Sayt test rejimida ishlamoqda

Хакимов Шахруз Шухратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мой ишлаб чиқаришда пахта чигитига дастлабки ишлов беришни такомиллаштириш», 02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/T3452.
Илмий раҳбар: Мажидов Кахрамон Халимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро мухандислик-технология институти, DSc.03/28.02.2022.T.101.01.
Расмий оппонентлар: Курбонов Жамшед Маджидович, техника фанлари доктори, профессор; Рўзибоев Акбарали Турсунович, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мой ишлаб чиқаришда юқори қолдиқ тукли пахта чигитига дастлабки ишлов бериш технoлoгиясини тaкoмиллaштириш ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотни сифатини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
паст навли ва юқори қолдиқ тукли пахта чигитларининг кимёвий таркиби ва хусусиятлари аниқланган;
юқори қолдиқ тукли пахта чигитларига инфрақизил нури таъсирида ишлов бериш усули хомашёнинг физик-кимёвий хоссаларига таъсир кўрсатмай, уруғнинг қолдиқ туклилик даражасини пасайтириши, пахта чигитларидан мой чиқишини қисман (2-3% га) ошириши илмий асосланиб, инфрақизил нури билан ишлов беришнинг мақбул давомийлиги хомашёни 80-850С ҳароратда иситишда 30-45 секундга тенглиги аниқланган;
паст навли ва юқори қолдиқ тукли пахта чигитларига дастлабки ишлов беришда уларга инфрақизил нури таъсир этишнинг такомиллаштирилган усули ишлаб чиқилган;
хомашёга ва хом ўсимлик мойларига дастлабки электрофизик ишлов бериш усулларидан фойдаланишнинг янги илмий асосланган технологиялари ишлаб чиқилган;
рафинaцияланган пахта мойининг сифат ва физик-кимёвий кўрсаткичларини шакллантириш учун электромагнит ишлов бериш усулларини танлашда янги илмий асосланган ёндашув ишлаб чиқилган;
тозаланган пахта мойи сифат ва таркиб кўрсаткичларини хомашёга электрофизик ишлов бериш усулларига боғлиқлиги аниқланган;
электромагнит майдони кучланганлик кўрсаткичини рафинaцияланадиган пахта мойининг сифат ва физик-кимёвий хоссаларига таъсири аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мой ишлаб чиқаришда пахта чигитига дастлабки ишлов бериш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
паст навли ва ностандарт пахта чигитларини туклилик даражасини камайтириш мақсадида хомашёга инфрақизил нурлар билан ишлов бериш усули “Когон ёғ-экстракция заводи” АЖ корхонасида ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Ўзпахтаёғ” АЖнинг 2018 йил 3 майдаги МС/2-1132-сон маълумотномаси). Натижада, ўсимлик мойи ишлаб чиқаришнинг ҳажмини 1-3% га ошириш, мойли уруғларни туклилик миқдори дастлабки кўрсаткичга нисбатан 30-50% га камайтирилиб, хомашё сарфини 10-15% га, энергия сарфини 17-25% га камайтириш имконини берган;
туклилиги камайтирилган чигитлардан олинган мойларни рафинaциялаш технологиясида ишқор эритмаларини электромагнит майдони кучланганлиги таъсирида ишлов бериш технологияси “Когон ёғ-экстракция заводи” АЖ корхонасида ишлаб чиқаришга жорий қилинган  (“Ўзпахтаёғ” АЖнинг 2018 йил 3 майдаги МС/2-1132-сон маълумотномаси). Натижада, жараённи давомийлигини камайтириш, рафинaциялаш технологиясида натрий ишқори эритмасининг сарфини 15-25 %га камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish