Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашев Икром Aбдурасуловичнинг
юридик фанлари доктори (DSc) диссертацияси имояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Солиқ интизомини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш”, 12.00.02. – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.ДСc/Ю139.
Илмий раҳбар: Хайитов Ҳушвақт Сапарбаевич, юпидик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, ДСc.07/30.12.2019.Ю.22.02.
Расмий оппонентлар: Отахонов Фозилжон Хайдарович, юридик фанлар доктори, профессор; Хамедов Иса Aхлиманович юридик, фанлари доктори, профессор; Зиёдуллаев Музаффар Зиёдуллаевич, юридик фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда солиқ интизомини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини очиб бериш ҳамда мазкур муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш механизмини такомиллаштириш юзасидан тавсия ва таклифларни илгари суришдан иборат
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
жисмоний шахс саналган солиқ тўловчининг солиқни тўлаш бўйича мажбурияти, агар банкда ҳисобварақ очмасдан тегишли ғазначилик ҳисобварағига бюджет тизимига ўтказиш учун банк кассасига нақд пул маблағлари топширилган пайтдан еътиборан бажарилган деб еътироф етилиши асосланган;
солиқни бир йўла тўлаши оқибатида манфаатдор шахснинг ночорлиги (банкротлиги) аломатлари пайдо бўлиши хавфини мавжудлиги солиқ тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти беришга хизмат қилиши асосланган;
агар солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти шахсга табиий офат, технологик фалокат ёки бошқа бартараф етиб бўлмайдиган ҳолатлар натижасида зарар йетказилганлиги бўйича берилган бўлса, қарз суммасига фоизлар ҳисобланмаслиги асослаб берилган;
солиқ тўловчининг солиқ мажбуриятини бажаришини таъминлаш чораси сифатида мол-мулкни хатлаш фақат солиқ тўловчининг аризасига кўра амалга оширилиши зарурлиги асосланган;
расмийлаштирилмаган (кирим қилинмаган) товарларни сақлаш, улардан фойдаланиш ва реализация қилиш солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) еканлиги асослаб берилган;
жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисми қайтариб олинишида шубҳали харидорлар реестрига киритилган жисмоний шахслар чеклари фискал белгили онлайн назорат-касса машиналари чеклари солиқ органларининг махсус мобил иловасида рўйхатдан ўтказилмаслиги асослаб берилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар қуйидагиларда фойдаланилган:
Жисмоний шахс саналган солиқ тўловчининг солиқни тўлаш бўйича мажбурияти, агар банкда ҳисобварақ очмасдан тегишли ғазначилик ҳисобварағига бюджет тизимига ўтказиш учун банк кассасига нақд пул маблағлари топширилган пайтдан еътиборан бажарилган деб еътироф етилиши ҳақидаги таклиф 2019-йил 30-декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–599-сон Қонуннинг 
89-моддаси учинчи қисми икки бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Песпубликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021-йил 12-январдаги 06/1-05/3704-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши фуқароларнинг солиқ тўлаш мажбуриятини бажарилган даврини аниқлашга хизмат қилган;
солиқни бир йўла тўлаши оқибатида манфаатдор шахснинг ночорлиги (банкротлиги) аломатлари пайдо бўлиши хавфининг мавжудлиги солиқ тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти беришга хизмат қилиши ҳақидаги таклиф 2019-йил 30-декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–599-сон Қонуннинг 
100-моддаси иккинчи қисми учинчи бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Песпубликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021-йил 12-январдаги 06/1-05/3704-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши солиқ тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини яратишга асос бўлган ҳолатларни белгилашга хизмат қилган;
агар солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти шахсга табиий офат, технологик фалокат ёки бошқа бартараф етиб бўлмайдиган ҳолатлар натижасида зарар йетказилганлиги бўйича берилган бўлса, қарз суммасига фоизлар ҳисобланмаслиги ҳақидаги таклиф 2019-йил 30-декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–599-сон Қонуннинг 100-моддаси бешинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Песпубликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021-йил 
12-январдаги 06/1-05/3704-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга ошипилиши солиқ тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш натижасида қарз суммасига фоизларни ҳисобламаслик ҳолатларини аниқлашга хизмат қилган;
солиқ тўловчининг солиқ мажбуриятини бажариш бўйича таъминлаш чораси сифатида мол-мулкни хатлаш фақат солиқ тўловчининг аризасига кўра амалга оширилиши зарурлиги ҳақидаги таклиф 2019-йил 30-декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–599-сон Қонуннинг 106-моддаси иккинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Песпубликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021-йил 
12-январдаги 06/1-05/3704-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга ошипилиши солиқ мажбуриятини бажариш бўйича таъминлаш чораси сифатида мол-мулкни хатлаш шахснинг розилигига асосланиши белгилашга хизмат қилган;
расмийлаштирилмаган (кирим қилинмаган) товарларни сақлаш, улардан фойдаланиш ва реализация қилиш солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) еканлиги ҳақидаги таклиф 2019-йил 30-декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–599-сон Қонуннинг 223-моддаси учинчи қисми тўртинчи бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Песпубликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021-йил 
12-январдаги 06/1-05/3704-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга ошипилиши солиқ мажбуриятини бажариш бўйича таъминлаш чораси сифатида 
мол-мулкни хатлаш шахснинг розилигига асосланиши белгилашга хизмат қилган;
жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисми қайтариб олинишида шубҳали харидорлар реестрига киритилган жисмоний шахслар чеклари фискал белгили онлайн назорат-касса машиналари чеклари солиқ органларининг махсус мобил иловасида рўйхатдан ўтказилмаслиги кераклиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Песпубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 
12-майдаги 255-сон қарори билан тасдиқланган Сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини жисмоний шахсларга қайтариш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Песпубликаси Вазирлар Маҳкамаси 2023-йил 20-февралдаги 12-15-17-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга ошипилиши солиқ интизомини таъминлашда фуқароларнинг иштирокини кенгайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish