Sayt test rejimida ishlamoqda

Aбдраимова Барно Бахтияровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак биология ўқитувчиларини тайёрлашда педагогик диагностика методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.3.ПҳД/Пед3136. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Ергашева Гулрухсор Сурхонидиновна педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Чирчиқ давлат педагогика университети, ДСc.03/30.04.2021.Пед.82.03.
Расмий оппонентлар: Рахимов Aтаназар Каримович, педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор; Норбўтаев Хўшбоқ Бобоназарович педагогика фанлари доктори (ДСc), доцент; 
Йетакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак биология ўқитувчиларини тайёрлашда педагогик диагностика методикасини такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак биология ўқитувчиларини тайёрлашда мунтазам диагностик тизим, унинг инвариант ва вариатив таркибий қисмлари, билиш субъектларининг диагностик муносабатларини тартибга солиш принсипларига ва педагогик диагностиканинг яхлитлик, уюшганлик, еквифиналлик хусусиятлари ҳамда компетенсиявий талабларга устиворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак биология ўқитувчиларини тайёрлашда педагогик диагностика методикасини такомиллаштириш модели ташкилий, фаолиятли-жараёнли, баҳолаш, натижа компонентларини даражали ва кўп омилли диагностик модулларини интеграциялаш ҳамда талабалар билим ва малакаларини експерт баҳолаш параметрлари ўхшашлигини коррексиялаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак биология ўқитувчиларининг диагностик, ахборотли-мотивацияли ва методик йўналишларда ўзаро бир-бирига мос тушадиган касбий фаолият аспектлари дигностик тайёргарлик босқичлари (саводхонлик, компенетнлилик, фаолият) узвийлигини таъминлаш ҳамда ички ва ташқи омилларни мунтазам диагностика тизимлари асосида тартибга солиш, технологик диагностикалаш методикалари воситасида аниқлаштирилган;
бўлажак биология ўқитувчиларининг педагогик амалиёт жараёнида диагностик воситаларни амалий қўллаш, коррексиялаш, диагностик компетентлиликни ривожланганлик даражасини аниқлашда тест-ретест релиабилитй методидан фойдаланиш юзасидан методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак биология ўқитувчиларини тайёрлашда педагогик диагностика методикасини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар, ишлаб чиқилган методик ва амалий тавсиялар асосида: 
бўлажак биология ўқитувчиларини тайёрлашда мунтазам диагностик тизим, унинг инвариант ва вариатив таркибий қисмлари, билиш субъектларининг диагностик муносабатларини тартибга солиш принсипларига ва педагогик диагностиканинг яхлитлик, уюшганлик, еквифиналлик хусусиятлари ҳамда компетенсиявий талабларга устиворлик беришга доир тавсияларидан “Биология ўқитиш методикаси (лаборатория ишлари)” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 28 июндаги 434-сонли буйруғи, № 434-053 нашр рухсатномаси). Натижада, мазкур таклифлар биология мутахассисликлари малакавий талаблари ва бакалаврларни тайёрлаш бўйича ўқув дастурларини такомиллаштиришга хизмат қилган; 
бўлажак биология ўқитувчиларини тайёрлашда педагогик диагностика методикасини такомиллаштириш модели ташкилий, фаолиятли-жараёнли, баҳолаш, натижа компонентларини даражали ва кўп омилли диагностик модулларини интеграциялаш ҳамда талабалар билим ва малакаларини експерт баҳолаш параметрлари ўхшашлигини коррексион таҳлил қилиш асосида такомиллаштиришга доир тадқиқот натижаларидан ИТД-1-164 «Кадрларни тайёрлаш ва уларни ишга жойлаштиришни таъминлаш бўйича соҳалараро интеграция мазмунини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш» амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 22 июндаги 89-03-2173-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган ташхис воситалари биология ўқитувчиларини аттестациядан ўтказиш методик таъминотини мустаҳкамлашга хизмат қилган; 
бўлажак биология ўқитувчиларининг диагностик, ахборотли-мотивацияли ва методик йўналишларда ўзаро бир – бирига мос тушадиган касбий фаолият аспектлари диагностик тайёргарлик босқичлари (саводхонлик, компенетнлилик, фаолият) узвийлигини таъминлаш ҳамда ички ва ташқи омилларни мунтазам диагностика тизимлари асосида тартибга солиш, технологик диагностикалаш методикалари; педагогик амалиёт жараёнида диагностик воситаларни амалий қўллаш, коррексиялаш, диагностик компетентликни ривожланганлик даражасини аниқлашда тест-ретест релиабилитй методидан фойдаланишга оид методик тавсиялар “Биология ўқитиш методикаси (лаборатория ишлари)” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 28 июндаги 434-сонли буйруғи, № 434-053 нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларининг педагогик амалиёт жараёнида диагностик фаолиятига тайёрлашнинг услубий таъминоти такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish