Sayt test rejimida ishlamoqda

Болтайев Шавкат Шариповичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Инновацион иқтисодиёт шароитида хизмат кўрсатиш соҳасида тежамкорликка еришиш ва самарадорликни ошириш йўллари”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.2.ПҳД/Иқт1657. 
Илмий раҳбар: Пардайев Мамаюнус Каршибайевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, ПҳД.03/30.01.2020.И.20.06.
Расмий оппонентлар: Тангирберген Досчанов, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Aбдумалик Бектемиров, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: инновацион иқтисодиёт шароитида хизмат кўрсатиш соҳасида тежамкорликка еришиш ва самарадорликни оширишга қаратилган илмий-назарий ва илмий-услубий тавсия ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра иқтисодий фаолият ва жараёнларнинг муайян белгиланган меъёрлар чегарасида амалга оширилишини ифодаловчи “тежамкорлик” тушунчасининг таърифи мамлакат, ҳудуд (корхона)нинг иқтисодий фаолиятида муайян натижага еришишни тўлиқ таъминлаган ҳолда, мазкур жараёнда вақт, харажат ва ресурсларнинг ортиқча сарфига йўл қўймасдан, еҳтиёт қилиб ишлатиш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган; 
хизмат кўрсатиш соҳасидаги хўжалик юритувчи субйектлар фаолиятидаги тежамкорликни унинг иқтисодий самарадорлик, ходимлар манфаатдорлиги ва аҳоли фаровонлиги даражалари билан ўзаро боғлиқлиги таъминлаш орқали рағбатлантириш таклифи ишлаб чиқилган;
хизмат кўрсатиш соҳасидаги тежамкорлик даражасига доимий ва ўзгарувчи харажатлар ҳамда ўзгарувчи харажатларнинг жами харажатлардаги ҳиссасининг ўзгариши билан боғлиқ омилларнинг мултипликатив модели асосидаги таъсирини иқтисодий таҳлилнинг индекс ва занжирли алмаштириш усулларини қўллаган ҳолда аниқлаш йўллари ишлаб чиқилган; 
Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш соҳасидаги тежамкорликнинг узоқ муддатли тенденсияси асосида 2026 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хизмат кўрсатиш соҳасида тежамкорликка еришиш ва самарадорликни ошириш йўлларини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра иқтисодий фаолият ва жараёнларнинг муайян белгиланган меъёрлар чегарасида амалга оширилишини ифодаловчи “тежамкорлик” тушунчасининг мамлакат, ҳудуд (корхона)нинг иқтисодий фаолиятида муайян натижага еришишни тўлиқ таъминлаган ҳолда, мазкур жараёнда вақт, харажат ва ресурсларнинг ортиқча сарфига йўл қўймасдан, еҳтиёт қилиб ишлатиш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган таърифи олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган “Иқтисодий таҳлил назарияси” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-сон буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий етилиши натижасида талабалар ва бўлажак мутахассисларда иқтисодий фаолият ва жараёнларнинг муайян белгиланган меъёрлар чегарасида амалга оширилишини ифодаловчи “тежамкорлик” тушунчаси бўйича назарий ва амалий кўникмаларни шакллантириш имкони яратилган;
хизмат кўрсатиш соҳасидаги хўжалик юритувчи субйектлар фаолиятидаги тежамкорликни унинг иқтисодий самарадорлик, ходимлар манфаатдорлиги ва аҳоли фаровонлиги даражалари билан ўзаро боғлиқлиги таъминлаш орқали рағбатлантириш таклифи Туризм ва спорт вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш Миллий офиси амалиётида фойдаланилган (Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 20 сентябрдаги 03-17-02/6491-сон, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 30 декабрдаги 04/22-01-10/10-5502-сон, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш Миллий офисининг 2022 йил 2 августдаги 02-02/231-сон маълумотномалари). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши тежамкорликнинг самарадорликка олиб келиши, бу еса корхоналардаги барча ходимлар ва бутун жамиятнинг манфаатдорлигига хизмат қилиши ва натижада фаровонликка еришишга хизмат қилган;
хизмат кўрсатиш соҳасидаги тежамкорлик даражасига доимий ва ўзгарувчи харажатлар ҳамда ўзгарувчи харажатларнинг жами харажатлардаги ҳиссасининг ўзгариши билан боғлиқ омилларнинг мултипликатив модели асосидаги таъсирини иқтисодий таҳлилнинг индекс ва занжирли алмаштириш усулларини қўллаган ҳолда аниқлаш таклифи Туризм ва спорт вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш Миллий офиси амалиётида фойдаланилган (Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 20 сентябрдаги 03-17-02/6491-сон, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 30 декабрдаги 04/22-01-10/10-5502-сон, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш Миллий офисининг 2022 йил 2 августдаги 02-02/231-сон маълумотномалари). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида меҳмонхона хўжаликларида сарфланган харажатлар самарадорлиги 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 0,118 млн. сўмга ошган. Ушбу усулнинг амалиётда қўлланилиши меҳмонхона хўжаликларида асосий воситалар ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича оптимал бошқарув қарорларини қабул қилиш имкониятини яратган;
Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш соҳасидаги тежамкорликнинг узоқ муддатли тенденсияси асосида 2026 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш Миллий офиси амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш Миллий офисининг 2022 йил 2 августдаги 02-02/231-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши синергетик самаранинг уч йўналиши таъсирида кунлик маблағни тежаш, хизмат сифатини ошириш ҳисобидан вақтни тежаш ҳамда сарфланадиган енергия ресурсларини тежаш имконини бериши асослаб берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish