Sayt test rejimida ishlamoqda

Одилов Бахромжон Бахтиёровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Курашчиларда рақибни кўтариб ташлаш иш қобилияти ва уни ротацион тренажер-машқлар ёрдамида ривожлантириш устуворлиги”, 13.00.04–Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.1.4ПҳД/Пед1854.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, ДСc.03/30.12.2019.Пед.28.01. 
Илмий раҳбар: Aртиқов Зохиджон Собирович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент. 
Расмий оппонентлар: Дадабойев Одилжон Жалолидинович, педагогика фанлари доктори (ДСc), доцент; Хамиджонов Aбдулазиз Усубжон ўғли, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД).
Йетакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади курашчиларда мувозанат сақлаш турғунлигини рақибни кўтариб ташлаш иш қобилиятига таъсир етишини аниқлаш ва уни айланма ҳаракат машқлари ва ротацион-тренажер ёрдамида ривожлантириш самарадорлигини оширишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
курашчиларда айланма ҳаракат юкламалари таъсирида мувозанат сақлаш рақибни кўтариб ташлаш ҳажми ва шиддати билан боғлиқ махсус иш қобилиятини оширувчи машқларни анаероб шароитда бажариш асосида назорат қилишга мўлжалланган самарали педагогик мониторинг тизимини ишлаб чиқиш ҳисобига спортчилар қобилиятларини баҳолаш имкониятлари оширилган; 
курашчиларда мувозанат сақлаш турғунлик жараёни давомийлигини таминлаш учун рақибни кўтариб ташлаш ҳаракатини бажаришдаги куч ҳажми ва иш қобилиятини портловчи куч сифатини ривожлантирувчи машғулотлар шиддатини ошириш асосида қулай ва ноқулай томонларга бажариладиган техник ҳаракатларини елементларга бўлиб такомиллаштириш ҳисобига спортчининг вестибуляр анализаторнинг машқланганлик даражасини ошириш имкониятлари кенгайтирилган;
курашчиларни беллашувларда техник усулларни ҳар икки томонга бажара олиш малакасини егаллаш ва шоҳ усулларини шакллантиришда координацион қобилиятларини “РОТAТОР-БО” тренажеридан ўқув-машғулот жараёнларида фойдаланиш орқали рақибни кўтариб туришга кетадиган вақтларини меъёрлаш методикасида салбий таъсир кўрсатадиган фазаларини аниқлаш ҳисобига ҳаракатлар реаксиясини баҳолаш имкониятлари кенгайтирилган;
курашчиларни тактик тайёргарлигини такомиллаштириш учун мувозанат сақлаш турғунлигини айланма ҳаракатлар таъсирида ривожлантиришда юқори амплитудада бажариладиган техник усулларни имитациясини бажаришдаги иш қобилиятини интеграл тартибда шакллантиришга асосланган ихтисослаштирилган ёрдамчи машқлар мажмуаларини киритиш ҳисобига мусобақа беллашувларида ҳужум ҳаракатларининг самарадорлиги оширилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Курашчи талабаларда олиб борилган жорий тадқиқотлар ва педагогик тажриба натижалари, уларнинг қиёсий таҳлилига асосланган ҳолда: 
курашчиларда айланма ҳаракат юкламалари таъсирида мувозанат сақлаш рақибни кўтариб ташлаш ҳажми ва шиддати билан боғлиқ махсус иш қобилиятини оширувчи машқларни анаероб шароитда бажариш асосида назорат қилишга мўлжалланган самарали педагогик мониторинг тизимини қўллаш бўйича таклифлар “Халқаро кураш турлари назарияси ва услубияти” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 майдаги 285-сонли буйруғига асосан 237-264 рақамли гувоҳномаси). Натижада тажрибада иштирок етган малакали белбоғли курашчиларда манекенни кўтариб, танани турли томонларга айлантириш таъсирида мувозанат сақлаш турғунлиги самарадорлиги 17,84–23,42% гача ўсган;
курашчиларда мувозанат сақлаш турғунлик жараёни давомийлигини таминлаш учун рақибни кўтариб ташлаш ҳаракатини бажаришдаги куч ҳажми ва иш қобилиятини портловчи куч сифатини ривожлантирувчи машғулотлар шиддатини ошириш асосида қулай ва ноқулай томонларга бажариладиган техник ҳаракатларини елементларга бўлиб такомиллаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги тасарруфидаги спорт педагогик маҳоратини ошириш машғулотларига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигини 2022-йил 28 мартдаги 06-13/425 – сон маълумотномаси). Натижада тажрибада иштирок етган малакали белбоғли курашчиларда манекенни турли усуллар ёрдамида қулай ва ноқулай томонларга кўтариб ташлаш билан боғлиқ махсус иш қобилиятининг пулсометрик кўрсаткичларига мувофиқ равишда 9,09–10,50% га, респиратор қиймати 13,45–14,86% гача ижобий томонга ўзгарганлиги юрак ва нафас олиш функсиялари тежамли ишлаш режимига мослашганлиги яхшиланган;
курашчиларни беллашувларда техник усулларни ҳар икки томонга бажара олиш малакасини егаллаш ва шоҳ усулларини шакллантиришда координацион қобилиятларини “РОТAТОР-БО” тренажеридан ўқув-машғулот жараёнларида фойдаланиш бўйича таклифлар Чирчиқ олимпия захиралари коллежида белбоғли кураш машғулотларига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022-йил 28 мартдаги 06-13/425 – сон маълумотномаси). Натижада ушбу сифатлар мувофиқ равишда 22,25–25,59% га, 21,13–22,97% га ва 18,49–20,61% гача ўсган;
курашчиларни тактик тайёргарлигини такомиллаштириш учун мувозанат сақлаш турғунлигини айланма ҳаракатлар таъсирида ривожлантиришда юқори амплитудада бажариладиган техник усулларни имитациясини бажаришдаги иш қобилиятини интеграл тартибда шакллантириш бўйича таклифлар “Халқаро кураш турлари назарияси ва услубияти” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 майдаги 285-сонли буйруғига асосан 237-264 рақамли гувоҳномаси). Натижада тадқиқот натижалари ва амалий тавсияларни машғулотлар жараёнига татбиқ етилиши туфайли 2021 йилда ўтказилган мамлакатимиз чемпионати ҳамда кубок мусобақаларида 7 нафар талаба ғолиб ва совриндорлар рўйхатидан жой олишди, мусобақа натижадорлиги еса 23,7% га ортганлиги аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish