Sayt test rejimida ishlamoqda

Aчилов Уйғунжон Улуғбековичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон

И.    Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда пенсия таъминоти тизими муаммолари ва ҳал етиш йўллари», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2019.2.ПҳД/Иқт946. 
Илмий раҳбар: Маматов Бахадир Сафаралийевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, ДСc.03/30.12.2019.И.17.01. Расмий оппонентлар: Жумайев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Умурзаков Баходир Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда пенсия таъминоти тизимидаги муаммоларни бартараф етиш ва пенсия тизимини такомиллаштиришга доир илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар изчиллигини таъминлаш, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлаш, уларнинг даромадларини инфляция даражасига қараб индексациялаб бориш мақсадида ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари миқдорини 12 фоизга ошириш асосланган;
ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсияларини банк карталари орқали олувчиларга ҳар ойлик пенсия пулининг 1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилиш таклиф етилган; 
ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини янада кучайтириш, тизимнинг ижтимоий адолатлилигини сақлаб қолиш мақсадида ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдоридан паст бўлган ногиронлик пенсиялари миқдорини 698 минг сўмгача йетказиш орқали ногиронлик пенсиялари миқдорини ногиронлик нафақаси билан тенглаштириш таклиф етилган;
ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақтни иш стажига қўшиб ҳисоблаш ва пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқишнинг мақсадга мувофиқ еканлиги асосланган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пенсия таъминоти тизимидаги муаммоларни ҳал етиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар изчиллигини таъминлаш, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлаш, уларнинг даромадларини инфляция даражасига қараб индексациялаб бориш мақсадида ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари миқдорини 12 фоизга ошириш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 29-апрелдаги ПФ-128-сон «Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022-йил 16-ноябрдаги 32/11370-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида пенсионерларнинг реал даромадлари оширилган ҳамда ижтимоий тўловлар миқдорининг минимал истеъмол харажатлари қийматидан кам бўлмаслиги таъминланган;
ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсияларини банк карталари орқали олувчиларга ҳар ойлик пенсия пулининг 1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилиш ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 7-апрелдаги ПҚ-198-сон «Давлат пенсиялари, нафақалар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловларни тўлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022-йил 16-ноябрдаги 32/11370-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу қўшимча тўловларни молиялаштириш учун 2022-йилда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (168,6 млрд. сўм) ва республика бюджетидан (42,6 млрд. сўм) жами 211,2 млрд. сўм миқдоридаги қўшимча маблағларнинг ажратилиши пенсионерларнинг реал даромадларини ошириш ва ижтимоий ҳимояланишини кучайтириш имкониятини яратган;
ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини янада кучайтириш, тизимнинг ижтимоий адолатлилигини сақлаб қолиш мақсадида ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдоридан паст бўлган ногиронлик пенсиялари миқдорини 698 минг сўмгача йетказиш орқали ногиронлик пенсиялари миқдорини ногиронлик нафақаси билан тенглаштириш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 17-февралдаги ПФ-74-сон «Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини янада кучайтириш тўғрисида»ги Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022-йил 16-ноябрдаги 32/11370-сон маълумотномаси). Натижада, ногиронлик пенсиясини олувчи 133 минг шахсларнинг пенсия миқдори ўртача 29 фоизга оширилган ҳамда мазкур чорани амалга оширишга 2022-йилда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобидан қўшимча 140 млрд. сўм миқдоридаги маблағлар ногиронлиги бўлган шахсларни моддий қўллаб-қувватлашга йўналтирилган;
ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақтни иш стажига қўшиб ҳисоблаш ва пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқишнинг мақсадга мувофиқ еканлиги тўғрисидаги тавсияси Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 26-октябрдаги ЎРҚ-795-сон ««Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022-йил 16-ноябрдаги 32/11370-сон маълумотномаси). Натижада, 1994-2022 йилларда меҳнат қилган 75 минг нафар ногиронлиги бор шахсларнинг пенсиясига ўртача 300 минг сўм қўшилиши евазига уларнинг даромадларини ошириш ҳамда меҳнатини муносиб қадрлаш таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish