Sayt test rejimida ishlamoqda

Норматов Ғайрат Алижановичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Целлюлозали махаллий хомашёлардан целлюлоза ва унинг ҳосилаларини олиш технологияси ҳамда ишлатилиш соҳалари», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/T3032.
Илмий раҳбар: Примқулов Махмуд Темурович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти, DSc.16/30.12.2019.К/Т.87.01.
Расмий оппонентлар: Ёдгоров Номуҳаммад, техника фанлари доктори; Соттиқулов Элёр Сотимбоевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Йетакчи ташкилот Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: целлюлозали маҳаллий хомашёлардан целлюлоза ва унинг ҳосилаларини олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ер ёнғоқ, ошқовоқ ва картошка пояларидан целлюлоза олишнинг ишқорий-кислотали-водород пероксидли усули ишлаб чиқилган;
комбинирланган усулда микрокристаллик целлюлоза олиш жараёнида махсулотнинг сифати ва унуми, кислота/переоксид нисбатларига боғлиқлиги исботланган;
сувли экстракциялаш ҳамда кислота ва ишқорли гидролизлаш орқали, ўсимлик поялари таркибидаги осон ва қийин эрийдиган полисахаридларнинг оптик зичлигининг ўзгариш кинетикаси аниқланган;
помидорнинг асосий поясидан олинган целлюлозанинг сувда бўкиш даражаси, ён шохларидан олинган целлюлозанинг бўкиш даражасига қараганда 5-6% га юқори бўлиши аниқланган; 
бир йиллик полиз ва сабзавот ўсимликлари пояларидан целлюлоза ва унинг ҳосилаларини олиш технологияси ишлаб чиқилиб, жараённинг мақбул шароитлари ҳамда олинган махсулотларнинг физик, физик-кимёвий хоссалари ва структуравий ўзгаришлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Целлюлозали маҳаллий хом – ашёлардан целлюлоза ва унинг ҳосилаларини олиш технологияси ҳамда ишлатилиш соҳалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
полиз экинлари поясидан олинган целлюлоза ҳосилалари “Тўрақўрғон ИЭС қуриш дирекцияси” УКда амалиётга жорий қилинган («Иссиқлик электр станциялари» АЖнинг 2021 йил 19 апрелдаги 02-13/977-сон маълумотномаси). Натижада, чиқинди сувлар таркибидаги мис ионларини 94% гача, сульфат ионларини 95,7 % гача, молибден ионларини 79% гача, темир ионларини 71% гача ҳамда сувнинг қаттиқлигини 60 % гача камайтириш имконини берган; 
полиз экинлари поясидан олинган фосфорли целлюлоза эфири “Тўрақўрғон ИЭС қуриш дирекцияси” УКда амалиётга жорий қилинган («Иссиқлик электр станциялари» АЖнинг 2021 йил 19 апрелдаги 02-13/977-сон маълумотномаси). Натижада, чиқинди сувлар таркибидаги органик бирикмалар ионларини 90–92% гача, оғир металл ионларини 86,5-92% гача тозалаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish