белгиланган (устав капиталининг) миқдорини 25 фоизгача ошириш таклифи “Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октярбдаги “Aксиядорлик жамиятлари ва аксиядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-726-сон Қонунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 24 январдаги 11/05-15-553-сон маълумотномаси). Натижада, аксиядорлик жамиятлари имтиёзли аксияларнинг номинал қиймати жамият устав фондига нисбатан (устав капиталининг) миқдори 25 фоиз қилиб белгиланган, шунингдек 2022 йилнинг якунларига кўра ўтган йилнинг шу даврига нисбатан аксиядорлик жамиятлари томонидан имтиёзли аксияларнинг емиссия хажмини 17 фоизга ўсишига еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish