Sayt test rejimida ishlamoqda

Мустафаев Шомурод Нормўминовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим модернизасиясининг артпедагогик асосларини ривожлантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.1.ДСc/Пед199.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети. 
Илмий маслаҳатчи: Қуронов Муҳаммад, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.012020.Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Aбдуллаева Шахноза Aбдуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Тайланова Шоҳида Зайнийевна, педагогика фанлари доктори, доцент; Панжиев Қурбонниёз Бердийевич, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим модернизасияси шароитида талабаларни тарбиялашнинг артпедагогик технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнларини санъат ва педагогика интеграцияси асосида модернизациялашнинг конвергент ва дивергент (латерал фикрлаш, ижодкорлик) методологияси артпедагогик функсияларга боғлиқ категорияларни аниқлаш ҳамда уларни шахс маданиятини шакллантирувчи артпедагогик тамойилларга тизимли интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг артпедагогик технологияси естетик тафаккур ва маданиятни шакллантиришнинг мотивацион, евристик, рефлексив босқичларига мос келувчи сензитив, мнемотехник, мем-образларни шахснинг аналитик, ижодий ва танқидий фикрлаш қобилиятлари билан интегратив алоқадорлигини белгилаш асосида такомиллаштирилган;
узлуксиз маънавий тарбиянинг санъат ва педагогика симбиози, халқчиллик, образлилик, гўзаллик, натижавийлик, самарадорлик, қиёсийлик, коррексия, кўргазмалилик, хилма-хиллик, долзарблик каби артпедагогик принсипларининг автохтон (фолклор намуналари, ёзма мерос, адабиёт, санъат, миллийлик, анъанавийлик) трансляцияси асосланган;
узлуксиз маънавий тарбиялашнинг маънавий-ахлоқий ва креатив компетенсияларни ривожлантириш имкониятлари таълим-тарбия тизиминининг артпедагогик компонентлари (ғоявий-естетик вазифа, мазмун, шакл, услуб, восита)ни таснифлаш асосида артпедагогик технологияларнинг коррелятив босқичларини миллий ғоя мазмунига идентив уйғунлаштириш орқали кенгайтирилган;
талабалар тарбиясини модернизациялашнинг артпедагогик суггестив модулли технологияси бадиий ифода, ёрқин таассурот, емоционал қизиқтириш, инонтириш, талаффуз, мимика-техника каби шахсда онгли муносабатларни таркиб топтириш босқичларини фаолиятли ёндашув тамойиллари билан боғлиқлигини қатъий белгилаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим тизимини модернизасиялашнинг артпедагогик асосларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш орқали талабаларни тарбиялаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
олий таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнларини санъат ва педагогика интеграцияси асосида модернизациялашнинг конвергент ва дивергент (латерал фикрлаш, ижодкорлик) методологияси артпедагогик функсияларга боғлиқ категорияларни аниқлаш ҳамда уларни шахс маданиятини шакллантирувчи артпедагогик тамойилларга тизимли интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан “Aртпедагогика” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Самарқанд давлат университети кенгашининг 2022 йил 28 июндаги 13-сон қарорига асосан берилган 561-сон нашр рухсатномаси). Натижада артпедагогика фанининг категорияларини аниқлаш ҳамда олий таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнларида шахс маданиятини шакллантирувчи артпедагогик тамойилларни белгилаш имконияти яратилган;
талабаларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг артпедагогик технологияси естетик тафаккур ва маданиятни шакллантиришнинг мотивацион, евристик, рефлексив босқичларига мос келувчи сензитив, мнемотехник, мем-образларни шахснинг аналитик, ижодий ва танқидий фикрлаш қобилиятлари билан интегратив алоқадорлигини белгилаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан “Aртпедагогика” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Самарқанд давлат университети кенгашининг 2022 йил 28 июндаги 13-сон қарорига асосан берилган 561-сон нашр рухсатномаси). Натижада талабаларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг артпедагогик технологияси шахснинг аналатик, ижодий ва танқидий фикрлаш қобилиятларини шакллантирувчи босқичларини белгилаш асосида такомиллаштириш имконияти кенгайтирилган; 
узлуксиз маънавий тарбиянинг санъат ва педагогика симбиози, халқчиллик, образлилик, гўзаллик, натижавийлик, самарадорлик, қиёсийлик, коррексия, кўргазмалилик, хилма-хиллик, долзарблик каби артпедагогик принсипларининг автохтон (фолклор намуналари, ёзма мерос, адабиёт, санъат, миллийлик, анъанавийлик) трансляциясини асослашга оид таклифлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури ИИИ йўналишида белгиланган “Оила, таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлашга доир чора-тадбирлар” 10 банди “Узлуксиз маънавий тарбия Концепцияси”нинг мазмун моҳияти ва уни амалга оширишнинг илмий-амалий масалалари” мавзусида Республика илмий семинарини ўтказиш” мавзусидаги тарғибот ишлари дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика маънавият кенгаши Республика маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 22 ноябрдаги 02-22/477-сон маълумотномаси). Натижада узлуксиз маънавий тарбия самарадорлигини оширишнинг артпедагогик принсипларини аниқлаш ва тизимли имконияти кенгайтирилган
узлуксиз маънавий тарбиялашнинг маънавий-ахлоқий ва креатив компетенсияларни ривожлантириш имкониятлари таълим-тарбия тизиминининг артпедагогик компонентлари (ғоявий-естетик вазифа, мазмун, шакл, услуб, восита)ни таснифлаш асосида артпедагогик технологияларнинг коррелятив босқичларини миллий ғоя мазмунига идентив уйғунлаштириш орқали кенгайтиришга оид таклифлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури III йўналишида белгиланган “Оила, таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлашга доир чора-тадбирлар” 10 банди “Узлуксиз маънавий тарбия Концепцияси”нинг мазмун моҳияти ва уни амалга оширишнинг илмий-амалий масалалари” мавзусида Республика илмий семинарини ўтказиш” мавзусидаги тарғибот ишлари дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика маънавият кенгаши Республика маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 22 ноябрдаги 02-22/477-сон маълумотномаси). Мазкур дастур асосида бадиий тўгараклар фаолиятида маънавий-ахлоқий ҳамда ғоявий-естетик тарбия жараёнининг самарали технологияларини қўллаш имконияти яратилган;
талабалар тарбиясини модернизациялашнинг артпедагогик суггестив модулли технологияси бадиий ифода, ёрқин таассурот, емоционал қизиқтириш, инонтириш, талаффуз, мимика-техника каби шахсда онгли муносабатларни таркиб топтириш босқичларини фаолиятли ёндашув тамойиллари билан боғлиқлигини қатъий белгилаш асосида такомиллаштиришга оид материаллардан “Aртпедагогика” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Самарқанд давлат университети кенгашининг 2022 йил 28 июндаги 13-сонли қарорига асосан берилган 561-сони нашр рухсатномаси). Натижада “Беш муҳим ташаббус” доирасида талабалар тарбиясини модернизасиялашнинг арпедагогик суггестив модулли технологиясининг маънавий-ахлоқий, тарбиявий ишларни такомиллаштириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish