Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобохонов Мавлон Рахматиллайевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳозирги ўзбек романлари структурасида психологизм муаммоси”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.ДСc/Фил13.
Илмий маслаҳатчи: Умуров Ҳотам Икромович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, ДСc.03/30.12.2019.Фил.02.03.
Расмий оппонентлар: Каримов Баҳодир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор; Дамин Тўрайевич Тўрайев, филология фанлари доктори, профессор; Рамил Фанавийевич Исламов, филология фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: ЎзФA Aлишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади ҳозирги ўзбек романлари структурасидаги психологизм генезисини, асар композициясидаги ўрни ва аҳамиятини, восита ва усулларини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек адабиёцҳунослигида инсон руҳиятини тасвирлаш усуллари текширув объектига киритилганидан сўнг, бадиий психологизмнинг романлар табиатидаги ўрнини белгилашда бугунги адабиёцҳуносликдаги илмий-назарий қарашларни психоанализ ва коллектив ғайришуурийлик назариялари асосидаги ёндашувлар билан бойитиш зарурлиги асосланган;
бадиий психологизм тамойиллари асосида миллий насримизда шаклланган психологик жиҳатдан зиддиятли характерлар яратиш усулларининг жаҳон адабиётида еришилган ютуқлар билан муносабатларга киришиш жараёнидаги реминиссенсия, адабий таъсир ва типология сингари компаративистикага доир белгилари очиб берилган;
“Шовқин”, “Лолазор”, “Қўрқма” романларидаги психологизм воқеланган образлар тизимида характерлар руҳий индивидуаллигини таъминловчи портрет, пейзаж, нарса-буюм, туш, ички монолог, онг оқими каби руҳий таҳлил воситаларининг адабий қаҳрамонларнинг динамик, турғун ҳолатлари ва ишонарлилигини таъминлашдаги ўзаро алоқаси далилланган;
“Отамдан қолган далалар” ҳамда “Исён ва итоат” романларида қўлланилган тасвирий, ойдинлаштирувчи, характерловчи, тагмаъноли бадиий деталлар ҳамда адабий қаҳрамонларнинг ўзини ўзи характерловчи ички монологлари характерлар ўзини тутишини психологик жиҳатдан далиллашнинг муҳим тамойили еканлиги исботланган;
руҳий таҳлилнинг адабиёцҳунослик тушунча ва категориялари тизимидаги ўрнини аниқлаш асосида психологизмнинг персонажлар ички оламини тасвирлаш еканлиги, инсон образи адабиёцҳуносликда бадиий шаклнинг предметли тасвирийлик жиҳатига тегишлилиги асосланган;
ғайришуурийлик тамойилининг роман таҳлилидаги устуворлиги матн таҳлили орқали белгиланиши, бадиий асарда инсон руҳиятини таҳлил қилиш ва психологик романлар бадииятини таъминлашга хизмат қилиши, “Қўрқма” романидаги “Кўланка” образи бош қаҳрамон онг остидаги ғайришуурийлик ҳосиласи сифатида гавдаланганлиги исботланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек романлари структурасидаги психологизмни адабиёцҳуносликдаги консептуал қарашлар асосида тадқиқ етиш, илмий-амалий аҳамиятини белгилаш асосида:
руҳий таҳлилнинг адабиёцҳунослик тушунча ва категориялари тизимидаги ўрнини аниқлаш асосида психологизмнинг персонажлар ички оламини тасвирлаш еканлиги, инсон образи адабиёцҳуносликда бадиий шаклнинг предметли тасвирийлик жиҳатига тегишлилиги асосланган хулосалардан ФA-Ф1-Г040 рақамли «Ўзбек адабиёти қиёсий адабиёцҳунослик аспектида: типология ва адабий таъсир» (2012-2016) мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 18 октябрдаги ФТA-02-11/907-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши персонаж образи бадиий шаклнинг предметли тасвирийлик (тасвирланган олам) жиҳатига тегишли еканлигига доир назарияни ишлаб чиқиш имконини берган;
ўзбек адабиёцҳунослигида инсон руҳиятини тасвирлаш усуллари текширув обектига киритилганидан сўнг, бадиий психологизмнинг романлар табиатидаги ўрнини белгилашда бугунги адабиёцҳуносликдаги илмий-назарий қарашларни психоанализ ва коллектив ғайришуурийлик назариялари асосидаги ёндашувлар билан бойитиш зарурлиги асосланган хулосалардан ФA-Ф1-Г002 рақамли «Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ етиш» (2012-2016) мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022 йил 24 октябрдаги 17.01/190-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини амалий қўллаш фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган адабий қаҳрамонлар руҳиятига бағишланган илмий мақолалар ҳамда роман жанри хусусиятлари ҳақидаги тадқиқотларнинг илмий савиясини оширишга хизмат қилган;
бадиий психологизм тамойиллари асосида миллий насримизда шаклланган психологик жиҳатдан зиддиятли характерлар яратиш усулларининг жаҳон адабиётида еришилган ютуқлар билан муносабатларга киришиш жараёнидаги реминссенсия, адабий таъсир ва типология сингари компаративистикага доир белгилари очиб берилган илмий натижаларидан ФA-Ф-1-005 рақамли «Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиёцҳунослигини тадқиқ етиш» (2017-2020) мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022 йил 25 октябрдаги 17.01/191-сон маълумотномаси). Диссертация натижаларини амалий қўллаш фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар ҳамда монографияларнинг, роман жанри ҳақида олиб борилган тадқиқотларнинг илмий савиясини оширишга хизмат қилган;
“Шовқин”, “Лолазор”, “Қўрқма” романларидаги психологизм воқеланган образлар тизимида характерлар руҳий индивидуаллигини таъминловчи портрет, пейзаж, нарса-буюм, туш, ички монолог, онг оқими каби руҳий таҳлил воситаларининг адабий қаҳрамонларнинг динамик, турғун ҳолатлари ва ишонарлилигини таъминлашдаги ўзаро алоқаси далилланганлиги юзасидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги “Умид”, “Онажоним шеърият” тўгараклари фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2019 йил 02 августдаги 01-03-13/835-сон маълумотномаси). Натижада, руҳият тасвирининг китобхонга естетик таъсирини тўғри англайдиган, жамиятимизда юз бераётган ўзгаришларга онгли муносабат билдира оладиган ёшларни тарбиялашга хизмат қилган;
ғайришуурийлик тамойилининг роман таҳлилидаги устуворлиги матн таҳлили орқали белгиланиши, бадиий асарда инсон руҳиятини таҳлил қилиш ва психологик романлар бадииятини таъминлашга хизмат қилиши, “Қўрқма” романидаги “Кўланка” образи бош қаҳрамон онг остидаги ғайришуурийлик ҳосиласи сифатида гавдаланганлиги исботланган хулосаларидан “Биргаликда ўқиймиз”, “Қақнус”, “Дунё адабиёти” кўрсатувларни тайёрлаш жараёнида фойдаланилган (ЎзМТРК “Маданият ва маърифат” телеканалининг 2022 йил 21 ноябрдаги 01-02/211-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини амалий қўллаш номлари саналган кўрсатувлар савиясини оширишга, халқимизнинг бой маънавий-руҳий дунёси, бадиий-естетик тафаккур тарзини теран идрок етишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish