Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидов Мақсудбек Норбойевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

И.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Масъулияти чекланган жамият иштирокчилари ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилиш масалалари”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.4Пҳд/Ю870.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ходжайев Бахшилло Камолович, юридик фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, ДСc.07/30.12.2019.Ю.22.01.
Расмий оппонентлар Имомов Нурилло Файзуллайевич, юридик фанлар доктори, профессор; Синдаров Комил Ойдинович, юридик фанлар доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади МЧЖ иштирокчиларининг ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилиш билан боғлиқ илмий-назарий ва амалий муаммоларни аниқлаш ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш бўйича асосли таклифлар, илмий хулосалар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
корпоратив низода иштирок етаётган тарафлар бир-биридан ва гувоҳлардан судда кўрилаётган ишга тааллуқли бўлиши мумкин бўлган барча ҳужжатларни сўраб олиш ҳуқуқига ега, бундан давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил етувчи ҳужжатлар мустаснолиги асослантирилган;
масъулияти чекланган жамиятнинг юридик шахс ҳисобланган иштирокчилари вакилларига умумий йиғилишда иштирок етиш учун бериладиган ишончномани нотариал тартибда тасдиқлаш тартибини бекор қилиш, амалда фаолият юритиб келаётган қўшимча масъулиятли жамият ташкилий-ҳуқуқий шаклидаги юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш ва “Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурати асослаб берилган;
судларнинг еътибори хўжалик ширкати зиммасига унинг бошқарув органлари ваколатига кирадиган мажбурият (масалан, устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш ёки камайтириш, жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш)ни юклаш ҳақидаги даъво талаби, ушбу мажбурият қонун ҳужжатлари билан ширкат бошқарув органининг ваколатига киритилганлиги сабабли, рад етилиши лозимлигига қаратиш асослаб берилган;
иштирокчилар ўртасида, иштирокчилар билан хўжалик ширкати ўртасида, шу жумладан аксиядорлар ўртасида, аксиядор билан аксиядорлик жамияти ўртасида хўжалик ширкати фаолиятидан келиб чиқадиган низоларни" деган сўзларни "корпоратив низоларни" деган сўзлар билан алмаштириш, устав фондидаги улушни олувчи фойдасига улушдан воз кечилганлигини тасдиқловчи ҳужжат, жамиятнинг устав фондидаги улуш очиқ кимошди савдоси орқали сотилганда, кимошди савдоси натижалари ҳақидаги баённома талаб қилиб олиниши лозимлиги, жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиш қарори битим ҳисобланмаслиги сабабли умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий емас деб топиш билан боғлиқ ишларни кўришда ФКнинг битимларга оид нормаларини қўллашга йўл қўйилмаслиги асослаб берилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Масъулияти чекланган жамият иштирокчилари ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилиш борасида олинган илмий натижалар асосида:
корпоратив низода иштирок етаётган тарафлар бир-биридан ва гувоҳлардан судда кўрилаётган ишга тааллуқли бўлиши мумкин бўлган барча ҳужжатларни сўраб олиш ҳуқуқига ега, бундан давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил етувчи ҳужжатлар мустаснолиги тўғрисидаги таклиф “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2020-йил 5-октябрдаги ЎРҚ-640-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 42-моддасининг учинчи қисмида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022-йил 9-декабрдаги 04/2-09-5642-сон далолатномаси). Ушбу таклиф МЧЖ иштирокчисининг ахборотга бўлган ҳуқуқини амалга оширишда, қонун билан қўриқланадиган муаййан сирлар, жумладан тижорат сирига оид маълумотлар билан танишишнинг алоҳида тартиби мавжудлигини белгилаб беришга хизмат қилган;
масъулияти чекланган жамиятнинг юридик шахс ҳисобланган иштирокчилари вакилларига умумий йиғилишда иштирок етиш учун бериладиган ишончномани нотариал тартибда тасдиқлаш тартибини бекор қилиш, амалда фаолият юритиб келаётган қўшимча масъулиятли жамият ташкилий-ҳуқуқий шаклидаги юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш ва “Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурати тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022-йил 8-ноябрдаги ПҚ-415-сонли Қарори биринчи қисмининг (в) бандида, иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисида ва тўққизинчи қисмининг иккинчи хатбошисида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлигининг 2022-йил 29-ноябрдаги 9/3-161/8-сонли далолатномаси). Ушбу таклифлар юридик шахс бўлган иштирокчи томонидан берилган ишончноманинг Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 138-моддасига мувофиқлаштирилишига, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 34-моддасининг иккинчи қисмини қонунчилик ҳужжатларига унификация қилинишига ва шу билан амалиётдаги низоларни олдини олишга, юридик шахсларнинг амалдаги ташкилий-ҳуқуқий шаклларини қайта кўриб чиқиб, табиатан бир хилдаги ташкилий-ҳуқуқий шаклларнинг қисқартирилишига ва корпоратив ҳуқуқ ривожланган илғор хорижий тажриба асосида замон талабларига мос қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга хизмат қилган; 
судларнинг еътибори хўжалик ширкати зиммасига унинг бошқарув органлари ваколатига кирадиган мажбурият (масалан, устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш ёки камайтириш, жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш)ни юклаш ҳақидаги даъво талаби, ушбу мажбурият қонун ҳужжатлари билан ширкат бошқарув органининг ваколатига киритилганлиги сабабли, рад етилиши лозимлигига қаратиш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2020-йил 19-декабрдаги 37-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал етишнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014-йил 20-июндаги 262-сонли Пленум қарорини 9-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2022-йил 12-декабрдаги ИСХ 1598-сонли далолатномаси). Ушбу таклиф МЧЖнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш каби жамият бошқарув органлари ваколатига кирадиган масалалар бўйича судга мурожаат қилинганда, амалиётдаги турли ёндашувларни бирхиллаштиришга хизмат қилган; 
иштирокчилар ўртасида, иштирокчилар билан хўжалик ширкати ўртасида, шу жумладан аксиядорлар ўртасида, аксиядор билан аксиядорлик жамияти ўртасида хўжалик ширкати фаолиятидан келиб чиқадиган низоларни" деган сўзларни "корпоратив низоларни" деган сўзлар билан алмаштириш, устав фондидаги улушни олувчи фойдасига улушдан воз кечилганлигини тасдиқловчи ҳужжат, жамиятнинг устав фондидаги улуш очиқ кимошди савдоси орқали сотилганда, кимошди савдоси натижалари ҳақидаги баённома талаб қилиб олиниши лозимлиги, жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиш қарори битим ҳисобланмаслиги сабабли умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий емас деб топиш билан боғлиқ ишларни кўришда ФКнинг битимларга оид нормаларини қўллашга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида” 2023-йил 20-февралдаги 6-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал етишнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014-йил 20-июндаги 262-сонли Пленум қарори муқаддимасида, 4-бандининг бешинчи ва олтинчи хатбошиларида ҳамда 14.2-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023-йил 14-мартдаги 11-05-23-сонли далолатномаси). Ушбу таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал етишнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014-йил 20-июндаги 262-сонли қарори нафақат ички, балки ташқи корпоратив муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётини белгилаб, Пленум қарорини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси нормаларига мувофиқлаштиришга, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 20-моддасининг ўн иккинчи ва йигирманчи қисмларда назарда тутилган нормаларни аниқ ва бир хилда қўллашга ҳамда суд амалиётидаги иштирокчиларнинг ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилишдаги турли ёндашувларни бирхиллаштиришга, шунингдек, умумий йиғилиш қарориларига нисбатан мавжуд турли қарама-қарши назариялар (битим назарияси, меъёрий ҳужжат назарияси, юридик факт назарияси «суи генерис») ва суд амалиётидаги айрим ёндашувларни инкор қилиб, бу борадаги суд амалиётини бирхиллаштиришга ва шу орқали иштирокчиларнинг ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish