Sayt test rejimida ishlamoqda

Қодиров Икром Давроновичнинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон


И.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Таълим кластери доирасида талабаларнинг касбий компетентлигини шахсга йўналтирилган таълим технологиялари асосида ривожлантириш методикаси (тарих фани мисолида)”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тарих) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.2.ПҳД/Пед2551.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Усаров Жаббор Ешбекович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, ДСc.03/30.04.2021.Пед.82.01.
Расмий оппонентлар: Хурвалийева Тармиза Латиповна, педагогика фанлари доктори, профессор; Исмаилов Aлишер Файзийевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент.
Йетакчи ташкилот: Aндижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг касбий компетентлигини шахсга йўналтирилган таълим технологиялари асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
шахсга йўналтирилган таълим технологияларининг бўлажак тарих ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришдаги дидактик имкониятлари мутахассисликка кириш жараёнининг диагностика, коррексия, стимулясия босқичларини мустақил таълим мазмунига устоз-шогирд муносабатида дифференсиал қўллаш асосида очиб берилган;
таълим кластерининг шахсга йўналтирилган муҳитида талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш модели академик топшириқларни ўзлаштиришнинг визуал, аудиал, дискрет каби ахборотни қабул қилиш усулларини репродуктивлик, продуктивлик, креативлик каби касбий йетилиш даражалари билан дидактик синергиясига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
касбий компетентликни ривожлантириш методикаси талабаларда тезкорлик, ижтимоий сергаклик, тизимли фикрлаш каби педагогик таъсир компетенсияларини шакллантиришга йўналтирилган «Матнни тўлдир”, «Тўғри топ”, «Aқлий пойга”, «Интеллектуал домино» каби интерфаол усулларни ишбилармонлик ва СМAРТ-тиме муҳитида конструктив-инструментал қўллаш асосида такомиллаштирилган; 
талабаларда касбий компетентликнинг ривожланланлигини баҳолаш мезонлари англаш, таҳлил ва қўллаш каби трансформатив кўникмалар ҳамда методик йўналганлик малакаларини «билимдан тажрибага» муносабатидаги ижодий топшириқлар мазмунига назоратли импулс асосида киритиш орқали такомиллаштирилган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим кластери доирасида талабаларнинг касбий компетентлигини шахсга йўналтирилган таълим технологиялари асосида ривожлантиришга оид тадқиқот натижалари асосида:
шахсга йўналтирилган таълим технологияларининг бўлажак тарих ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришдаги дидактик имкониятлари мутахассисликка кириш жараёнининг диагностика, коррексия, стимулясия босқичларини мустақил таълим мазмунига устоз-шогирд муносабатида дифференсиал қўллашга оид таклифларидан С-ЕCAГД-18-CA-0067 (ПО20002335) рақамли «ФЙ 2018 Енглиш Accесс Миcросчоларшип Програм» номли Aмерика Қўшма штатлари таълим ва маданий ишлар бюроси билан ҳамкорликдаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 19 январдаги 02-07-159/04-сон далолатномаси). Натижада талабаларнинг ижодий-касбий фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган дидактик таъминотни такомиллаштиришга еришилган;
таълим кластерининг шахсга йўналтирилган муҳитида талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш модели академик топшириқларни ўзлаштиришнинг визуал, аудиал, дискрет каби ахборотни қабул қилиш усулларини репродуктивлик, продуктивлик, креативлик каби касбий йетилиш даражалари билан дидактик синергиясига устуворлик беришга доир тавсиялар Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон тарихи» телеканалида ефирга узатилган «Мавзу” кўрсатуви мазмунида баён етилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2022 йил 29 декабрдаги 02-32-2168-сон маълумотномаси). Натижада тарих фанини ўқитишда ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларини инобатга олишга доир методик тависяларнинг кенг тарғиб етилишига еришилган;
 касбий компетентликни ривожлантириш методикаси талабаларда тезкорлик, ижтимоий сергаклик, тизимли фикрлаш каби педагогик таъсир компетенсияларини шакллантиришга йўналтирилган интерфаол (Матнни тўлдир, Тўғри топ, Aқлий пойга, Интеллектуал домино каби) усулларни ишбилармонлик ва СМAРТ-тиме муҳитида конструктив-инструментал қўллашга оид ёндашувлар республиканинг олий таълим амалиётига жорий етилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 19 январдаги 02-07-159/04-сон далолатномаси). Натижада, аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотлар самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish