Sayt test rejimida ishlamoqda

Хусанова Хайринисо Тайировнанинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг консептуал асослари ва инновацион тенденсиялари», 22.00.02 – Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи (состиология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.2.ДСc/С20. 
Илмий маслаҳатчи: Содиқова Шохида Мархабайевна, социология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, ДСc.20/30.12.2019.С.23.02.
Расмий оппонентлар: Умаров Aбсалом Aдилович, социология фанлари доктори, профессор; Юлдашев Aнвар Ергашевич, тарих фанлари доктори, профессор; Ҳайитов Ойбек Ешбойевич, психология фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоялашда самарадорлик омилларини социологик баҳолаш орқали ушбу тизимни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламининг еҳтиёжмандлик даражасини Бартел шкаласи бўйича аниқлаш орқали социологик баҳолаш мезонлари (саломатлик, маиший ижтимоийлашув, ички субъектив заҳираларни фаоллаштириш, жамиятдаги ўрни, мақоми) ишлаб чиқилган;
жамият ижтимоий тузилмасида еҳтиёжманд аҳоли қатламларининг ҳаёт фаолиятини ташкил етиш тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришга йўналтирилган давлат, нодавлат, хусусий сектор ҳамда маҳалла фаолиятини мувофиқлаштириш асосида ягона ижтимоий екотизимни йўлга қўйилиши асослантирилган;
еҳтиёжманд аҳоли қатламлари учун қулай шароит яратишда уларнинг ижтимоий меҳнатда банд бўлганларига барқарор даромад ва тиббий хизматни кафолатлайдиган ижтимоий шартномалар тузиш имкониятларининг социологик жиҳатларини кенгайтириш тизимининг яратилиши асосланган; 
оғир шароитли оилаларда латент муаммоларни якка тартибда аниқлаб, уларда ижтимоий фаолликни маҳаллаларда шакллантириш орқали ижтимоий социологик тизимини (тиббий кўрикдан ўтказиш, бепул дори-дармон, стационар шароитда соғлиқлари тикланиши ва тиббий-ижтимоий патронаж хизматлари, сиҳатгоҳ ва дам олиш уйларига йўлланмалар ажратиш) ташкил етилиши асосланган;
ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларининг ҳаётий еҳтиёжларини қондиришга ҳамда маҳаллаларда ижтимоий барқарорликни таъминлашга йўналтирилган миллий ижтимоий суғурта хизматларидаги оилавий кўмак, «манфаатли таклиф» лойиҳаларини жамоатчилик назорати асосида йўлга қўйилиши асослантирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг консептуал асослари ва инновацион тенденсияларини таҳлил қилиш асосида:
ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламининг еҳтиёжмандлик даражасини Бартел шкаласи бўйича аниқлаш орқали социологик баҳолаш мезонлари (саломатлик, маиший ижтимоийлашув, ички субъектив заҳираларни фаоллаштириш, жамиятдаги ўрни, мақоми) ишлаб чиқилганлигига оид таклифидан Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя механизмларини такомиллаштириш ва камбағалликка қарши курашиш бўйича тайёрланган ахборот-таҳлилий ҳужжатларда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг 2023 йил 25 январдаги №04-1/47-сонли маълумотномаси). Бунда, ижтимоий ночор қатламларда давлат томонидан кўрсатилаётган моддий ёрдамга пассив даъвогарлик ва боқимандалик кайфиятига тушиб қолишнинг олдини олиш ҳамда уларни ижтимоий фаолликка рағбатлантиришнинг асосий йўналишлари очиб берилган; 
жамият ижтимоий тузилмасида еҳтиёжманд аҳоли қатламларининг ҳаёт фаолиятини ташкил етиш тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришга йўналтирилган давлат, нодавлат, хусусий сектор ҳамда маҳалла фаолиятини мувофиқлаштириш асосида ягона ижтимоий екотизимни йўлга қўйилиши асослантирилганлигига оид таклифларидан «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги «Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5667-сонли фармонининг 2 бандидаги «аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш» мақсадида Марказ томонидан 2021 йил барча вилоятларда «Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш: мавжуд ҳолат, кутилмалар ва истиқболлари» мавзусида ўтказилган социологик сўровда илк бор експериментал тарзда фойдаланилди. Натижада, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизимини превентив позиция ва дифференсиаллашган процедуралар асосида социологик баҳолаш орқали ушбу тизимни янада такомиллаштириш имконини берган. Шунингдек, мазкур таклиф 2021 йил 17 сентабрдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг тиббий-ижтимоий муассасалар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 575-сонли қарорининг «Ижтимоий-психологик кузатувни ташкил етиш» деб номланган 6-бобини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 02-02-12/2243-сонли маълумотномаси). Натижада, ташхис, психологик-профилактик, коррексия, маслаҳат ва реабилитация ишларини амалга ошириш ҳамда тиббий-ижтимоий-психологик муаммоларни тизимли аниқлаш тартибини такомиллаштириш имконини берган;
еҳтиёжманд аҳоли қатламлари учун қулай шароит яратишда уларнинг ижтимоий меҳнатда банд бўлганларига барқарор даромад ва тиббий хизматни кафолатлайдиган ижтимоий шартномалар тузиш имкониятларининг социологик жиҳатларини кенгайтириш тизимининг яратилиши асосланганлигига оид таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли Фармони билан тасдиқланган «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг «Мамлакатда янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ва шу орқали 2026 йил якунига қадар камбағалликни камида 2 баробарга қисқартириш» деб номланган 311-банди ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузуридаги «Оила ва хотин-қизлар» илмий тадқиқот институтининг 2023 йил 4 январдаги 01-09/1288-сонли маълумотномаси). Натижада, ижтимоий ёрдамга муҳтож ва ижтимоий нафақа тайинлаш мезонларига жавоб берадиган оилалар ҳамда шахсларни ижтимоий ёрдам дастурлари билан қамраб олиш тартибини такомиллаштиришга хизмат қилган.
оғир шароитли оилаларда латент муаммоларни якка тартибда аниқлаб, уларда ижтимоий фаолликни маҳаллаларда шакллантириш орқали ижтимоий социологик тизимини (тиббий кўрикдан ўтказиш, бепул дори-дармон, стационар шароитда соғлиқлари тикланиши ва тиббий-ижтимоий патронаж хизматлари, сиҳатгоҳ ва дам олиш уйларига йўлланмалар ажратиш) ташкил етилиши асосланганлигига оид хулосалар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги буюртмасига биноан 2021-2022 йилларда Тошкент шаҳар, Тошкент вилояти туман (шаҳар) ҳоким ўринбосарларини соҳалар бўйича малака ошириш курсларида амалиёт модули (30 соат) шаклида малака ошириш курсларининг ўқув режасига киритилди ва юқорида қайд етилган раҳбарларнинг амалий фаолиятига татбиқ етилди (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлигининг 2023 йил 7 февралдаги №04-152-сонли маълумотномаси). Натижада, вилоятлар, туман (шаҳар) ҳоким ўринбосарларининг маҳаллаларда «Темир дафтар», «Aёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилган тоифалар билан ишлаш жараёнида латент муаммоларни комплекс-тизимли аниқлаб, уларга ижтимоий кўмак ва ижтимоий хизмат бирлиги асосида кўрсатилаётган ёрдамнинг компенсаторлик ҳамда стимуляторлик кўрсаткичларини мунтазам баҳолаб боришга хизмат қилган; 
ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларининг ҳаётий еҳтиёжларини қондиришга ҳамда маҳаллаларда ижтимоий барқарорликни таъминлашга йўналтирилган миллий ижтимоий суғурта хизматларидаги оилавий кўмак, «манфаатли таклиф» лойиҳаларини жамоатчилик назорати асосида йўлга қўйилиши асослантирилганлигига оид таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузуридаги «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти томонидан бажарилган «Замонавий чет еллик ва ўзбек ёшларининг оилага қарашларини қиёсий таҳлил қилиш» мавзусидаги илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузуридаги «Оила ва хотин-қизлар» илмий тадқиқот институтининг 2023 йил 4 январдаги 01-09/1288-сонли маълумотномаси). Шунингдек, мазкур таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли Фармони билан тасдиқланган «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг «Мамлакатда янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ва шу орқали 2026 йил якунига қадар камбағалликни камида 2 баробарга қисқартириш» деб номланган 311-банди ҳамда «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш» деб номланган 69-мақсадининг «Aёллар дафтари»ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал етиш тизимини янада такомиллаштириш» деб номланган 254-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузуридаги «Оила ва хотин-қизлар» илмий тадқиқот институтининг 2023 йил 4 январдаги 01-09/1288-сонли маълумотномаси). Натижада, ижтимоий ёрдамга муҳтож ва ижтимоий нафақа тайинлаш мезонларига жавоб берадиган оилалар ҳамда шахсларни ижтимоий ёрдам дастурлари билан қамраб олиш тартибини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish