Sayt test rejimida ishlamoqda

Ядгаров Aкрам Aкбаровичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Aгросаноат мажмуи корхоналари фаолиятини суғурталаш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.DSc/Iqt781.
Илмий маслаҳатчи: Бурханов Aктам Усманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/10.12.2019.I.16.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, академик, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қўзиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Умаров Сунатулла Aбдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси агросаноат мажмуи корхоналари фаолиятини суғурталаш методологиясини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
агросаноат мажмуида пахта хом ашёси ва бошоқли дон екинларининг бўлғуси ҳосилини йетиштиришга бериладиган имтиёзли кредитларнинг 4 фоизи миқдоридаги суғурта харажатларини тижорат банклари томонидан қопланишини суғурта ташкилотига ўтказиш таклифи асосланган;
чорва ҳайвонларини суғурталаш тартибига янги пайдо бўлган ёки кенг тарқалаётган касаллик турларини киритиб бориш ва актуар ҳисоблар натижасида табақалашган суғурта тарифларини жорий етиш асосида суғурта қамровини 20 фоизгача ошириш таклифи асосланган;
суғурталанган қишлоқ хўжалиги екинлари ва бошқа суғурталанган объектлар ҳолати баҳолашда рақамли геоахборот тизими технологияларидан фойдаланиш асосида мониторинг сарфларини 25-50 фоизгача қисқартириш орқали суғурта харажатларини камайтириш методологияси таклиф етилган; 
агросаноат мажмуи корхоналарини суғурталашда индекс суғурталаш (қурғоқчилик, екстремал ёғинлар, музламали кунлар, иссиқлик стресс индекслари) ни жорий етишда хавфлар даражаси бўйича “хавфсиз” (0-1 оралиқда), “кучсиз хавфли” (1-2 оралиқда), “ўрта хавфли” (2-3 оралиқда), “кучли хавфли” (3-4 оралиқда), “жуда кучли хавфли” (4-5 оралиқда) таққослаш коеффицентлари асосида шкалали баҳолаш услубиёти таклиф етилган;
 “Ўзагросуғурта” AЖ нинг даромади сифатида суғурта мукофотлари тушуми ҳажми ўзгариш¬ларининг 2028 йилга қадар прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси агросаноат мажмуи корхоналари фаолиятини суғурталаш методологиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлари асосида: 
агросаноат мажмуида қишлоқ хўжалиги таваккалчилигини суғурталашнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 22-январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармонининг 30-мақсадида ва 2022 йил –“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастурининг 136-бандида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 5-декабрдаги 694-сонли “Електрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорнинг 5-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2023-йил 13 мартдаги 04/1-11-360-сон маълумотномаси, “Тараққиёт стратегияси” Маркази 2022-йил 12-апрелдаги №1016-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022-йил 28-декабрдаги 04/28-28-9903-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур таклиф асосида ишлаб чиқилган “Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурталаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши қишлоқ хўжалиги корхоналари, хусусан, фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолияти, хўжаликларнинг мулкий манфаатлари ҳимояси ҳамда иқтисодий самарадорлигини ва молиявий барқарорлигини таъминлашга хизмат қилган;
агросаноат мажмуида пахта хом ашёси ва бошоқли дон екинларининг бўлғуси ҳосилини йетиштиришга бериладиган имтиёзли кредитларнинг 4 фоизи миқдоридаги суғурта харажатларини тижорат банклари томонидан қопланишини суғурта ташкилотига ўтказиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятига жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022-йил 28-декабрдаги 04/28-28-9903-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга татбиқ етилиши натижасида аграр тармоқда пахта хом ашёси, бошоқли дон екинлари, мева-сабзавотчилик, узумчилик ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги екинларининг бўлғуси ҳосилини суғурталаш билан бирга ҳудудларнинг иқлим хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда табақалашган суғурта тарифларининг жорий етилиши суғурталанувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари сонининг 30 фоизгача ортишига имкон яратган; 
чорва ҳайвонларини суғурталаш тартибига янги пайдо бўлган ёки кенг тарқалаётган касаллик турларини киритиб бориш ва актуар ҳисоблар натижасида табақалашган суғурта тарифларини жорий етиш асосида суғурта қамровини 20 фоизгача ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда “Ўзагросуғурта” AЖ фаолиятига жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022-йил 28-декабрдаги 04/28-28-9903-сон маълумотномаси, “Ўзагросуғурта” AЖ нинг 2023-йил 9-мартдаги 01-07/374-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг жорий етилиши ҳудудлар кесимида суғурталанадиган чорва моллари сонини ўртача йилига 2,5 фоизга ва суғурта қамрови 20 фоизга ошириш имконини берган; 
суғурталанган қишлоқ хўжалиги екинлари ва бошқа суғурталанган объектлар ҳолатини баҳолашда рақамли геоахборот тизими технологияларидан фойдаланиш асосида мониторинг сарфларини 25-50 фоизгача қисқартириш орқали суғурта харажатларини камайтириш методологиясидан фойдаланиш таклифи “Ўзагросуғурта” AЖ фаолиятига жорий етилган (“Ўзагросуғурта” AЖ нинг 2023-йил 9-мартдаги 01-07/374-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг жорий етилиши агросаноат мажуи корхоналарини суғурталашда рақамли ГAТ технологияларини жорий етиш орқали суғурталанадиган барча турдаги қишлоқ хўжалиги екинлари ҳосили ҳолатини мониторинг қилишда суғурта харажатларини 25-50 фоизгача қисқаришига хизмат қилган;
агросаноат мажмуи корхоналарини суғурталашда индекс суғурталаш (қурғоқчилик, екстремал ёғинлар, музламали кунлар, иссиқлик стресс индекслари)ни жорий етишда хавфлар даражаси бўйича “хавфсиз” (0-1 оралиқда), “кучсиз хавфли” (1-2 оралиқда), “ўрта хавфли” (2-3 оралиқда), “кучли хавфли” (3-4 оралиқда), “жуда кучли хавфли” (4-5 оралиқда) таққослаш коеффицентлари асосида шкалали баҳолаш услубиётидан фойдаланиш таклифи “Ўзагросуғурта” AЖ фаолиятига жорий етилган (“Ўзагросуғурта” AЖ нинг 2023-йил 9-мартдаги 01-07/374-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг жорий етилиши натижасида, қишлоқ хўжалигини суғурталашда рақамли хариталарни жорий етилиши, индекс суғурталаш бўйича ишлаб чиқилган баҳолаш шкаласи ва рақамли хариталар бевосита об-ҳаво индексига кўра, суғурта хавфларини аниқлашда самарали восита сифатида замонавий технологиялар ва усуллар орқали суғурта харажатларини 20 фоизгача қисқартиришга еришилган;
“Ўзагросуғурта” AЖнинг даромади сифатида суғурта мукофотлари тушуми ҳажми ўзгариш-ларининг 2028-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз қийматларидан агросаноат мажмуи корхоналари фаолиятини суғурталашнинг истиқбол мўлжалларини белгилашда фойдаланилган (“Ўзагросуғурта” AЖ нинг 2023-йил 9-мартдаги 01-07/374-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида агросаноат мажмуи корхоналари фаолиятини суғурталаш бўйича суғурта мукофотлари тушумини 2028 йилгача пессемистик сенарий бўйича 1,78 баробарга, реалистик сенарий бўйича 3,53 баробарга, оптимистик сенарий бўйича 5,55 баробарга орттириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish