Sayt test rejimida ishlamoqda

Юллийев Нуриддин Жуманазаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўрта баланд тоғлар шароитида фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчиларини жисмоний тайёрлашнинг инновасион педагогик технологиялари”, 13.00.04–Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2019.1.ПҳД/Пед854.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, ДСc.03/30.12.2019.Пед.28.01. 
Илмий раҳбар: Мелийев Хамидилла Aбдуллайевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Расмий оппонентлар: Aлламуратов Шухратулло Иноятович биология фанлари доктори, доцент; Солийев Иқрор Розиқович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент.
Йетакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади ўрта баланд тоғлар шароитида қутқарувчиларнинг жисмоний тайёргарлигини ривожлантиришда инновацион педагогик технологиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ўрта баланд тоғлар шароитида қутқарувчилар жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш учун юкламаларни меъёрлаштиришда организмнинг кислородга бўлган еҳтиёжи ортиб бориши олдини олишга қаратилган машғулотларга “ўйноқлаб” кросс югуриш (юрак қисқариш сони кескин ошган вақтда секинлашиб, юрак уруши секинлашган вақтда тезлашиб югуриш) воситаси қўшилиши натижасида гипоксияга мослашиш имкониятлари кенгайтирилган; 
қутқарувчиларда “ФAНЗ–1 қутқарув ўқув кўчма минора комплекси”ни (осма арқон, шинали туйнук ва бошқа қутқарув воситалар) кичик, ўрта ва катта шиддатли юкламаларни бажаришда жисмоний сифатларни ривожлантиришга қаратилган тезлик-куч, куч, тезкор-чидамлилик машғулотларини қўллаш ҳисобига касбий-жисмоний тайёргарлиги такомиллаштирилган;
ўрта баланд тоғлар шароитида қутқарувчиларнинг жисмоний ва касбий тайёргарлик даражасини ошириш учун махсус 4 хил қопламали йўлакчаларда (сувли ёки лойли, қумли ёки тупроқли, ўт-ўланли ёки ўтинли, асфалт бетон ёки шебенли) емаклаб юриш ва ярим егилиб югуриш техникасини турли қутқарув ишлари жараёнида мураккаб вазиятларга дуч келганида табақалаштириб дастлаб техник, сўнгра куч тайёргарлигининг ҳажми ва шиддатини еътиборга олиб ўргатиш ҳисобига махсус тайёргарлиги оширилган;
ҳаёт учун хавфли, екстремал вазиятларда қидирув-қутқарув ишлари самарадорлигини янада оширишга қаратилган, ўзига бўлган ишончини кучайтиришга асосланган “Қутқарувчиларнинг касбий фаолият компонентлари” моделини ишлаб чиқиш орқали қутқарувчиларда (ўзига тўғри қарор қабул қилишнинг зарурий-шахсий ҳамда шахсий сифатлари) касбий фаолият методикаси такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қутқарувчиларни ўрта баланд тоғлар шароитида касбий тайёргарлигининг асосий мазмуни бўлган жисмоний тайёргарликни инновацион педагогик технологиялари ёрдамида ривожлантириш бўйича тадқиқотлар давомида олинган илмий натижалар асосида:
ўрта баланд тоғлар шароитида қутқарувчилар жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш учун юкламаларни меъёрлаштиришда организмнинг кислородга бўлган еҳтиёжи ортиб бориши олдини олишга қаратилган машғулотларга “ўйноқлаб” кросс югуриш (юрак қисқариш сони кескин ошган вақтда секинлашиб, юрак уруши секинлашган вақтда тезлашиб югуриш) воситаси қўшилиши бўйича таклифлар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тасарруфидаги қутқарувчиларнинг машғулот жараёнларига киритилган (Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2022-йил 5-январдаги 1-сон далолатномаси). Натижада қутқарувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги 9,1% га оширилган;
қутқарувчиларда “ФAНЗ–1 қутқарув ўқув кўчма минора комплекси”ни (осма арқон, шинали туйнук ва бошқа қутқарув воситалар) кичик, ўрта ва катта шиддатли юкламаларни бажаришда жисмоний сифатларни ривожлантиришга қаратилган тезлик-куч, куч, тезкор-чидамлилик машғулотларини қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Чирчиқ шаҳар ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчиларининг ўқув-машғулот жараёнига татбиқ етилган (Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги 2022-йил 11-октабрдаги 06-01/06/13/6610-сон маълумотномаси). Натижада қутқарувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги 8,6% га оширилган;
ўрта баланд тоғлар шароитида қутқарувчиларнинг жисмоний ва касбий тайёргарлик даражасини ошириш учун махсус 4 хил қопламали йўлакчаларда (сувли ёки лойли, қумли ёки тупроқли, ўт-ўланли ёки ўтинли, асфалт бетон ёки шебенли) емаклаб юриш ва ярим егилиб югуриш техникасини турли қутқарув ишлари жараёнида мураккаб вазиятларга дуч келганида табақалаштириб дастлаб техник, сўнгра куч тайёргарлигининг ҳажми ва шиддатини еътиборга олиб ўргатиш бўйича Бўстонлиқ туман ихтисослашган кўп тармоқли Фавқулодда вазиятлар бошқармаси “Чимён” ёнғин-қутқарув отряди тавсиялар мусобақа жараёнига татбиқ етилган (Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги 2022-йил 11-октабрдаги 06-01/06/13/6610-сон маълумотномаси). Натижада қутқарувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги 8,7% га оширилган;
ҳаёт учун хавфли, екстремал вазиятларда қидирув-қутқарув ишлари самарадорлигини янада оширишга қаратилган, ўзига бўлган ишончини кучайтиришга асосланган “Қутқарувчиларнинг касбий фаолият компонентлари” моделини ишлаб чиқиш бўйича амалий тавсиялар ўқув-машғулот жараёнига татбиқ етилган (Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги 2022-йил 11-октабрдаги 06-01/06/13/6610-сон маълумотномаси). Натижада қутқарувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги 9,1% га оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish