Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Барно Қодировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
“Қисса-достонларда мумтоз поэтика синтези”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Fil2726.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Ғайипов Дилшод Қадамбаевич, филология фанлари доктори, доцент.  
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02. 
Расмий оппонентлар: Каруенов Тургенбай Аразмедович, филология фанлари доктори, доцент;  Отажонова Манзура Оманбаевна, филология фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: ЎзР ФА Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм қисса-достонларида мумтоз поэтика синтези масаласини лирик шеърлар ва фольклорга оид жанрлар бадиий-эстетик функцияси, наср поэтикаси ҳамда образлар тизими ва бадиияти кесимида очиб беришдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги 
достон таркибидаги маснавий, мураббаъ, мухаммас, мусаддас, ғазал, таркиббанд каби лирик жанр намуналари тасодифий эмас, балки шакл ва мазмунга уйғун тарзда келтирилиши, жумладан, ғазал шодлик, гўзаллик, хушчақчақликни ифодаласа, мураббаъ қаҳрамонларнинг руҳий кечинмаларини, мухаммас ва мусаддаслар ғам-андуҳини тасвирлаши, таркиббандлар эса асосан лирик қаҳрамоннинг монологидан иборат бўлиши асосланган; 
қисса-достонлар таркибидаги наср асар қаҳрамонларининг саргузаштлари билан боғлиқ воқеа-ҳодисаларни муайян бир тизимга солиши, уларни ташбеҳ, муболаға, истиора, параллелизм, киноя каби таъсирчан ва бўёқдор нутқий воситалар билан ифодалаши, монолог, диалоглар орқали қаҳрамон нутқи индивидуаллаштирилиши исботланган;
Хоразм қисса-достонларида гўзалликни ифодаловчи, юксак ҳис-туйғу ва ҳаяжонни акс эттирувчи, салбий образларга нисбатан қўлланувчи, масхаралаш ва юморга монандликни билдируви “оғзи кападай”, “қилдан қийиқ қирққан” каби ибораларнинг, ғам, алам ва қўрқув ҳиссиётларини талқин этувчи лирик ифодаларнинг, шунингдек, ялпиз, ўсма, янтоқ, лола, райҳон каби ўсимлик дунёсига, бўри, от, тулки, арслон, туя сингари турли ҳайвонларга, ой, қуёш, юлдуз, сайёралар каби осмон жисмларига, оқ, қизил, қора, яшил сингари рангларга қиёсан юзага келган ўхшатишларнинг адабий-эстетик функцияси аниқланган;
қисса-достонлардаги образлар, жумладан, Гўрўғли, Авазхон каби этнос қаҳрамонлари адолат, мардлик ва жасорат тимсоли сифатида тасвирланиши, Тоҳир, Мажнун каби ошиқлар образи садоқат в вафо рамзи бўлиб келиши, гул, булбул, бинафша, лола, сунбула, санобар, мушк, малак, соқий, май, вола сингари мажозий образлар эса асар бадииятини юзага чиқарувчи бош омил экани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Қисса-достонларда мумтоз поетика синтези” тадқиқот иши бўйича олинган  илмий натижалардан: 
достон таркибидаги маснавий, мураббаъ, мухаммас, мусаддас, ғазал, таркиббанд каби лирик жанр намуналари тасодифий эмас, балки шакл ва мазмунга уйғун тарзда келтирилиши, жумладан, ғазал шодлик, гўзаллик, хушчақчақликни ифодаласа, мураббаъ қаҳрамонларнинг руҳий кечинмаларини, мухаммас ва мусаддаслар ғам-андуҳини тасвирлаши, таркиббандлар эса асосн лирик қаҳрамоннинг монологидан иборат бўлиши асослангани билан боғлиқ хулосалардан 2017–2020-йилларда амалга оширилган ФА-Ф-1-005 рақамли “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослик тарихини тадқиқ қилиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқоти лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022 йил 10 октябрдаги 285-сон маълумотномаси). Натижалар эпос генезисида назмнинг мавқейини  аниқлаш орқали халқ оғзаки ижоди билан ёзма адабиёт алоқаларини оърганиш адабиётшунослик учун муҳим деган хулосага келишга асос бўлган;
қисса-достонлар таркибидаги наср асар қаҳрамонларининг саргузаштлари билан боғлиқ воқеа-ҳодисаларни муайян бир тизимга солиши, уларни ташбеҳ, муболаға, истиора, параллелизм, киноя каби таъсирчан ва бўёқдор нутқий воситалар билан ифодалаши, монолог, диалоглар орқали қаҳрамон нутқини индивидуаллаштириши исботлангани хусусидаги хулосалардан 2017–2020-йилларда амалга оширилган Ф3-2016-0908165532-рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал тадқиқоти лойиҳасининг назарий қисмида фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 24 октябрдаги 286-сон маълумотномаси). Натижада қисса-достонлар насридаги мумтоз поетика синтези илмий муаммосини ўрганиш адабиёт назарияси учун зарур, деган хулосага келинган;
Хоразм қисса-достонларида гўзалликни ифодаловчи, юксак ҳис-туйғу ва ҳаяжонни акс эттирувчи, салбий образларга нисбатан қўлланувчи, масхаралаш ва юморга монандликни билдируви “оғзи кападай”, “қилдан қийиқ қирққан” каби ибораларнинг, ғам, алам ва қўрқув ҳиссиётларини талқин этувчи лирик ифодаларнинг, ялпиз, ўсма, янтоқ, лола, райҳон каби ўсимлик дунёсига, бўри, от, тулки, арслон, туя сингари турли ҳайвонларга, ой, қуёш, юлдуз, сайёралар каби осмон жисмларига, оқ, қизил, қора, яшил сингари рангларга қиёсан юзага келган ўхшатишларнинг адабий-эстетик функцияси аниқланган, қисса-достонлардаги образлар, жумладан, Гўрўғли, Авазхон каби этнос қаҳрамонлари адолат, мардлик ва жасорат тимсоли сифатида тасвирланиши, Тоҳир, Мажнун каби ошиқлар образи садоқат в вафо рамзи бўлиб келиши, гул, булбул, бинафша, лола, сунбула, санобар, мушк, малак, соқий, май, вола сингари мажозий харктердаги образлар эса асар бадииятини юзага чиқарувчи бош омил экани далиллангани билан боғлиқ хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Хоразм” телеканалининг “Ассалом, Хоразм” кўрсатуви сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Хоразм вилоят телерадиокомпаниясининг 2022 йил 5 декабрдаги 306-сон маълумотномаси.) Натижада телетомошабинларнинг фолклор ва ёзма адабиёт муносабатлари борасидаги билимлари бойишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish