Мукимов Aскар Шухратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
«Бир ва икки компонентали ночизиқли муҳитларда ютилиш ёки манбаси бўлган иссиқлик ўтказувчанлик масалаларини сонли моделлаштириш», 05.01.07 – Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи(техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: Б2022.3.ПҳД/Т3093.
Илмий раҳбар: Aрипов Мерсаид Мирсидикович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти Ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Дсc.13/30.12.2021.Т.142.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Джуманов Жамолжон Худойқулович, техника фанлари доктори, профессор; Хўжаев Исматулло Кушайевич, техника фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва йенгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: Диссертация назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқот мақсади манба ёки ютилишли, ўзгарувчан зичликли чизиқсиз бўлган муҳитда яримчизиқли ва ночизиқли параболик тенгламалар ва тенгламалар системалари ёрдамида тасвирланган математик моделларнинг сифат хусусиятларини аналитик ўрганиш ва сонли йечиш учун дастурлар мажмуини ишлаб чиқиш.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
еталон тенгламалар усули ёрдамида икки карра ночизиқли тенглама билан ифодаланувчи иссиқлик ўтказувчанлик жараёнларининг математик модели ишлаб чиқилган;
йечимларни таққослаш принсипи асосида манба ёки ютилиш таъсирида ночизиқли муҳитда янги еффектлар: иссиқлиқ тарқалиш тезлиги чеклилиги ва чексизлиги, фазовий локаллаши шартлари шу жумладан критик ва сингуляр ҳоллари аниқланган;
автомодел тенгламалар ёрдамида ночизиқли иссиқлик тарқалиш тенгламаси учун биринчи ва иккинчи критик експоненталари аниқланган;
ночизиқли параболик тенглама ва яримчизиқли тенгламалар системаси билан тасвирланувчи иссиқлик тарқалиш жараёнини ўзгарувчан зичлик, ютилиш ёки манба таъсирида критик, сингуляр ҳоллари учун йечим асимптотикасини ўрнатишга мўлжалланган йечимларни таққослаш принсипи, чизиқсиз ажратиш усули, уларни сонли йечиш учун ишлатиладиган Самарский-Собол, ўзгарувчан йўналишлар усуллари такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бир ва икки компонентали ночизиқли муҳитларда ютилиш ёки манбаси бўлган иссиқлик ўтказувчанлик масалаларини сонли моделлаштириш учун еталон тенгламалар, ажратиш, сонли усуллардан фойдаланиб яратилган дастурлар мажмуи асосида қуйидаги натижаларга еришилган:
еталон тенгламалар усули ёрдамида йечим асимптотикаси топилиб, ундан бошланғич яқинлашув сифатида фойдаланилган ночизиқли филтрация жараёнини сонли моделлаштириш дастурий мажмуаси «Смарт Солутион Сйстем» МCҲЖга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023-йил 24-мартдаги 33-8/1938-сон маълумотномаси). Натижада ўта тез филтрация тезлигига ега қисмларини 28% камроқ вақт ичида аниқлаб бериш имконини берган;
критик параметрда ночизиқли параболик тенгламалар билан ифодаланувчи жараёнларнинг математик модели, йечимларни таққослаш принсипи, ночизиқли ажратиш усули ёрдамида ўрнатилган йечим асимптотикаси ва сонли натижалар «Гидрогеологик жараёнларни уч ўлчовли моделини яратиш ва икки компонентали муҳитда диффузион жараёнларни сонли моделлаштириш учун амалий дастурлар пакетини яратиш» «БВ-Aтех-2018 (399+487)» фундаментал лойиҳани бажариш жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023-йил 24-мартдаги 33-8/1938-сон маълумотномаси). Ушбу илмий натижаларнинг қўлланилиши термофизика ва биологик жараёнларнинг тескари муаммоларини ҳал қилиш учун янги сонли алгоритмларни қуриш имконини берган;
яримчизқли тенгламалар системаси билан ифодаланувчи жараёнларнинг математик модели, йечимларни таққослаш принсипи, ночизиқли ажратиш усули ёрдамида ўрнатилган йечим асимптотикаси ва сонли натижалар «Икки тезликли муҳит динамикасининг амалий геофизик масалаларини назарий ва сонли тадқиқ етиш» «ОТ-Aтех-2018 (340)» амалий лойиҳани бажариш жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023-йил 24-мартдаги 33-8/1938-сон маълумотномаси). Ушбу илмий натижаларнинг қўлланилиши геофизик жараёнларнинг муаммоларини ҳал қилиш учун янги сонли алгоритмларни қуриш имконини берган.