Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупова Мадинахон Эгамберди қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Навоий образининг лирик ва епик талқини”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.2.ПҳД/Фил3245.    
Илмий раҳбар: Муҳаммаджонова Гўзалхон, филология фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, ДСc.03/30.12.2019.Фил.05.02.
Расмий оппонентлар: Тожибойева Муқаддас Aбдураҳимовна, филология фанлари доктори, доцент, Пардайева Зулфия Жўрайевна, филология фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.    Тадқиқотнинг мақсади: 
Мутафаккир, улуғ шоир Aлишер Навоий образининг лирик ва епик талқинларини қиёсий тадқиқ етиш орқали даҳонинг табиати ва шахсиятини бадиий кашф етишдаги янгиланишларни ёритиб беришдан иборат.
ИИИ.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тарихий шахс образи психологик йўналишда ижодкор инсон консепсияси контекстида тадқиқ етилган ҳамда тарихий шахслар образини яратишнинг ўзига хослиги ҳукмдор шахс, мутафаккир, ижодкор инсон, олим, саркарда, ҳарб кишиси каби тавсифий ёндашувлар асосида исботланган;
ҳукмдор образи талқинида давлат бошқаруви, сиёсат, ички низолар масаласи; мутафаккир тимсолида оламшумул умуминсоний масалалар; ижодкор инсон талқинида руҳий-психологик ҳолатлар, ички конфликт; олим сиймосида илм-маърифат, устоз-шогирдлик анъанаси; саркарда тимсолида ҳарб санъати, ҳарбий ҳийлалар, жанг саҳналари тасвири йетакчи ўрин тутиши асосланган;
ХХ аср ўзбек шеъриятининг енг сара асарларида Навоий образининг лирик талқинида ижровий лирика ва авлодлар юзлашуви тасвири устуворлиги, туйғулар коллизияси, кўчим ва рамзий-фалсафий талқинлар йетакчилик қилиши далилланган;
Ойбекнинг “Навоий”, Омон Мухторнинг “Навоий ва рассом Aбулхайр”, Исажон Султоннинг “Aлишер Навоий” романларидаги епик талқинларда давр ва қаҳрамон муаммоси асосий ўрин тутиши, образлар галереяси ҳамда воқеликлар занжиридаги кенг кўламлилик асосида характернинг, руҳият оламининг тадрижий ривожи аниқланган. 
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Навоий образининг лирик ва епик талқинини тадқиқ етиш боъйича олинган илмий натижалар асосида:
тарихий шахс образи психологик аспектда ижодкор инсон консепсияси контекстида тадқиқ етилгани, тарихий шахслар образини яратишдаги ўзига хослик ҳукмдор шахс, мутафаккир, ижодкор инсон, олим, саркарда, ҳарб кишиси каби тавсифий ёндашувларга доир хулоса ва натижалардан Ф3-2016-0908165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги 2017-2020-йилларда бажарилган фундаментал лойиҳа доирасида ижодий қобилиятни ривожлантириш муаммолари йечимларини топишда самарали фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоқ филиалининг 2022-йил 12-декабрдаги 366-сон маълумотномаси). Натижада бадиий адабиёт воситасида ёшларнинг адабий-естетик дидини, ижодкорлик қобилиятини ўстиришнинг назарий ва амалий жиҳатларига доир тизимли хулосалар чиқариш имконияти яратилган;
Ойбекнинг “Навоий”, Омон Мухторнинг “Навоий ва рассом Aбулхайр”, Исажон Султоннинг “Aлишер Навоий” романларидаги епик талқинларда давр ва қаҳрамон муаммоси асосий ўрин тутиши, образлар галереяси ҳамда воқеликлар занжиридаги кенг кўламлилик асосида характернинг, руҳият оламининг тадрижий ривожига доир натижалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида ёш авлодни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш, ёшларда мутолаа маданиятини, бадиий адабиётдаги тарихий шахс образи талқинлари воситасида ёш авлодда ватанпарварлик руҳини ошириш, уларда креатив қобилиятни ривожлантириш, ижодий ғоялар, ижодкорликни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, адабий-естетик тафаккурни такомиллаштириш чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқиш ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари учун маърузалар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар агентлигининг 2022-йил 21-декабрдаги 02.22/721-сон маълумотномаси). Натижада чора-тадбирлар режаси ва тарғибот маърузалари илмий асослар, ёшлар руҳиятига хос естетик таъсирли ва самарадор таҳлилий материаллар билан бойитилган;
ХХ аср ўзбек шеъриятининг енг сара асарларида Навоий образининг лирик талқинида ижровий лирика ва авлодлар юзлашуви тасвири устуворлиги, туйғулар коллизияси, кўчим ва рамзий-фалсафий талқинлар йетакчилик қилиши хусусидаги хулоса ва натижалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими қошидаги “Олтин қалам” адабий тўгараги фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2023-йил 11-мартдаги 14-сон маълумотномаси). Натижада ёш ижодкорларда ижодий фикрлаш, адабий-естетик тафаккурида ўсиш кузатилди, ижодий малакасини ошириш сифати яхшиланди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish