Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахмaнкулов Жасур Эшмуминовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Тўқимачилик саноати оқова сувларини тозалаш учун самарали комплекс хосил қилувчи ионитлар синтез қилиш ва қўллаш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/T3034.
Илмий раҳбар: Эшқурбонов Фурқат Бозорович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: «Тошкент инновацион кимёвий технология илмий-тадқиқот институти» МЧЖ, PhD.23/30.07.2022.К/Т.150.01.
Расмий оппонентлар: Сиддиқов Абдужалил Сиддиқович, кимё фанлари доктори, профессор; Мусулмонов Норйигит Хасанович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган мухандислик - технология университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тўқимачилик саноати оқова сувларини тозалаш учун самарали комплекс хосил қилувчи ионитлар синтез қилиш ва қўллаш технологиясини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бордиметилолкарбамид ва диметилолтиокарбамиднинг, ортофосфат кислота ва аммоний фосфат билан ўзаро реакцияси натижасида маҳаллий хом-ашёлар асосида янги, самарали ва арзон комплекс ҳосил қилувчи полифункционал ионитлар синтез қилинган;
синтез жараёнини кинетик тадқиқ қилиш орқали реакциянинг тезлик константаси, активланиш энергияси, олинган ионитлар физикавий ва кимёвий хоссаларининг ҳароратга, бошланғич моддалар концентрацияси ва бошқа омилларга боғлиқлиги аниқланган;
маҳаллий хомашёлар асосида синтез қилинган комплекс ҳосил қилувчи ионитларнинг мураккаб органик бирикмалар ва анион шаклидаги кислота қолдиқлари билан ҳосил қилган комплекс бирикмаларининг тузилишини аниқланган;
илк бор бўяш-пардозлаш корхоналари оқова сувларини тозаланиш даражасининг комплекс ҳосил қилувчи ионитнинг миқдорига, эритма муҳитига ҳамда жараённинг боришига таъсир этувчи асосий омиллар аниқланган;
оқова сувларнинг таркиби, уларни тозалаш учун фойдаланилган аралаш ингредиентларнинг физик-кимёвий хоссалари, ҳосил бўлган оралиқ ва якуний маҳсулотлари таркиби, содир бўладиган жараёнлар механизми аниқланган;
диметилолкарбамид ва диметилолтиокарбамид асосида комплекс ҳосил қилувчи ионитлар олиш ҳамда улар ёрдамида бўяш-пардозлаш корхоналари оқова сувларини тозалаш технологияси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тўқимачилик саноати оқова сувларини тозалаш учун самарали комплекс хосил қилувчи ионитлар синтез қилиш ва қўллаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқилган тўқимачилик саноати оқова сувларини тозалаш учун синтез қилинган комплекс ҳосил қилувчи ионитлари Ўзтўқимачилик саноати уюшмаси корхоналарида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ўзтўқимачилик саноати уюшмасининг 2022  йил 5 августдаги 03/25-2342-сон маълумотномаси). Натижада, саноат оқова сувларини тозалаш ва сифат кўрсаткичларини яxшилаш имконини берган;
маҳаллий xом ашё ҳисобланган карбамид, формалин ва ортофосфат кислотадан тайёрланган янги комплекс ҳосил қилувчи ионитлар (КФФ-1) «BARAKAT ALFA» МЧЖ Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонасида амалиётга жорий этилган  («BARAKAT ALFA» МЧЖ Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонасининг 2022 йил 06 июндаги 740-сон маълумотномаси). Натижада, тўқимачилик корхоналарининг пардозлаш фабрикаларида оқова сувларни тозалагандан сўнг муаллақ моддалар миқдорини 330 мг/л дан 46 мг/л гача камайтириш ҳамда муаллақ заррачалардан тозалаш самарадорлигини 89,1% га ошириш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish