Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматов Aнвар Маматовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.    Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Брассиcа рапа Л. турига мансуб салатбоп ва барг шолғом интродуксияси, йетиштириш ва уруғчилик технологиясининг илмий асослари”, 06.01.06 - “Сабзавотчилик” ва 06.01.05 - “Селексия ва уруғчилик” ихтисослиги (қишлоқ хўжалиги фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.DSc/Qx229
Илмий маслаҳатчи: Aрамов Музаффар Хошимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Сабзавот, полиз екинлари ва картошкачилик илмий текшириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04. 
Расмий оппонентлар: Бўрийев Хасан Чўтбойевич, биология фанлари доктори, профессор; Останақулов Тоштемир Эшимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Эргашов Иброҳим Тошкентович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўсимликларни генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади. Брассиcа рапа Л. турига мансуб екинлар салатбоп ва барг шолғом нав намуналарининг тўпламини морфологик, қимматли хўжалик белгиларига кўра баҳолаш ва янги истиқболли навларини танлаш, енг истиқболли навларни интродуксия қилиш, турли мавсумларда уларни мақбул екиш муддатларини ва мақбул озиқланиш майдонини, минерал ўғитларни мақбул меъёрини аниқлаш, суғориш усулларини такомиллаштириш ҳамда уруғчилик технологиясининг асосий елементларини ишлаб чиқишдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор салатбоп ва барг шолғомнинг 30 дан ортиқ нав намуналари тўпламини қимматли хўжалик белгилари тахлил қилиниб, иқлим шароитига мос истиқболли салатбоп шолғомнинг Л-56К ҳамда барг шолғомнинг Л-356РСР нав намуналари бошланғич манба сифатида ажратилган;
тезпишар, серҳосил, иқлим шароитига мос салатбоп шолғомнинг Гулшод ва барг шолғомнинг Дармон навлари яратилиб 2018 йили Давлат реестрига киритилган;
салатбоп ва барг шолғомни вақтинчалик плёнка остига ва очиқ майдонга экишнинг энг мақбул муддатлари, баҳорги мавсумларда 10-20 феврал, ёзги мавсумда эса 1-10 август эканлиги, салатбоп шолғомни икки қатор лентасимон (50+20)х10 см ва уч қатор лентасимон (40+15+15)х12 см ҳамда барг шолғомни уч қатор лентасимон (40+15+15)х12 см ва тўрт қатор лентасимон (40+10+10+10)х15 см экиш схемалари аниқланган;
салатбоп ва барг шолғомни етиштиришда мақбул ўғитлаш меъёри, яъни Н125Р93,7К62,5 кг/га эканлиги, мақбул суғориш тартиботи намлик ЧНДСга нисбатан 70-80% ва 80-90% ҳамда 20,4-49,8 фоизга сув сарфи тежалиши аниқланган;
уруғлик учун салатбоп шолғомнинг Муяссар ва Гулшод навлари ҳамда барг шолғомнинг Дармон навини энг мақбул экиш муддати 30-август ва 10-сентябр эканлиги, экиш схемаси 70х30 см ва 70х35 см эканлигини исботланган;
ушбу экинлар илдизмеваси ва баргининг биокимёвий таркибига агротехник тадбирларга боғлиқлик даражаси илмий асосланган.
IV.    Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Брассиcа рапа Л. турига мансуб салатбоп ва барг шолғом интродукцияси, етиштириш ва уруғчилик технологиясининг илмий асослари мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида:
Салатбоп шолғомнинг Гулшод ҳамда илк бор барг шолғомнинг Дармон навлари яратилиб, 2016 йилда Давлат нав синаш комиссиясига топширилган ва синовдан ҳар иккала нав ҳам муваффақиятли ўтиб 2018 йил Давлат ресстрига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 13.12.2022 й. 07/23-9348-сонли маълумотномалари). Ушбу янги навлар Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Тошкент ва Сурхондарё илмий-тажриба станцияларида жами 5 гектар майдонга экилиб, унинг уруғчилиги йўлга қўйилган. Бугунги кунда ҳар иккала нав ҳам республикани барча вилоятларида етиштирилмоқда.
Салатбоп ва барг шолғом устида олиб борилган тажрибаларда яхши натижаларга эришилган вариантлар ва ишлаб чиқилган технологиялар Республикамизнинг Андижон ва Наманган вилоятларидаги фермер хўжаликларида жами 73 гектар майдонга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 13.12.2022 й. 07/23-9348-сонли маълумотномалари). Натижада Барг шолғомни Дармон навида ҳосилдорлик 18-21 т/га, салатбоп шолғомни Гулшод навида - 31-35 т/га оралиғида бўлган, қўшимча ҳосилдорлик 2,2-4,0 т/га ни ташкил этган ва 23-35 % рентабелликка эришилган.
Салатбоп ва барг шолғом устида олиб борилган тажрибаларда яхши натижаларга эришилган вариантлар ва ишлаб чиқилган технологиялар Республикамизнинг Қашқадарё, Тошкент ва Жиззах вилоятидаги фермер хўжаликларида жами 101,3 гектар майдонга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 13.12.2022 й. 07/23-9348-сонли маълумотномалари). Натижада Барг шолғомни Дармон навида ҳосилдорлик 19,1-20,6 т/га, салатбоп шолғомни Гулшод навида – 33,8-36,5 т/га оралиғида бўлган, қўшимча ҳосилдорлик 1,7-1,8 т/га ни ташкил этган ва 31-33 % рентабелликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish