Ёвқочев Шерзод Шухрат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
И.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Халқаро молия институтларининг Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодий фаолияти хусусиятлари», 08.00.09 – Жаҳон иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.2.ПҳД/Иқт739
Илмий раҳбар: Расулов Тўлқин Саттарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, ДСc.11/25.08.2022.И.24.03
Расмий оппонентлар: Вахабов Aбдураҳим Васиқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор., Исламов Бахтиёр Aнварович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: халқаро молия институтлари ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик муносабатларини ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқаро молия институтлари билан ўзаро ҳамкорликнинг институционал жиҳатларини ифодаловчи янги “поғонали модели” ички салбий омилларни камайтириш, хусусан меъёрий-ҳуқуқий базани кенгайтириш, ташкилий-тузилмавий жиҳатларни ривожлантириш ва илмий-техник жараёнларни шакллантириш усуллари асосида ишлаб чиқилган;
халқаро молия институтлари молия ресурсларини статистик ва аналитик баҳолаш, бошқарув ҳамда фаол портфел бошқаруви асосида рискларни мониторинг қилишнинг функсионал жиҳатларини ифодаловчи тузилмавий механизми таклиф етилган;
ўзаро иқтисодий ҳамкорликнинг тармоқ таркибий тузилишини такомиллаштиришни ўзида акс еттирувчи ҳудудий инфратузилма ривожланганлиги мезонлари асосидаги халқаро молия институтлари молия ресурсларини янги тақсимлаш сохаларга йўналтирувчи механизм ишлаб чиқилган;
халқаро молия институтлари молия ресурсларининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсир қилувчи миқодирий омилларини аниқлаш (К.Рогофф модели) асосида ташқи қарз маблағлари прогнози амалга оширилган.
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Халқаро молия институтларининг Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодий фаолияти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
халқаро молия институтлари билан ўзаро ҳамкорликнинг институционал жиҳатларини ифодаловчи янги “поғонали модели” ички салбий омилларни камайтириш, хусусан меъёрий-ҳуқуқий базани кенгайтириш, ташкилий-тузилмавий жиҳатларни ривожлантириш ва илмий-техник жараёнларни шакллантириш тўғрисидаги илмий хулосалар “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти” томонидан ахборот-таҳлиий материаллар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтқалараро тадқиқотлар институтининг 2020-йил 6-июлдаги 02-3/492-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий етилиши халқаро ҳамкорликнинг институционал асосларини мустаҳкамлаш ҳамда жалб етилаётган молиявий ресурслар натижавий самарадорлигини ошириш имкониятини яратди;
халқаро молия институтлари молия ресурсларини статистик ва аналитик баҳолаш, бошқарув ҳамда фаол портфел бошқаруви асосида рискларни мониторинг қилишнинг функсионал жиҳатларини ифодаловчи тузилмавий механизми тўғрисидаги илмий хулосалар АТ “Алоқабанк” да Халқаро молия институтлари томонидан ажратиладиган кредит маблағлари мониторинги ва рискларни аниқлашда, банк мижозларини кредитлаш методикасини такомиллаштириш жараёнида фойдаланилган (АТ “Алоқабанк” нинг 2023-йил 13-февралдаги 04-04/504-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида Халқаро молия институлари томонидан ажратиладиган кредит маблағларнинг мониторингини такомиллаштирилди ҳамда огоҳлантирув белгиларини ўрганиш орқали кредит портфелидаги кредитларни муаммога айланиш еҳтимоли аниқланиб, зарур чоралар кўрилди;
ўзаро иқтисодий ҳамкорликнинг тармоқ таркибий тузилишини такомиллаштиришни ўзида акс еттирувчи ҳудудий инфратузилма ривожланганлиги мезонлари асосидаги халқаро молия институтлари молия ресурсларини янги тақсимлаш сохаларга йўналтириш тўғрисидаги илмий хулосалар “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти” томонидан ахборот-таҳлиий материаллар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтқалараро тадқиқотлар институтининг 2020-йил 6-июлдаги 02-3/492-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида Ўзбекистон Республикаси ва халқаро молия институтларининг ўзаро алоқаларини янада ривожланиши, тизимлаштирилиши ва янги босқичга кўтарилишига имкониятлар яратилади;
халқаро молия институтлари молия ресурсларининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсир қилувчи миқодирий омилларини аниқлаш (К.Рогофф модели) асосида ташқи қарз маблағлари прогнози тўғрисидаги илмий хулосалар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида Халқаро молия институтлари томонидан ажратиладиган кредит маблағлари чегараларини белгилаш ҳамда унинг мамалакат ЙAИМсининг ўсиш тезлигига таъсирини ўрганиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2023-йил 24-январдаги №11/05-15-555-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида республикада Халқаро молия институлари томонидан ажратиладиган кредит маблағлар ҳажми, ЙAИМнинг ўсиш суръатлари ҳамда мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг келгуси даврларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилди.