Sayt test rejimida ishlamoqda

Махкамов Дурбек Нематовичнинг
фан доктори диссертация (DSc) ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишни ҳуқуқий тартибга солиш масалалари», 12.00.06 – Табиий ресурслар ҳуқуқи. Aграр ҳуқуқ. Экологик ҳуқуқ (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.4.ДСc/Ю144.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Усмонов Мухаммади Бахритдинович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, ДСc.07/30.12.2019.Ю.22.01.
Расмий оппонентлар: Холмўминов Жуманазар Тоштемирович, юридик фанлар доктори, профессор; Сафаров Жаҳонгир Исмаилович, юридик фанлар доктори, доцент; Нарзуллайев Олим Холмаматович, юридик фанлар доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Aдлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишни ҳуқуқий тартибга солишни назарий ва амалий нуқтаи назардан очиб бериш, ушбу соҳадаги қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсимлик дунёси объйектларига қонунга хилоф равишда зарар йетказилган ҳолатни фото ёки видеоёзувларини юбориш ҳамда рағбатлантириш орқали ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш, шу жумладан, дарахтларни ноқонуний кесиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда жамоатчилик назоратини кучайтириш зарурати асосланган;
ҳайдовчилар томонидан ўсимлик дунёси объйектларига зарар йетказмасликни таъминлаш мажбуриятини қонунчиликда аниқ белгилаб қўйиш орқали ўсимлик дунёси объйектлари ўсадиган муҳитни сақлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгилаш лозимлиги асослаб берилган;
ўсимлик дунёсининг камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турларини муҳофаза қилиш, Ботаника боғларининг ҳуқуқий мақоми, камайиб кетиш хавфи остида турган ўсимлик турларини табиий муҳитдан ажратиб олиш қонун билан белгиланиш кераклиги асослантирилган;
муҳофаза етиладиган табиий ҳудудлардан хўжалик мақсадларида фойдаланишда камёб ва йўқолиб бораётган ўсимлик дунёси объйектларини муҳофаза қилишнинг алоҳида ҳуқуқий режимини белгилаш асослаб берилган;
ўсимлик дунёси объйектлари бўйича олинган мониторинг маълумотларини тизимлаштиришнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш ҳамда ўсимлик дунёси объйектларини давлат кадастрини юритиш механизмини ҳуқуқий таъминлаш зарурлиги асосланган;
ўсимлик дунёси объйектларидан фойдаланишни назорат қилувчи давлат органларининг функсияларини қонунчиликда мустаҳкамлаш ҳамда Қизил китобга киритилган ёввойи ўсимликлардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш ва улардан фойдаланишда рухсат бериш механизмини ҳуқуқий таъминлаш зарурлиги асослаб берилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
ўсимлик дунёси объйектларига қонунга хилоф равишда зарар йетказилган ҳолатни фото ёки видеоёзувларини юбориш ҳамда рағбатлантириш механизмига оид таклифлар Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат екологик назорати ҳамда моддий маданий мерос объйектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида назоратнинг замонавий механизмларини жорий етиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022-йил 7-апрелдаги 165-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Жисмоний шахслар томонидан қайд етилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим етган шахсларни рағбатлантириш тартиби ҳақида низомнинг 15-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022-йил 3-августдаги 12/21-50-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сифатли ижросини ташкил етиш ҳамда ушбу соҳадаги ҳуқуқбузарликларга қарши самарали курашишга хизмат қилган;
ҳайдовчилар томонидан ўсимлик дунёси объйектларига зарар йетказмасликни таъминлашга доир таклифдан Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 14-апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларининг 125-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022-йил 3-августдаги 12/21-50-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши ўсимлик дунёси объйектларининг яшаш муҳитини сақлаб қолишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга ҳамда йўл бўйларида ўсаётган ўсимлик дунёсини муҳофаза қилишга хизмат қилган;
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилишда табиий ҳудудлар, жумладан Ботаника боғларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш ҳамда камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимлик турларини табиий муҳитдан ажратиб олишга оид берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуннинг 18 ва 31-моддаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2016-йил 4-ноябрдаги 04/4-04-189/2 сон далолатномаси). Мазкур таклиф ўсимлик дунёсини генефондини сақлаш, камёб ўсимликларнинг турларини сунъий яратилган шароитда ўрганиш, иқлимга мослаш, кўпайтириш, илмий ҳамда ўқув ишларини олиб бориш, ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича билимларни тарғиб қилишга хизмат қилган;
муҳофаза етиладиган табиий ҳудудлардан хўжалик мақсадларида фойдаланишда камёб ва йўқолиб бораётган ўсимлик дунёси объйектларини муҳофаза қилишнинг алоҳида ҳуқуқий режимини белгилашга оид таклиф Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 5-майдаги 282-сон қарори билан тасдиқланган Муҳофаза етиладиган табиий ҳудудларнинг қўриқланма зоналари тўғрисида низомнинг 9-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2021-йил 9-декабрдаги 12/21-53-сон далолатномаси). Билдирилган таклиф натижасида ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш мақсадида муҳофаза етиладиган табиий ҳудудларнинг қўриқланма зоналарида унинг салбий тасъсир кўрсатадиган фаолиятни чеклаш ёки таъқиқлаш учун йер участкаларни сақлаш вазифаси белгиланган;
ўсимлик дунёси объйектлари бўйича олинган мониторинг маълумотларини тизимлаштиришнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш ҳамда ўсимлик дунёси объйектларини давлат кадастрини юритиш механизмини таъминлашга оид таклиф Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 3-июндаги “Aтроф-муҳитнинг ифлосланиш даражасини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 343-сон қарори билан тасдиқланган дастурда ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2021-йил 9-декабрдаги 12/21-53-сон далолатномаси). Ушбу таклиф натижасида тегишли давлат органлари томонидан ўсимлик дунёси объйектларини табиий екотизмлардан келиб чиққан ҳолда мониторингини амалга ошириш, мониторинг маълумотларини Ягона давлат кадастр тизимига киритиш каби муҳим вазифаларни бажариши белгиланган;
ўсимлик дунёси объйектларидан фойдаланишни назорат қилувчи давлат органларининг функсияларини қонунчиликда мустаҳкамлаш ҳамда Қизил китобга киритилган ёввойи ўсимликлардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш ва улардан фойдаланишда рухсат бериш механизмини ҳуқуқий таъминлашга оид таклифлар Вазирлар Маҳкамасининг 2014-йил 20-октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўсимлик дунёси объйектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объйектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 69-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2021-йил 9-декабрдаги 12/21-53-сон далолатномаси). Ушбу таклиф ўсимлик дунёси объйектларини муҳофаза қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни кўпайтириш юзасидан давлат назоратини тизимли равишда амалга оширилишини таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish