Sayt test rejimida ishlamoqda

Улуғбоев Ахмаджон Ёқубжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Наманган вилояти тупроқ иқлим шароитида стевия (Stevia Rebaudiana bertoni) дан юқори ҳосил етиштириш агротехнологиясини ишлаб чиқиш”, 06.01.08 – Ўсимликшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Qx714.
Илмий раҳбар: Тешаев Шухрат Жўрақулович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Останақулов Тоштемир Эшимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Рўзимов Умид Исмоилович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр унверситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Наманган вилоятининг озиқа унсурлари билан кам даражада таъминланган оч тусли бўз тупроқлари шароитида стевия ўсимлигидан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда мақбул экиш муддатлари, кўчат қалинликлари ҳамда фосфорли ўғитларни қўллашнинг самарадорлигини аниқлаш ва ишлаб чиқаришга илмий асосланган тавсиялар беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Наманган вилоятининг қадимдан суғориладиган оч тусли бўз тупроқлари шароитида доривор стевия ўсимлигининг мақбул экиш муддати (1-15 апрель), экиш тизими ва кўчат қалинлиги (60х15-1 тизимда 111,0 минг туп/га) ҳамда фосфорли ўғитни мақбул (N50P175K50) қўллаш меъёри аниқланган;
оч тусли бўз тупроқлар шароитида стевия ўсимлиги 1-15 апрелда, 60х15-1 тизимда гектарига 111,0 минг туп кўчат қолдириб парваришланганда энг юқори (35,1 ц/га) барг ҳосили олишга эришиш мумкинлиги исботланган;
стевия ўсимлигига N50K50 кг/га меъёрларда қўлланилган фонда фосфорли ўғит билан 175 кг/га меъёрда озиқлантириш эвазига юқори натижаларга эришилиб, ўсимлик бўйи 105,2 см ни, барглар сони 58,3 донани, барг юзаси 2959 см2 ни, унинг қуруқ массаси 11,2 г. ни ва барг ҳосилдорлиги 31,0 ц/га бўлганлиги аниқланган;
фосфорли озиқлантириш ҳисобига барг таркибидаги стевиозид миқдори назоратга ҳамда фосфорсиз вариантга нисбатан ошиб, ширинлик даражаси 280 ккал ни, намлиги 3,0% ни, стевиозид миқдори 92,0% ни, кул миқдори 0,16% ни, оқсил 11,6% ни, ёғ 1,5% ни, гликозидлар 39,1% ни, тўқима 15,2% ни ташкил этиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Наманган вилоятининг оч тусли бўз тупроқлар шароитида доривор ўсимлик стевиянинг барг ҳосилини оширишда мақбул экиш муддатлари, тизимлари, кўчат қалинликлари ва фосфорли озиқлантириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
“Стевия (Stevia rebаudiana Bertoni) дан юқори ҳосил етиштириш агротехнологияси” бўйича тавсиянома тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 15-декабрдаги №07/21-9389 сон маълумотномаси). Ушбу тавсияномадан амалиётда cтевия ўсимлигини етиштирувчи фермер хўжаликларида қўлланма сифатида фойдаланилмоқда;
стевияни етиштириш агротехнологияси Наманган вилоятининг Уйчи тумани “Улуғбек” фермер хўжалигида 2,0 га, “Ғолиб” фермер хўжалигида 1,0 га, “Бояғон нури ипакчиси” фермер хўжалигида 1,5 га жами 4,5 гектарда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил, 15-декабрдаги №07/21-9389 сон маълумотномаси). Натижада, стевия ўсимлиги апрель ойининг биринчи ярмида (1-15 апрель) экилиб, N50K50 фонида фосфорли ўғитлар 175 кг/га меъёрда қўлланганда ўсимликнинг ўсиши, ривожланиши, асосий поя баланлиги, ён шохларининг ва умумий барг сатҳи юзасининг шаклланиши юқори бўлиб, 32,2 ц/га ҳосил олинган;
стевияни ўрмон хўжаликларида етиштириш агротехнологияси 8,1 гектар майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 15-декабрдаги №07/21-9389 сон маълумотномаси). Натижада, стевия ўсимлигидан 31,8 ц/га ҳосил олинган, рентабеллик даражаси 53,5 % ни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish