Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунова Дилорам Aлимовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикасида иммунопрофилактикани ривожлантириш стратегиясининг илмий асосланиши», 14.00.30 – Эпидемиология, 14.00.33 – Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.DSc/Tib744.
Илмий маслаҳатчилар: Aтабеков Нурмат Сатиниязович, тиббиёт фанлари доктори; Юсупалиев Баходир Кахрамонович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Қахрамон Халдарович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Худайкулова Гулнара Каримовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Искандарова Шахноза Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Иркутск давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида иммунопрофилактиканинг замонавий стратегиясини асослаб бериш ва стратегик йўналишларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қизамиққа қарши эмлашдан кейинги махсус IgG миқдорининг пасайиши сабабли, иммуноглобулин миқдорини ошириш мақсадида аҳоли орасида қизамиқга қарши реваксинацияси асосланган;
илк бор болаларда Mixed (G1P[8], G2P[4], G3P[8], G4P[8], G9P[8,4]) генотипли ротавируслар келтириб чиқарадиган ротавирусли диареяни олдини олишда ротавируснинг Mixed генотипларини сақловчи вакциналарни қўллаш кераклиги исботланган;
болаларда йирингли менингитни асосий сабабчилари бўлиб S.pneumoniae, H.Influenzae эканлиги исботланган;
илк бор республикада аёлларда бачадон бўйни саратонининг сабабчиси бўлган одам папилловирусига қарши эмлаш асосланган;
ўз вақтида эмланмасликнинг асосий сабабларидан бири, бир ёшгача бўлган болаларда тиббий чекловлар ҳисобланса, олти ёшлиларда эса ота-оналарнинг вакциналарга ишончи пастлиги эканлиги асосланган; 
болаларни режали эмлаш жараёнида ушбу касалликларни эпидемик кўтарилишида аҳолининг эмлашдан бош тортиши, асосланмаган тиббий чекловлар каби асосий омиллар исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикасида иммунопрофилактикани такомиллаштириш стратегиясини асослаш учун олинган илмий натижалар асосида:
иммунизация дастурларида хавфсизликни таъминлаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Иммунизация дастурларида хавфсизликни таъминлаш» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 6 октябрдаги 8н-д/523-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома вакциналарни ташиш, сақлаш ва эмлаш вақтида хавфсизликни таъминлашда эмлаш дастурини такомиллаштиришга хизмат қилиш имконини берган;
эмлаш дастурини ташкил етиш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ўзбекистон Республикасида юқумли касалликлар иммунопрофилактикаси» номли Санитария қоида, меъёрлари ва гигиена нормативлари тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачи томонидан 2021 йил 17 июлда тасдиқланган 0239-07/4-сон СанҚваМ). Ушбу СанҚваМ республикада иммунизация дастурини ташкил етиш ва амалга оширишга хизмат қилиш имконини берган;
 иммунопрофилактика стратегиясини оптималлаштиришни асослаш бўйича олинган илмий натижалар амалий соғлиқни сақлашда, жумладан, Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги қўмитасининг вилоят бошқармалари ва туман бўлимлари амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 13 февралдаги 08-03508-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши республикада иммунизация дастури сифатининг ошишига, давлат маблағларини иқтисод қилишга, касалланиш ва ўлим кўрсаткичларининг қисқаришига, ҳаёт сифатининг яхшилашга, ногиронликнинг қисқартириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish