Sayt test rejimida ishlamoqda

Махаматжанова Нодира Махамадамин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тизимли қизил бўричада хавотир-депрессив бузилишлар ва унда тиббий-психологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш», 19.00.04– Тиббий психология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Tib1033.
Илмий раҳбар: Ибодуллаев Зарифбой Ражабович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази, PhD.10/30.12.2019.Tib.69.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Васила Каримовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алиахунова Мавжуда Юсуповна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тизимли қизил бўричада хавотирли-депрессив бузилишларни аниқлаш ва уларда тиббий-психологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор тизимли қизил бўрича касаллигидаги психоэмоционал бузилишлар бемор турмуш тарзига бўлган нигоҳини ва ички салоҳиятини ишга тушишини ўзгартиришга олиб келиши туфайли касаллик клиник кечувини авжланиши ва унинг давосига йўналтирилган стандарт даво самарасига салбий таъсирини тиббий-психологик ва махсус тестларни қўллаш орқали аниқлаш имконияти исботланган;
психоэмоционал ўзгаришлар структурасида қўрқув, ҳавотир, ваҳима ва депрессия каби бузилишлар устувор учраб, касалликнинг дастлабки даврларида аниқланганлиги, ҳамда шахс моделининг мотивацион, коммуникатив, интелектуал ва бошқа компонетларини ҳам бузилиши туфайли бемор ҳаёт сифатига таъсир этувчи асосий психологик омил эканлиги ва комплекс психотерапевтиик коррекцияни тақозо этиши аниқланган;
хавотирли-депрессив бузилишларни дастлабки намоён бўлиш даврларида бемор онгини кенгайтириш, англаш қобилиятини ошириш, ҳиссий муаммоларни енгиб ўтиш кўникмаларини шакллантиришга  қаратилган Гештальт-терапия усули ёрдамида коррекция қилиш орқали тизимли қизил бўрича даво чора-тадбирлари самарадорлигини яхшилаш имконияти аниқланган;   
тизимли қизил бўрича касаллиги стандарт давосида Гештальт терапия усули ҳамда психофармакотерапия усулини қўллаш орқали касаллик кечуви ва унинг давосида ижобий натижаларга эришилганлиги ҳамда бу бемор ҳаёт сифатидаги рухий компонентнинг сезиларли даражада оширганлигига асосланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тизимли қизил бўричада хавотирли-депрессив бузилишар ва унда тиббий-психологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш бўйича олинган  илмий натижалар асосида:
тизимли қизил бўричада кузатиладиган хавотирли-депрессив бузилишларни аниқлаш, уларни Гештальт-терапия ва психофармакотерапия усулларини қўллаш орқали коррекция қилишдан олинган илмий натижалар асосида “Тизимли қизил бўрича касаллигидаги психоэмоционал бузилишларни коррекция қилиш алгоритми” номли рационализаторлик таклифи ишлаб чиқилган (№941 03.09.2022).
тизимли қизил бўричада кузатиладиган хавотирли-депрессив бузилишларни аниқлаш, уларни Гештальт-терапия ва психофармакотерапия усулларини қўллаш орқали коррекция қилишдан олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Тизимли қизил бўрича касаллигидаги психоэмоционал бузилишларни коррекция қилиш алгоритми” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 30 ноябрдаги 8н-р/512-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома тизимли қизил бўрича касаллигида хавотирли-депрессив бузилишларни эрта аниқлаш, уларни Гештальт-терапия усули бўйича коррекция қилиш имконини берган;
тизимли қизил бўричада базис терапия, психотерапия ва психофармакотерапиянинг биргаликда ўтказилиши асносида психоэмоцинал бузилишларни самарали коррекция қилиш ва беморлар ҳаёти сифатини сезиларли даражада ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Тизимли қизил бўрича касаллигининг тиббий-психологик диагностика алгоритми” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 21 январдаги 8н-р/85-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ТҚБ билан оғриган беморларнинг клиник-психологик кўрсаткичлари, суицидал фикрлар ва ҳаёт сифати кўрсаткичларини аниқлаш имконини берган;
тизимли қизил бўрича касаллиги билан оғриган беморларда психоэмоционал бузилишларни коррекция қилишдан олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шаҳар 3-сон шаҳар клиник шифохонаси ва Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази амалиётига тадбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 30 ноябрдаги 8н-р/512-сон маълумотномаси). Натижада хавотирли-депрессив бузилишлар билан намоён бўлувчи тизимли қизил бўричада беморларнинг ҳаёт сифатини аниқлаш имконияти кенгайтирилган;
тизимли қизил бўрича касаллигини тиббий-психологик диагностика қилиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шаҳар 3-сон клиник шифохонаси ва Бухоро вилояти 4-сон оилавий поликлиника амалиётига тадбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 январдаги 8н-р/85-сон маълумотномаси). Натижада тизимли қизил бўричадаги психоэмоционал бузилишларни, беморларнинг ҳаёт сифатини эрта тиббий-психологик диагностика қилиш ва уларда хавотирли-депрессив бузилишларни психокоррекция қилишда Гештальт-терапия усулини қўллаш орқали беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish