Sayt test rejimida ishlamoqda

Раббимов Элбек Aбдуллойевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Рақамли иқтисодиёт шароитида реклама хизматларини ривожлантиришнинг иқтисодий асослари», 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.3.ПҳД/Иқт1780.
Илмий раҳбар: Мирзайев Қулмамат Джанзакович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, ПҳД.03/28.02.2022.И.18.01.
Расмий оппонентлар: Уразов Комил Бахромович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Джурақулов Шохрух Давронович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: рақамли иқтисодиёт шароитида реклама хизматларини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
услубий ёндашувга кўра тарқатиш харажатларининг нисбатан пастлиги, истеъмолчи билан узлуксиз ва исталган вақтда алоқа қилиш имконияти бўйича устун ҳисобланувчи “рақамли реклама хизматлари самарадорлиги” тушунчасининг иқтисодий моҳияти рақамли рекламани тақдим етишдан олдинги ҳамда мазкур жараёндан кейинги сотувлар ҳажми ўртасидаги нисбат орқали баҳоланувчи ёндашув асосида такомиллаштирилган;
рақамли реклама хизматлари самарадорлигига таъсир етувчи омилларни реклама яратувчиси томонидан бошқарилувчи ва бошқарилмайдиган тоифаларига ажратиш орқали рақамли технологияларга асосланган реклама хизматлари харажатларини камайтириш ва фойда ҳажмини ошириш илмий асосланган; 
реклама хизматларини турлари ва йўналишларини ягона тизим асосида мувофиқлаштирувчи ҳамда истеъмолчи субектларининг минтақавий хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган, кластер кенгашига асосланган юқори самара берувчи реклама хизматлари ҳудудий кластерини шакллантириш таклифи ишлаб чиқилган;
республика ҳудудларида рақамли иқтисодиёт шароитида истеъмолчилар талабини қондиришга мос ҳолда реклама хизматларини ривожлантириш ва самарадорлигини оширишнинг 2025 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли иқтисодиёт шароитида реклама хизматларини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра тарқатиш харажатларининг нисбатан пастлиги, истеъмолчи билан узлуксиз ва исталган вақтда алоқа қилиш имконияти бўйича устун ҳисобланувчи “рақамли реклама хизматлари самарадорлиги” тушунчасининг иқтисодий моҳияти рақамли рекламани тақдим етишдан олдинги ҳамда мазкур жараёндан кейинги сотувлар ҳажми ўртасидаги нисбат орқали баҳоланувчи ёндашув асосида такомиллаштирилган таърифи олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган “Рақамли иқтисодиёт” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 284-сонли буйруғи ҳамда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти Кенгашининг 2022 йил 5 декабрдаги 4-сонли мажлис қарори). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий етилиши натижасида талабалар бўлажак мутахассисларда рақамли рекламани тақдим етишдан олдинги ҳамда мазкур жараёндан кейинги сотувлар ҳажми ўртасидаги нисбат орқали баҳоланувчи ёндашув асосида такомиллаштирилган “рақамли реклама хизматлари самарадорлиги” тушунчаси бўйича назарий ва амалий кўникмаларни шакллантириш имкони яратилган;
рақамли реклама хизматлари самарадорлигига таъсир етувчи омилларни реклама яратувчиси томонидан бошқарилувчи ва бошқарилмайдиган тоифаларига ажратиш орқали рақамли технологияларга асосланган реклама хизматлари харажатларини камайтириш ва фойда ҳажмини ошириш таклифи Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси реклама хизматлари кўрсатиш фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг 2022 йил 11 январдаги 04-15/64-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий етилиши натижасида Ўзбекистон МТРКда кўрсатиладиган реклама хизмат турлари бўйича чегирмалар, ортиқча сарф-харажатларни камайтириш ҳамда янги реклама ва еълонлар жойлаштириш сеткаси жорий қилиниб, соҳага рақамли технологияларни қўллаган ҳолда харажатлар камайтирилиб, қўшимча 14% фойда олиш имконияти пайдо бўлган;
реклама хизматларини турлари ва йўналишларини ягона тизим асосида мувофиқлаштирувчи ҳамда истеъмолчи субйектларининг минтақавий хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган, кластер кенгашига асосланган юқори самара берувчи реклама хизматлари ҳудудий кластерини шакллантириш таклифи Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг 2022 йил 11 январдаги 04-15/64-сон маълумотномаси ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2022 йил 23 декабрдаги №БГУ00875 сонли гувоҳномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий етилиши натижасида Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Реклама ва маркетинг” бўлими томонидан реклама бозорини таҳлил қилиш, таҳлил натижасига кўра амалга ошириладиган ишлар режасини тузиш имконини берган; 
республика ҳудудларида рақамли иқтисодиёт шароитида истеъмолчилар талабини қондиришга мос ҳолда реклама хизматларини ривожлантириш ва самарадорлигини оширишнинг 2025 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг 2022 йил 11 январдаги 04-15/64-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий етилиши натижасида Ўзбекистон МТРК юқори самарадорлик тизимини таъминловчи реклама хизматларининг 2025 йилга қадар мўлжалланган прогноз параметрларини ишлаб чиқиш натижасида 2021 йилда реклама хизматлари хажми 2,7 трлн. сўмдан 2025 йилда 27,2 трлн. сўм ҳажмига йетиши ҳисобланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish