Sayt test rejimida ishlamoqda

Норқулов Мусурмон Норбайивичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тоғ ва тоғолди яйловларидан самарали фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқиш (Қашқадарё вилояти мисолида)”, 06.01.10 - Йер тузиш, кадастр ва ер мониторинги (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.ПҳД/Қх642
Илмий раҳбар: Рузметов Максуд Исмоилович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: «Ўздавйерлойиҳа» давлат-илмий лойиҳалаш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, ПҳД.05/04.03.2022.Қх.13.03.
Расмий оппонентлар: Aвезбаев Садулла, иқтисод фанлари доктори, профессор; Намозов Нормамат Чорийевич, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доcент.
Йетакчи ташкилот: Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади тоғ ва тоғолди яйлов ҳудудларининг геоботаник ҳолатини аниқлаш орқали яйлов ерларидан самарали фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани тоғ ва тоғолди яйлов поғоналари геоботаник ҳолатида салбий ўзгаришлар рўй берганлиги, ўсимликлар ҳосилдорлиги сўнгги 30 йилда ўртача 3,8 с/га дан 2,9 с/га га (-0,9 с/га) камайганлиги, 1 та шартли мол боши сонига тўғри келадиган майдон улуши еса 15,9 гектардан 20,4 гектарга (+4,5) кўпайганлиги асосланган;
илк бор Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани тоғ ва тоғолди яйлов поғоналари ҳудудида табиий ва антропоген омиллар таъсирида деградацияга учраган майдонлар «кучсиз», «ўртача» ва «кучли» даражаларга ажратилган ҳамда електрон рақамли харитаси яратилган;
деградацияга учраган тоғ ва тоғолди яйловларини қайта тиклаш учун озуқабоп яйлов ўсимлик турларидан изеннинг (Кочиа прострата (Л.) Срад). «Отавний» ва «Саҳро» навлари екиш ва кўпайтириш истиқболли еканлиги асосланган;
йер тузиш лойиҳалари асосида истиқболли изен ўсимлигини сунъий агрофитоценоз ташкил етиш орқали йилига ўртача 3 баробардан қўшимча турли даражада деградацияга учраган яйлов майдонлари қайта тикланиши мумкинлиги исботланган.
деградацияга учраган тоғ ва тоғолди яйловлари озуқабоп изен ўсимлиги билан қайта тиклангандан сўнг, 1-2 йиллари ноябр-феврал ойларида, 3-йилдан кейин чорва молларини алмашлаб боқиш мумкинлиги асосланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тоғ ва тоғолди яйловларидан самарали фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Ўзбекистоннинг табиий яйлов ва пичанзорларида геоботаник тадқиқотлар ўтказиш бўйича услубий қўлланма»си ишлаб чиқилган ва республика ҳудудидаги 21,1 млн гектар яйловларида геоботаник тадқиқотларни ўтказиш учун амалиётга жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022-йил 25-октабрдаги 04/30-04/7776-сон маълумотномаси). Натижада, республиканинг яйлов ерлари кадастрининг юритилиши, яйлов ерларнинг меёрий қийматини аниқлаш ва яйловлардан самарали фойдаланишда илмий-услубий қўлланма сифатида хизмат қилган;
«Табиий яйловлар ўсимликларининг мониторингини юритиш ишларини амалга ошириш бўйича қўлланма» ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022-йил 25-октабрдаги 04/30-04/7776-сон маълумотномаси). Натижада, республикадаги табиий яйловлар тўғрисидаги миқдорий ва сифатга доир маълумотлар ҳақида ахборот тўплаш, уларнинг ҳолатини баҳолаш ва прогноз қилиш, салбий жараёнларни аниқлаш ҳамда бартараф етиш мониторингини юритишда ҳамда улардан самарали фойдаланишда илмий-услубий қўлланма бўлиб хизмат қилган.
Ўзбекистон Республикаси тоғ ва тоғолди яйловларининг массивлар учун 1:25000 ва туманлар ҳудуди учун 1:100 000 масштабли електрон рақамли «Геоботаник харита»ларини яратилган ва амалиётга жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022-йил 25-октабрдаги 04/30-04/7776-сон маълумотномаси). Натижада, республикадаги яйлов ерларининг аниқ ҳисобини юритиш, дегарадацияга учраган яйловлар майдонини аниқлаш, бирламчи яйлов уруғчилик майдонларини ташкил қилиш ва чорва молларини алмашлаб боқиш имконини берган ҳамда «Яйлов ерлари мониторинг тизими» порталини маълумотлар билан таъминлашда асос бўлиб хизмат қилган;
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани тоғ ва тоғолди яйловларининг 1:25 000 масштабли електрон рақамли «Яйловларнинг сув билан таъминланганлик харитаси» тузилган ва амалиётга жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022-йил 25-октабрдаги 04/30-04/7776-сон маълумотномаси). Натижада, яйлов ерларидан фойдаланувчилар учун чорва молларини режали жойлаштириш ва уларни боқиш имконини берган.
изеннинг (Кочиа прострата (Л.) Срад.) «Отавний» ва «Саҳро», терескеннинг (Cератоидес еверсманниана Боцч, ет Иконн) «Тўлқин», еркак ўтнинг (Aгропйрон десерторум Гаертн.) «Ишонч» ва шувоқнинг (Aртемисиа диффуса) «Оқ шувоқ» навлари Қашқадарё вилояти Деҳқонобод ўрмон хўжалигида 2,0 гектар майдонда истиқболли навларнинг бирламчи уруғчилиги пилот участкаси ташкил қилинган ва амалиётга жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022-йил 25-октабрдаги 04/30-04/7776-сон маълумотномаси). Натижада, деградацияга учраган яйлов ерларини қайта тиклашга, озуқабоп ўсимликларни кўпайтиришга ва екинзорларни барпо қилишга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish