Sayt test rejimida ishlamoqda

Aсрайев Зафар Ризакуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Умумкасбий фанларни ўқитишда електрон таълим ресурсларини ишлаб чиқиш ва фойдаланиш методикаси (Олий таълим муассасаларида “Aмалий механика” фани мисолида)”, 13.00.06 – Електрон таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.1.ПҳД/Пед1506
Илмий раҳбар: Бибутов Нарзулло Салимович, техника фанлари номзоди, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Педагогик инновациялар, профессионал таълим бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, ДСc.03/30.12.2019.Пед 48.01. 
Расмий оппонентлар: Маматов Дилмурод Нормуродович, педагогика фанлари доктори, доцент; Ҳимматалийев Дўстназар Омонович, педагогика фанлар доктори, профессор. 
Йетакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида умумкасбий фанлар бўйича (“Aмалий механика” фани мисолида) таълим сифатини ривожлантириш мақсадида електрон ресурсларини ишлаб чиқиш ва ундан фойдалланиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
електрон таълим ресурсларини ишлаб чиқиш ва фойдаланиш, рақамли таълим технологияларидан фойдаланиб ўқув дастурларини оъзлаштириш, индивидуал ва жамоавий еҳтийожлар асосида ўқитишга йоъналтирилган машғулотларнинг адаптивлик даражасини умумкасбий билимларнинг еҳтийожлари ва хусусийатларига босқичма-босқич мослаштириб бориш асосида такомиллаштирилган;
Aмалий механика” фанидан електрон таълим ресурсларини яратиш ва фойдаланиш модели ўқув жараёнини индивидуаллаштириш, ахборот-таълим муҳитини ҳамда талабаларнинг касбий билим ва кўникмаларини шакллантириш, процессуал-методик, технологик ҳамда мезонли баҳоловчи блокларни виртуал муҳит шароитига мазмунли-мақсадли мослаштириш асосида такомиллаштирилган; 
ахборот-таълим муҳитида електрон таълим ресурсларидан фойдаланиб “Aмалий механика” фанидан талабаларнинг янги ўқув материалини ўрганиши, билимларини умумлаштириши ва тизимлаштириши, шунингдек малака ва кўникмаларни шакллантириш методикаси аралаш таълимнинг (Блендед Леарнинг) “Онлине Дривер”, “Флиппед леарнинг” ва “Онлине Лаб” моделларига устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
“Aмалий механика” фанининг амалий ва тажриба ишларини бажаришда виртуал борлиқ муҳитида Ҳ5П, леарнингаппс педагогик воситалар, иммитацион ва булутли технологиялардан мақсадли фойдаланиш асосида субъектларнинг интерфаол мулоқотини ва талабаларнинг ахборот ўқув фаолиятини таъминлайдиган електрон таълим ресурслари ишлаб чиқилган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим сифатини таъминлашда електрон таълим ресурсларини ишлаб чиқиш ва ундан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган методик, амалий таклиф ва тавсиялар асосида: 
електрон таълим ресурсларини ишлаб чиқишда рақамли таълим технологияларидан фойдаланиб ўқув дастурларини ўзлаштириш индивидуал ва жамоавий еҳтиёжлар асосида ўқитишга йўналтиришга оид методик тавсиялар “Aмалий механика” ҳамда “Техник механика” ўқув қўлланмалари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва оърта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 25 декабрдаги 538-сон буйруғи). Мазкур ўқув қўлланмалар ОТМ ўқув-методик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ахборот-таълим муҳитида електрон таълим ресурсларидан фойдаланиб “Aмалий механика” фанидан талабаларнинг янги ўқув материалини ўрганиши, билимларини умумлаштириши ва тизимлаштириши, шунингдек малака ва кўникмаларни шакллантириш методикасини аралаш таълимнинг (Блендед Леарнинг) “Онлине Дривер”, “Флиппед леарнинг” ва “Онлине Лаб” моделларига устуворлик бериш орқали такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар “AИФ 2/20-Шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар асосида техник йўналишлар бўйича малакали муҳандис кадрлар тайёрлаш ва ўқитувчилар малакасини ошириш сифатини яхшилаш” (2019-2021 йй.) мавзусидаги халқаро лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 7 ноябрдаги 89-05-151-сон маълумотнома). Мазкур таклиф ва тавсиялар ОТМ учун ўқитиш мазмунини такомиллаштиришга ёрдам берган;
булутли технологиялар, Wеб 2.0 сервис хизматлари ва Ҳ5П тизимининг мултимедиали ахборот тизимида яратилган електрон таълим ресурсларидан фойдаланиш билан боғлиқ методик тавсиялар ва таклифларидан 610170-ЕПП-1-2019-1-ЕС-ЕППКA2-CБФИЕЖП ЕЛБA – “Марказий Осиёда “БигДата Интеллигент Aналйсис” бўйича ўқув ва илмий марказларни ташкил қилиш ва курсларни ишлаб чиқиш” (2019-2022 йй.) мавзусидаги халқаро амалий тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 7 ноябрдаги 89-05-151-сон маълумотнома). Мазкур материаллар талабаларнинг мустақил таълимини самарали ташкил қилишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish