Sayt test rejimida ishlamoqda

Қодирова Хуршида Марселовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И.Умумий маълумотлар.
“Хоразм шеваларидаги лақабларнинг структур-семантик ва функсионал хусусиятлари” 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.2.ПҳД/Фил1257.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Примов Aзамат Искандарович, филология фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, ПҳД.03/30.12.2019.Фил.55.02.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Юлдаш Маткаримович, филология фанлари доктори, профессор; Улуқов Носиржон Мухаммадалийевич, филология фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети. 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади Хоразм шеваларидаги лақабларнинг структур-семантик ва функсионал хусусиятларини очиб беришдан иборат. 
ИИИ.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хоразм вилоятининг ўғуз ва қипчоқ лаҳжаларига мансуб шевалардаги лақаблар асосида уларнинг лисоний мақоми, ушбу бирликлар шахснинг қўшимча норасмий идентификатори еканлиги, Хоразм шеваларидаги лақаблар ва шахс номлари муносабати ҳамда лақабларнинг шаклланиш хусусиятлари асосланган; 
Хоразм шеваларига хос лақаблар ўзининг шакли ва маъно нозикликлари билан бошқа шеваларга хос лақаблардан тубдан фарқланиши таркибан бир асосли ва бирдан ортиқ асосли лақаблар асосида далилланиб, лақаблар орқали идрок етилган обйектив ҳақиқат, лақабга айланишидан олдин жамиятда шаклланган қадриятлар тизимига мувофиқ қайта ишланиши ва умумлаштирилиши, натижада жамоавий идеалга мос келиши уларнинг инсонлар маънавий-руҳий оламига қандай таъсир қилиши аниқланган;
лақаблар бошқа антропонимик бирликларга нисбатан ҳудудий жиҳатдан чегараланганлиги билан ажралиб туриши, бу хусусияти жиҳатидан апеллятив сўзларга яқинлиги билан характерланиши, лақабларнинг ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос маданияти, турмуш тарзи, урф-одатлари ва ном қўйиш қонуниятларини ўзида акс еттирувчи лингвомаданий бирликлар еканлиги асослаб берилган;
апеллятивнинг гоҳ денотатив, гоҳ коннотатив маъноларига асосланувчи муайян ассоциатив фоннинг ташувчиси сифатида ўзига хос енсиклопедик маъно ифодалаши Хоразм шеваларининг, шу билан бирга, айрим материаллар қиёсланиши жараёнида баъзи туркий тиллар, хусусан, қорақалпоқ тилининг юксалиш даражасини аниқлашдаги роли далилланган;
ўзбек ва айрим туркий тилларда яратилган оғзаки ва ёзма адабиётга оид матнлардаги баъзи лақабларнинг луғавий, маъновий ҳамда етимологик хусусиятлари асосида лақаблар ўзининг аташ, фарқлаш, огоҳлантириш, киноявий ва баҳолаш вазифалари билан намоён бўлиши исботланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм шеваларидаги лақабларнинг структур-семантик ва функсионал хусусиятлари таҳлили юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
лақабларнинг структур-семантик таҳлили натижасида чиқарилган хулосаларидан ФA-Ф-1-005 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиёцҳунослигини тадқиқ етиш” (2017–2020) мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022-йил 26-январдаги 33/1-сон маълумотномаси). Натижада мазкур тадқиқот материаллари ўзбек тилининг, шу билан бирга, айрим материаллар қиёсланиши жараёнида қорақалпоқ тилининг юксалиш даражасини аниқлашда лақабларнинг ўзига хос ички маъноларини таҳлил қилиш жараёни такомиллашган;
лақабларнинг функсионал-дискурсив хусусиятлари тадқиқи натижаларидан ФA-Ф1-Г002 рақамли “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ етиш” (2012–2016) ва Ф1-ФA-0-13229 рақамли “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” (2012–2016) мавзуларидаги фундаментал илмий лойиҳаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022-йил 12-апрелдаги 134/1-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ тилида яратилган оғзаки ва ёзма адабиётга оид матнлардаги айрим лақабларнинг луғавий, маъновий ҳамда етимологик хусусиятларини ёритиш имконини берган;
Хоразм шеваларидаги лақабларнинг Хива архив ҳужжатларидаги таҳлилларидан A-ФA-2019-9 шифрли “Қадимий ёзма ноёб қоълёзма ва манбаларни тадқиқ қилиш, уларнинг рақамлаштирилган библиотекасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Оъзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2022-йил 25-апрелдаги 85/1-22-сон маълумотномаси). Натижада грант базасига киритилган қоълёзма ва ҳужжатлар тадқиқида шева материаллари асосли манба боълиб хизмат қилиши далилланган;
Хоразм шеваларида учровчи лақабларнинг мотиватив маънолари, структур-семантик ва функсионал хусусиятлари юзасидан билдирилган назарий хулосалари ва материалларидан Хоразм вилояти телерадиокомпанияси томонидан 2021-йил 17-феврал куни ефирга узатилган “Тилимизни ўрганамиз” дастурида фойдаланилган (Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 06-февралдаги 2023-06-02, 144-сон маълумотномаси). Натижада адабий-бадиий, маънавий-маърифий дастурда лақабларнинг лингвомаданий ва функсионал ўзига хосликлари кенгроқ очиб берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish