Sayt test rejimida ishlamoqda

Aдилов Набижон Хурсановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Интегратив ёндашув асосида бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш», 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.1.ПҳД /Пед3067. 
Илмий раҳбар: Халиков Aзам Aбсаломович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, ДСc.03/30.01.2020.Пед.26.01. 
Расмий оппонентлар: Карлибайева Гулжахон Ермекбайевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Курбанов Мирзаахмад, педагогика фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади интегратив ёндашув асосида бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Интегратив ёндашув асосида бўлажак мухандисларни касбий фаолиятга тайёрлаш самарадорлиги фанлараро алоқалар интеграцияси валидлигини изчил таъминлаш, ахборий моделларни таълим мақсадларига мос прогнозлаш ҳамда амалий ва касбий масалаларини ечиш усуларининг дидактик мазмуни рефлексивлигини босқичма-босқич ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак мухандисларни касбий фаолиятга тайёрлаш методикаси таълим мазмунини мураккаблик даражасига кўра дефференциялаштириш, фаолиятли-мобил ижодий муҳитни яратиш ҳамда интегратив-модулли моделлаштиришнинг дидактик прогрессивлигини интенсив таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак мухандисларни касбий фаолиятга тайёрлаш самарадорлиги ўқув модиллари мазмунига инреграллашган таъсир етувчи дидактик омиллар, фикрни еркин ифодалашга қаратилган индивидуал ҳаётий тажриба ва билимлар яхлитлигини таъминлаш ҳамда интеграциялашув тенденциясини иерархик моделлаштириш ва мавзулараро боғланишлар таркибий компонентларининг яхлитлигини барқарорлаштиришга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак мухандисларнинг касбий фаолиятга тайёргарлигини баҳолаш мезонлари фанга оид тушунчалар ва билимлар идиентивлигини қатъий қарор топтириш, мантиқий фикрлашини ривожлантириш ва тўғри қарор қабул қилиш кўникмалирини ривожлантиришнинг дидактив имкониятларини қиёсий аниқлашга қаратилган мантиқий машқларни киритиш асосида такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интегратив ёндашув асосида бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
интегратив ёндашув асосида бўлажак мухандисларни касбий фаолиятга тайёрлаш самарадорлиги фанлараро алоқалар интеграцияси валидлигини изчил таъминлаш, ахборий моделларни таълим мақсадларига мос прогнозлаш ҳамда амалий ва касбий масалаларини ечиш усуларининг дидактик мазмуни рефлексивлигини босқичма-босқич ривожлантириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 5-майдаги 02-07-1631/04 рақамли далолатномаси). Натижада муҳандислик фанларни бошқа фанлар билан интеграциялашнинг мезонлари ва шарт шароитларини аниқлаштиришга шароит яратилган;
бўлажак мухандисларни касбий фаолиятга тайёрлаш методикаси таълим мазмунини мураккаблик даражасига кўра дефференциялаштириш, фаолиятли-мобил ижодий муҳитни яратиш ҳамда интегратив-модулли моделлаштиришнинг дидактик прогрессивлигини интенсив таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ЙОA-1-22 рақамли “Фанларни ўқитишда инновацион педагогик технологияларнинг модернизациялашган тизимини ишлаб чиқиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 5-майдаги 02-07-1631/04 рақамли далолатномаси). Натижада ишлаб чиқариш жараёнига интегратив ёндашувнинг тузилиши ва мазмунига қўйиладиган педагогик талабларни фаоллаштириш имкони кенгайтирилган;
бўлажак мухандисларни касбий фаолиятга тайёрлаш самарадорлиги ўқув модиллари мазмунига интеграллашган таъсир етувчи дидактик омиллар, фикрни еркин ифодалашга қаратилган индивидуал ҳаётий тажриба ва билимлар яхлтилигини таъминлаш ҳамда интеграциялашув тенденциясини иерархик моделлаштириш ва мавзулараро боғланишлар таркибий компонентларининг яхлитлигини барқарорлаштиришга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 5-майдаги 02-07-1631/04 рақамли далолатномаси). Натижада ўқитишнинг ишлаб чиқариш жарёнига мос таълим методикасини оптималлаштириш имконияти яратилган;
бўлажак мухандисларнинг касбий фаолиятга тайёргарлигини баҳолаш мезонлари фанга оид тушунчалар ва билимлар идиентивлигини қатъий қарор топтириш, мантиқий фикрлашини ривожлантириш ва тўғри қарор қабул қилиш кўникмалирини ривожлантиришнинг дидактив имкониятларини қиёсий аниқлашга қаратилган мантиқий машқларни киритиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ЙОA-1-22 рақамли “Фанларни ўқитишда инновацион педагогик технологияларнинг модернизациялашган тизимини ишлаб чиқиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 5-майдаги 02-07-1631/04 рақамли далолатномаси). Натижада ишлаб чиқаришда мавжуд ускуналарда бўладиган жараёнларнинг мазмуни, моҳиятини дидактик електрон қурилмалар воситасида такомиллаштириш смарадорлиги ортган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish