Sayt test rejimida ishlamoqda

Искандаров Файзулла Машрабовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Aлишер Навоий достонларидаги наътлар поетикаси”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.2.ПҳД/Фил1271.
Илмий раҳбар: Муллахўжайева Каромат Тошхўжайевна, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, ДСc.03/30.12.2019.Фил.19.01. 
Расмий оппонентлар: Aбдуллайева Марғуба Дустмиратовна, филология фанлари доктори, доцент; Каримова Фаридахон Исаковна, филология фанлари номзоди, доцент. 
Йетакчи ташкилот: ЎзР ФA Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади Алишер Навоий достонларидаги наътлар поетикасини ўрганиш орқали Навоий ижоди поетикасининг бетакрор хусусиятларини ҳамда Шарқ адабиёти ривожидаги ўрнини очиб беришдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
наътнинг генезиси, адабий термин сифатида шаклланиши, бадиий адабиётга ислом тарихи ва пайғамбар сийрати сабаб кириб келганлиги араб ва форс адабиёти мисолида очиб берилган; 
туркий адабиётда наътнинг юзага келиши, Навоийга қадар бўлган даврда яратилган наътларнинг илмий, бадиий мазмуни, комиллик ва комил инсон масаласи, дунёни тасаввуфий-ирфоний билиш, нафсни поклашда шоир қарашларининг ғоявий-бадиий хусусиятларга егалиги аниқланган;
Алишер Навоий достонларидаги наътларнинг поетик жиҳати текширилиши орқали ижодкорнинг тасаввуфий-ирфоний ва фалсафий-естетик қарашлари очиб берилиб, тасаввуфий тимсол ва бадиий мазмун уйғунлиги асносида шоирнинг поетик маҳорати ҳамда асарнинг оригинал хусусиятлари назарий жиҳатдан асосланган;
анъанавий комил инсон ҳақидаги қарашларнинг Навоийга хос бадиий талқини белгиланиб, шоирнинг мазкур масалага оид қарашлари, тасаввур ва билимлари Набий сийрати ҳамда бадиий образлар талқини мисолида очиб берилиб, васф ва меърож наътларнинг ғоявий-бадиий хусусиятлари ҳар бир достон мисолида яхлит текширилиб, мавзу ва анъана тарихида янги адабий ҳодиса бўлганлиги исботланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Алишер Навоий достонларидаги наътлар поетикаси тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
Алишер Навоий достонларидаги наътлар генезиси ва поетикасига оид янги маълумотлар, анъана ва навоторлик ҳодисаларига доир илмий қарашлар, назарий фикрлар ва янги манбаларга оид илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017 – 2020 йилларда бажарилган “ОТ-ФИ-030 рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7 жилд) чоп етиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг назарий қисмида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 3-мартдаги 01/4-477-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа Алишер Навоий достонларидаги наътлар поетикасига оид янги маълумотлар, манбалар, шунингдек, илмий асосланган кузатиш ва қарашлар билан бойитилган; 
туркий наътлар еволуцияси, уларнинг йетакчи хусусиятлари, мазмун-мундарижаси ва образлар тизими, Навоийнинг мазкур силсилага киритган янгиликлари ва бунга асос бўлган адабий ҳодисаларга оид хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2018 – 2020 йилларда бажарилган бажарилган “ПЗ-20170926459 – Навоийшунослик тарихи (ХХ – ХХИ асрлар)” (2017-2020) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 6-мартдаги 01/1-486-сон маълумотномаси). Натижада туркий наътларнинг тадрижий такомили, Алишер Навоийнинг анъанавий мавзу ва образларга доир бадиий кашфиётлари, наътлар тадқиқига бағишланган тадқиқотларнинг асосий мазмуни каби масалаларга доир муҳим назарий хулосалар чиқаришга еришилган;
Алишер Навоий достонларидаги наътларнинг поетикаси: мазмуний турлари, бадиияти, тили ва диний-тарихий ҳақиқатларнинг бадиий талқини ҳамда шоирнинг комиллик ва комил инсон ҳақидаги фалсафий-ахлоқий, маърифий қарашларига доир фикр-мулоҳазалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Маҳалла” радиоканалидаги “Маърифий суҳбат” ешиттириши ссенарийларини шакллантиришда фойдаланилган (“Маҳалла” телерадиоканали давлат муассасасининг 2022-йил 19-сентабрдаги 767-сон маълумотномаси). Шунингдек, диссертация натижалари асосида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телеканалидаги “Келажакка йўл” кўрсатувининг махсус сони тайёрланиб ефирга узатилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали муассасаси 2023-йил 23-февралдаги 02-17-301-сон маълумотномаси). Натижада ешиттириш ва кўрсатувнинг сифати ортган, Навоий асарларининг маърифий мазмуни ва аҳамиятини идрок етиш кучайган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish