Sayt test rejimida ishlamoqda

Чорийева Мадина Aлийевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Aбулқосим Фирдавсийнинг “Шоҳнома” асарида фалсафий таълимотлар таҳлили”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.ПҳД/Фал808.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Ҳусенова Aбира Aмановна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, РҳД.03/27.02.2020.Ф.72.08. 
Расмий оппонентлар: Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Махмудова Гули Тилабовна, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Йетакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: Aбулқосим Фирдавсий фалсафий таълимотининг асосий ғояларини “Шоҳнома” достони асосида очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Фирдавсийнинг мусулмон Шарқи фалсафий таълимоти тарихида тутган ўрни ва роли назарий ва услубий жиҳатдан аниқланиб, Aбулқосим Фирдавсий фалсафий қарашлари шаклланишининг тарихий-сиёсий шарт-шароитлардаги ижтимоий, маданий-маънавий ҳаётда ўзининг кимлигини англаш ва шонли тарихни тиклашга интилиш каби умумий ва динни идеаллаштирмаслик, Ватанини юксалтириш, халқи тарихини оммалаштириш каби фарқли жиҳатлари очиб берилган;
“Шоҳнома”да келтирилган фалсафий ва диний еътиқодларнинг қадимий афсонавий еътиқодларда илгари сурилган халқнинг кўп асрлик тарихи, урф-одат ва анъаналари, қаҳрамонлик руҳи, воқеа ва ҳодисалари билан қайта тиклашдаги роли, диний таълимотларнинг ақл-заковат, меҳр-оқибат, хайрихоҳлик, каби енг яхши фазилатларни улуғлаш, бадхулқликни қоралашга оид талқини асослаб берилган;
Aбулқосим Фирдавсийнинг ижоди, ҳаёти ва фаолияти давридаги реал воқеалар орқали таълимотининг тузилиши концепцияси ақл, езгулик, антропологик ва ижтимоий ғояларининг ватанни улуғлаш, миллат фарзандларини васф етиш, марказлашган давлат қуришга чақириш, меҳнатни тараннум етиб, адолацизлик, мунофиқликни қоралаш тамойилларининг аҳамияти “Aбулқосим Фирдавсий фалсафасида уч асосий ғоя” тушунчаси асосида аниқлаштирилган;
“Шоҳнома” достони асосини ташкил етувчи ахлоқий идеалларнинг бугунги кунда одил фуқаро, инсонпарвар ва ватанпарвар фазилатли комил инсонни тарбиялашдаги роли аниқланиб, ушбу қадриятларнинг ҳозирги Учинчи ренессанс шароитида жамиятда естетик принципларни тарғиб қилишда тенглик ва ижтимоий адолат тамойилларини қарор топтириш, камбағаллик ва саводсизликни тугатишда муҳим омил бўлиши сабабли долзарб аҳамият касб етиши асослаб берилган;
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Aбулқосим Фирдавсийнинг “Шоҳнома” асаридаги фалсафий таълимотлар таҳлили мавзусини тадқиқ етиш давомида олинган илмий натижалар асосида:
Фирдавсийнинг мусулмон Шарқи фалсафий таълимоти тарихида тутган ўрни ва роли назарий ва услубий жиҳатдан аниқланиб, Aбулқосим Фирдавсий фалсафий қарашлари шаклланишининг тарихий-сиёсий шарт-шароитлардаги ижтимоий, маданий-маънавий ҳаётда ўзининг кимлигини англаш ва шонли тарихни тиклашга интилиш каби умумий ва динни идеаллаштирмаслик, Ватанини юксалтириш, халқи тарихини оммалаштириш каби фарқли жиҳатларига оид назарий хулоса ва умумлашмалардан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги Уставининг 2022-йил 20-майдаги 278-сон “д” бандида белгиланган асосий мақсадларни ишлаб чиқишда фойданилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг 2022 йил 26 декабрдаги 01-13/4496-сон маълумотномаси). Натижада, илмий тадқиқот асосида олинган илмий маълумотлар ва уларнинг таҳлили натижаларидан ресурс маҳсулотларини нашр еттириш, уларни оммавий ахборот воситалари ва глобал интернет ахборот тармоғида кенг тарғиб етишда фойдаланилган;
“Шоҳнома”да келтирилган фалсафий ва диний еътиқодларнинг қадимий афсонавий еътиқодларда илгари сурилган халқнинг кўп асрлик тарихи, урф-одат ва анъаналари, қаҳрамонлик руҳи, воқеа ва ҳодисалари билан қайта тиклашдаги роли, диний таълимотларнинг ақл-заковат, меҳр-оқибат, хайрихоҳлик, каби енг яхши фазилатларни улуғлаш, бадхулқликни қоралашга оид илмий янгилик, назарий хулосалар, методологик тавсиялар ҳамда амалий таклифлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ОТ-Ф1-106-сонли “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг табий-илмий ва ижтимоий-фалсафий меросининг Ғарб олимлари томонидан тадқиқ етилиши” (2021-2022 йй) мавзуидаги фундаментал илмий тадқиқот лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2022-йил 28-январдаги 04\11-401-сон маълумотномаси). Натижада, грант лойиҳасини янада такомиллаштиришга ҳамда Aбулқосим Фирдавсийнинг ҳаёти ва маънавий меросига бўлган қизиқишини ортишига, ёшларнинг маърифий-маданий ва илмий салоҳиятини оширишга ҳамда дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қилган. 
Aбулқосим Фирдавсийнинг ижоди, ҳаёти ва фаолияти давридаги реал воқеалар орқали таълимотининг тузилиши концепцияси ақл, езгулик, антропологик ва ижтимоий ғояларининг ватанни улуғлаш, миллат фарзандларини васф етиш, марказлашган давлат қуришга чақириш, меҳнатни тараннум етиб, адолацизлик, мунофиқликни қоралаш тамойилларининг аҳамияти «Aбулқосим Фирдавсий фалсафасида уч асосий ғоя» тушунчаси асосида аниқлаштирилганлигига оид илмий хулосалар ва амалий тавсиялардан Ўзбекистон Респйбликаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ўтказилган маънавий-маърифий тадбирларда, библиографик тўпламлар, каталоглар, китоб-албомлар, ахборот бюллетенларида нашр етиш, оммавий ахборот воситалари ва интернет жаҳон ахборот тармоғида кенг ёритишга қаратилган фаолиятида фойдаланилган (Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023 йил 2 февралдаги 02/43-сон маълумотномаси). Натижада, 2017–2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида келтирилган бешта устувор йўналиш бўйича ёшларга оид давлат сиёсатининг, шунингдек, “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари!” шиори остида амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ислоҳотлар кенг жамоатчиликка мазмун-моҳиятини очиб бериш имконини берган;
“Шоҳнома” достони асосини ташкил етувчи ахлоқий идеалларнинг бугунги кунда одил фуқаро, инсонпарвар ва ватанпарвар фазилатли комил инсонни тарбиялашдаги роли аниқланиб, ушбу қадриятларнинг ҳозирги Учинчи ренессанс шароитида жамиятда естетик принципларни тарғиб қилишда тенглик ва ижтимоий адолат тамойилларини қарор топтириш, камбағаллик ва саводсизликни тугатишда муҳим омил бўлишига доир хулосалардан Бухоро вилоят телерадиокомпанияси дастурида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида ефирга узатилган “Aссалом, Бухоро”, “Таълим ва тараққиёт” телекўрсатувлари сценарийларини тайёрлашда фойданилган. (Бухоро вилоят телерадиокомпаясининг 2022 йил 14 октябрдаги 582-сон маълумотномаси). Натижада мутафаккир таълимотидаги инсон камолоти ғоялари замонавий авлодни тарбиялаш, халқимизнинг бебаҳо меросимизга ҳурмат туйғусини шакллантириш, Aбулқосим Фирдавсий қарашларини ўрганишда янгича илмий-оммабоп ёндашувни шакллантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish