Sayt test rejimida ishlamoqda

Олимов Султонмурод Ҳошимовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Лисон ут-тайр”нинг қиёсий поетикаси: синтез, назиравийлик ва таржимавийлик”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.ДСс/Фил58.
Илмий маслаҳатчи: Муҳиддинов Муслиҳиддин Қутбиддинович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, ДСc.03/30.12.2019.Фил.02.03.
Расмий оппонентлар: Қобилов Усмон Уралович, филология фанлари доктори, досент; Боқижон Тўхлийев, филология фанлари доктори, профессор; Олмоз Улви Биннатова, филология фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ Тадқиқотнинг мақсади “Лисон ут-тайр”нинг қиёсий поетикасини синтез, назиравийлик ва таржимавийлик жиҳатидан ўрганиб, туб ғоявий, исломий, ирфоний, фалсафий, бадиий мазмунини ёритиш, ишқнома, муножотнома, меърожнома сифатидаги хусусиятларини ёритиш, унда муаллиф кўзда тутган мақсад-муддаонинг акс етиш тамойилларини аниқлаш, унга нақшбандия тариқати ғояларининг таъсири, асар сюжети ва композициясида анъана ва таждид(новаторлик)ни очиб беришдан иборат.
ИИИ Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
“Лисон ут-тайр” ғоявий-бадиий, маърифий-исломий, ирфоний-фалсафий, жанрий, лиро-епик ўзига хосликлари асар матнидан келиб чиққан ҳолда, шўро мафкураси таъсирида йўл қўйилган хато ва камчиликлар очиб берилиб, шоирнинг ўз ишқи ҳақидаги достони еканлиги исботланган; 
достоннинг тимсоллар тизимига кирувчи қушлар, инсонлар, фаришталарнинг ғоявий ҳамда бадиий жиҳатлари ёритилиб, шоирнинг “Лисон ут-тайр”да қўллаган тахаллуси навоийшуносликдаги “Фоний”ни фақат унинг форс-тожик тилида битилган асарларидаги тахаллуси сифатида кўрсатиш хато еканлиги, “фано” ва “фонийлик” тушунчалари асарнинг ғоявий-тасаввуфий асоси, унда фонийлик ғоясининг тарғиби, шоир тахаллуси ўзгартирилишининг сабаблари, достонда лирик қаҳрамон тимсоли хусусиятлари далилланган; 
достоннинг қиёсий поетикаси, унинг туркий, форсий ва қисман арабий адабиётлар синтези сифатидаги хусусиятлари, туб ғоявий, исломий, ирфоний, фалсафий, бадиий моҳияти, ундаги ҳақиқий ишқ мажозий йўл билан тасвирланганлиги, асар ишқнома, муножотнома ва меърожнома сифатида баҳоланганлиги ҳамда достонда нақшбандия тариқатининг “Дил – ба ёр-у, даст – ба кор”, “Сафар – дар ватан”, “Назар – бар қадам”, “Хилват – дар анжуман” ғояларининг тарғиб етилгани очиб берилган; 
достон жанрий хусусиятларини таҳлил етишда янги “назиравийлик” ва “таржимавийлик” истилоҳлари илмга олиб кирилиб, “Лисон ут-тайр”нинг Навоий “Хамса”си достонларидан фарқли жиҳатлари ҳамда таржима-назира еканлиги асосланган; 
ҳикоятларнинг сюжет ва композициядаги ўрни, Санъон ҳикоятининг “Лисон ут-тайр”нинг “олтин” ҳалқаси еканлиги, Қақнус ҳикоятига Aттор ва Фонийнинг оҳорий ёндашуви ёритилганлиги, достондаги мутаносиблик қонунияти ва унинг айрим бузилиш ҳолатлари, лиро-епик асарда лирик қаҳрамон тимсоли масаласи “Лисон ут-тайр”ни “Мантиқ ут-тайр” ҳамда Навоий “Хамса”си достонларига қиёслаш асосида аниқланган.
ИВ Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, натижа ва ишланмалар асосида: 
“Лисон ут-тайр” ғоявий-бадиий, маърифий-исломий, ирфоний-фалсафий, жанрий, лиро-епик хусусиятлари, бу асар шоирнинг ўз ишқи ҳақидаги достони еканидан ЎзР ФA Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институтида 2012 – 2016 йилларда амалга оширилган “Aлишер Навоий (2 жилдлик) ва Aбдулла Қодирий қомусларини яратиш” мавзусидаги фундаментал ҳамда 2018 – 2019 йилларда бажарилган “Навоий қомусини нашрга тайёрлаш ва чоп етиш” мавзусидаги амалий лойиҳада, шунингдек, ЎзР ФAнинг Aлишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейида фойдаланилган (ЎзР ФAнинг 2023 йилнинг 10 январидаги 3/1255-51-сон маълумотномаси). Натижада “Фоний” Навоийнинг ҳам форсий, ҳам туркий тахаллуси, “Лисон ут-тайр” ишқнома, муножотнома, меърожнома асар, Санъон ҳақидаги ҳикоят “Лисон ут-тайр”нинг “олтин” ҳалқаси екани, достонда қушларнинг 7 водийдан ўтиши Муҳаммад(с. а. в.)нинг меърожи билан вобасталиги, “Лисон ут-тайр” ва жаҳон адабиёти, асар генезиси, айниқса, унинг Aтторнинг “Мантиқ ут-тайр”и билан ўхшаш ва фарқли жиҳатлари ҳақидаги маълумотлардан, “Лисон ут-тайр”да композициявий қатъиятлар ва айрим номутаносибликлар, композициявий ўзига хосликлар, нақшбандия ғоялари тарғиби, Симурғ, Ҳудҳуд, лирик қаҳрамон, Aттор, Санъон тимсоллари, унинг Навоий “Хамса”си достонлари билан ўхшаш ва фарқли жиҳатлари, шоир асарларининг хорижий тилларга таржималари билан боғлиқ маълумотлар асосида “Aлишер Навоий” қомуси мақолалари тайёрланган. Давлат адабиёт музейидаги “Aлишер Навоий” номли експозицияни қайта ташкил етишда шоир ижоди бўйича топширилган маълумотлар “Лисон ут-тайр” достони адабий, фалсафий, ирфоний моҳияти, унинг қўлёзма, тошбосма ва нашрий нусхалари, таржималари, қиёсий поетика, синтез, назиравийлик ва таржимавийлик масалалари бўйича маълумотлар музейнинг електрон каталогини тайёрлашга ва “Лисон ут-тайр” достони туб моҳиятини ёритиш, унинг қиёсий поетикасини кенг таҳлил етишга хизмат қилган; 
“Лисон ут-тайр” тимсоллар тизимига кирувчи қушлар, инсонлар, фаришталар тимсоллари, унда қўлланган “Фоний” тахаллусидан ЎзР ВМ ҳузуридаги Ўзбекистондаги ислом сивилизацияси маркази фаолиятида фойдаланилган (ЎзР ВМ ҳузуридаги Ўзбекистондаги ислом сивилизацияси марказининг 2022 йил 22 ноябрида берилган 868-сон далолатномаси). Натижада диссертациядаги “Лисон ут-тайр” хусусиятларини тадқиқ етиш, адабиёцҳуносликнинг долзарб масалалари таҳлили ва илгари сурилган таклиф ва мулоҳазалар асосидаги илмий хулосалар тасаввуф ва хаттотлик експозицияси бўлимини шакллантиришда татбиқ етилган;
“Лисон ут-тайр”да “фано” ва “фонийлик” тушунчалари талқинларига суянган ҳолда асарнинг ғоявий-тасаввуфий асоси, унда фонийлик ғояси тарғиби, шоир тахаллусининг ўзгартирилиши асл сабаблари, достонда лирик қаҳрамон тимсоли хусусиятларидан Ўзбекистон МТРК “Маданият ва маърифат телеканали” давлат муассасаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон МТРК “Маданият ва маърифат телеканали” давлат муассасасининг 2022 йил 22 ноябрида берилган 01-02-03/213-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот хулосалари Тонг нафаси”, “Башарият сиймолари”, “Биргаликда ўқиймиз” кўрсатувлари, “Лисон ут-тайр” таҳлил етилган махсус кўрсатув тайёрлашга асос бўлган;
“Лисон ут-тайр” қиёсий поетикаси, туркий, форсий ва қисман арабий адабиётлар синтези сифатидаги хусусиятлари, туб ғоявий, исломий, ирфоний, фалсафий, бадиий моҳияти, мажозий ишқ хусусиятларидан Ўзбекистон МТРК “Ўзбекистон тарихи” телеканали фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон МТРК “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2022 йил 23 ноябридаги 06-28-1986-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот материаллари “Мавзу”, “Aслида қандай?..” ва “Шарқ қўлёзмалари” кўрсатувлари сенарийлари тайёрланган; 
“Лисон ут-тайр” ишқнома, муножотнома ва меърожнома сифатида баҳолангани ҳамда достонда нақшбандия тариқатининг “Дил – ба ёр-у, даст – ба кор”, “Сафар – дар ватан”, “Назар – бар қадам”, “Хилват – дар анжуман” ғоялари тарғиб етилганидан Республика таълим маркази фаолиятида фойдаланилган (ЎзР Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022 йил 13 декабридаги 01/11-01/1-1841-сон далолатномаси). Натижада диссертация материаллари диссертант иштирокидаги “Ўзбек адабиёти” бўйича ўқув дастури (5 – 11-синфлар, 1991, 2006), мажмуа (10-синф, 1993, 1995, 1997), дарслик (8-синф, 2006, 2010, 2014, 2019), “Ўқитувчилар учун методик қўлланма” (8-синф, 2006), “Одобнома” дарслиги (4-синф, 2009), “Миллий ғоя, мафкура, маънавият” (2014) ва “Миллий ғоя ва маънавият асослари” (2015) қўлланмаларини тузишга асос бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish