Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарипов Бобур Анвар Ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Кичик бизнес соҳасининг иқтисодий ривожланиш жараёнларини  статистик баҳолаш (Тошкент вилояти мисолида)”,  08.00.06 - Эконометрика ва статистика
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган  рақам: В2021.2.PhD/Iqt1687
Илмий раҳбар: Ғойибназаров Баҳодир Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори,  профессор  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, DSc 29/30.12.2019.I.92.01. Расмий оппонентлар: Мирзаев Имомназар Каландарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бақуйев Хусан Нуриддинович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: ҳудудларда кичик бизнес ва хусусий  тадбиркорлик фаолиятининг ривожланиши, асосий тенденциялари ҳамда уларга таъсир қилувчи омилларни статистик усуллардаги таҳлилини амалга ошириш, эконометрик моделларини тузиш ҳамда прогнозлаш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III .Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ҳудудлардаги кичик бизнес соҳасида ташқи савдонинг иқтисодий ривожланиши ва унинг самарадорлигини баҳоловчи статистик кўрсаткичлар тизими доирасини кенгайтириш мақсадида “ташқи савдода нисбий устунлик”, “экспортга ихтисослашув”, “экспорт диверсификацияси” каби индекслар таклиф этилган;
ҳудудлардаги кичик бизнес соҳаси корхоналарининг иқтисодий ривожланиши ва демографик ҳолатини статистик баҳолаш мақсадида вилоятнинг туман ва шаҳарлари кесимида кичик корхона ва микрофирмалар  фаолиятини тавсифловчи интеграл кўрсаткичлар (“яшовчанлик даражаси”, “яратилиш”, “тугатиш” ҳамда “соф яшовчанлик” коэффициентлари) ишлаб чиқилган;
иқтисодиёт тармоқлари кесимида кичик бизнес салоҳиятини иқтисодий кўрсаткичларга таъсирини  аниқлаш мақсадида кичик тадбиркорлик фаолиятини ривожланиш даражаси, уларга таъсир қилувчи омиллар, мезонлар, тамойиллар ҳамда ташкилий –иқтисодий механизмлар комплекс статистик баҳоланган;
ҳудудларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг истиқболдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича эконометрик моделларни тузиш асосида кўп вариантли прогнозлар (2022-2026 йй) ишлаб чиқилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳудудий тадбиркорлик фаолиятини статистик усуллардаги таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
ҳудудлардаги кичик бизнес соҳасида ташқи савдонинг иқтисодий ривожланиши ва унинг самарадорлигини баҳоловчи статистик кўрсаткичлар тизими доирасини кенгайтириш мақсадида “ташқи савдода нисбий устунлик”, “экспортга ихтисослашув”, “экспорт диверсификацияси” каби индекслар таклиф этилган ушбу илмий таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги  Ташқи иқтисодий фаолияти ва савдо статистикаси бошқармаси амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг 2023 йил 24 февралдаги  №01/1-04-18/2-44 –сонли маълумотномаси). Ушбу таклифлар ҳудудий статистика органлар томонидан ҳудудларда кичик бизнесда ташқи савдо статистикасини иқтисодий индекслар усулидан фойдаланиб, статистик кўрсаткичлар тизимини кўп омилли таҳлил қилиш имкониятини оширган;
ҳудудлардаги кичик бизнес соҳаси корхоналарининг иқтисодий ривожланиши ва демографик ҳолатини статистик баҳолаш мақсадида вилоятнинг туман ва шаҳарлари кесимида кичик корхона ва микрофирмалар  фаолиятини тавсифловчи интеграл кўрсаткичлар (“яшовчанлик даражаси”, “яратилиш”, “тугатиш” ҳамда “соф яшовчанлик” коэффициентлари) ишлаб чиқилган бўйича илмий таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги  Статистик регистрларни юритиш ва тизимли хизмат кўрсатиш бошқармаси амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг 2023 йил 
24 февралдаги  №01/1-04-18/2-44 –сонли маълумотномаси). Мазкур таклифлар натижасида ҳудудларда кичик корхона ва микрофирмаларнинг иқтисодий фаоллик даражасини, демографик ҳолатини нисбий ва ўртача ўзгаришини Статистик регистрларни юритиш ва тизимли хизмат кўрсатиш бошқармасининг пресс-релизларида фойдаланиш ҳамда ҳудудий статистика органлар томонидан амалга ошириладиган статистик таҳлил ва баҳолаш имкониятларини кенгайтирган;
иқтисодиёт тармоқлари кесимида кичик бизнес салоҳиятини иқтисодий кўрсаткичларга таъсирини  аниқлаш мақсадида кичик тадбиркорлик фаолиятини ривожланиш даражаси, уларга таъсир қилувчи омиллар, мезонлар, тамойиллар ҳамда ташкилий –иқтисодий механизмлар комплекс статистик баҳоланган бўйича илмий таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги  Ишбилармонлик муҳити кузатувлари, тадбиркорликни ривожлантириш статистикаси бошқармаси амалий фаолиятига (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг 2023 йил 24 февралдаги  №01/1-04-18/2-44 –сонли маълумотномаси) ҳамда Тошкент вилояти статистика бошқармаси амалий фаолиятига қўллаш учун тадбиқ этилган  (Тошкент вилояти статистика бошқармасининг 2022 йил 2 февралдаги №01/2-02-10/2-175 –сонли маълумотномаси). Ушбу баҳолаш ҳудуд иқтисодиёти ва тармоқлари тузилмаларига кичик бизнес соҳасининг таъсирини комплекс статистик баҳолаш ҳамда даврий оралиқлардаги статистик тебраниш ва ўзгарувчанликларни аниқлаш имкониятини кенгайтирган; 
ҳудудларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг истиқболдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича эконометрик моделларни тузиш асосида кўп вариантли прогнозлар (2022-2026 й) ишлаб чиқилган бўйича илмий таклифлар  Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистика тадқиқотлари институти ўқув-илмий фаолиятига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистика тадқиқотлари институтининг  2021 йил 2 февралдаги  №01/1-01-15/2-31 –сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифлар вилоят ва унинг ҳудудларида кичик бизнес субъектларининг иқтисодий фаолиятини бошқариш бўйича қабул қилинадиган қарорларни асослаб бериш имконини кенгайтирган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish