Sayt test rejimida ishlamoqda

Пардайев Султонмуроднинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дунёнинг табиий-илмий манзараси ва унинг еволюцияси», 09.00.01 – Онтология, гносеология ва мантиқ (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.3.ПҳД/Фал794.
Илмий раҳбар: Шермухамедова Нигина Aрслановна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, ДСc.30.12.2019.Ф.01.05.
Расмий оппонентлар: Ниязимбетов Марат Қудиярович, фалсафа фанлари доктори, доцент; Давронов Зиёд, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади табиий-илмий билимлар еволюциясининг замонавий фан тараққиётининг пойдевори сифатидаги аҳамияти ва дунёнинг табиий-илмий манзарасининг йўналишларини очиб беришдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мифологик ва диний онг даражасидаги табиий-илмий билимларнинг дунёни билиш ва уни англашнинг дастлабки усули сифатида келажак тараққиётини таъминлашдаги структуравий, епистемологик, когнитив жиҳатлари, инсон тафаккури маҳсули сифатидаги онтологик ва гносеологик аҳамияти асосланган;
космосентризм ғояларининг ХХ асрда коинот ҳақидаги фундаментал билимларнинг шаклланишига таъсирининг ижтимоий тараққиётнинг илмий асосларини таъминлаш, инсон умри ва соғлиғини асраш омили сифатидаги гносеологик жиҳатлари очиб берилган; 
дунёнинг мумтоз табиий-илмий манзараси маҳсули сифатидаги механисизмнинг термодинамик манзара шаклланишига таъсири дунёнинг супер-холоном манзарасида, езотерик ва табиий-илмий билимларнинг метаморфозаси, катта ҳажмли ва тезлиги камроқ бўлган кашфиётлар ўрнига кичик ҳажмли ва жуда тез ишлайдиган механизмларнинг яратилиши ХХИ асрда дунёнинг табиий-илмий манзарасига янгича йўналишда ривожланаётганлиги исботланган;
табиий-илмий билимлардан нанотехнологиялар, биотехнологиялар, фармокологик маҳсулотларни яратиш, екологик инқироз, озиқ-овқат ва енергиянинг танқислигини бартараф етиш, ижтимоий тараққиётга еришиш мақсадларида фойдаланишнинг дунё табиий-илмий мазараси инсониятни асраш ва сақлашга хизмат қилишида намоён бўлиши очиб берилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Дунёнинг табиий-илмий манзараси ва унинг еволюцияси давомида олинган илмий натижалар асосида:
мифологик ва диний онг даражасидаги табиий-илмий билимларнинг дунёни билиш ва уни англашнинг дастлабки усули сифатида келажак тараққиётини таъминлашдаги структуравий, епистемологик, когнитив жиҳатлари, инсон тафаккури маҳсули сифатидаги онтологик ва гносеологик аҳамиятига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон» телерадиоканали» ДМ «Маданий-маърифий ва бадиий ешиттиришлар» муҳарририяти томонидан тайёрланган «Таълим ва тараққиёт», «Aдабий жараён», «Жаҳон адабиёти» радиоешиттиришлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 23-ноябрдаги 04-36/1947-сон маълумотномаси). Натижалар ёшларнинг мифологик билимларнинг илмий билимлар билан мутаносиблигини тушуниши, олам ҳақидаги ҳар қандай назарий билимлар амалий ҳаёт тажрибасига таяниш мумкинлиги ҳақида тасаввурга ега бўлишига хизмат қилган; 
космосентризм ғояларининг ХХ асрда коинот ҳақидаги фундаментал билимларнинг шаклланишига таъсирининг ижтимоий тараққиётнинг илмий асосларини таъминлаш, инсон умри ва соғлиғини асраш омили сифатидаги гносеологик жиҳатларига оид илмий хулосалардан Республика маънавият ва маърифат марказининг 2022-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ВИ йўналишида белгиланган «Aҳолининг Интернетдаги жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш маданиятини ошириш, ғоявий ва ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетини кучайтиришга оид чора-тадбирлар» 31-банди «Буюк аждодларимизнинг илмий мероси, уларнинг ибратли ҳаёт йўли ҳамда жаҳон сивилизациясини ривожлантиришга қўшган ҳиссалари бўйича маълумотлар билан халқаро Интернет тармоғини бойитиб бориш»да фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2022-йил 12-декабрдаги 381-сон маълумотномаси). Натижалар, аҳолини онгида табиий-илмий билимларнинг ижтимоий тараққиёт омили сифатидаги ролини тўлиқ англаш ва ҳар қандай кашфиёт ва ихтиролардан ижобий мақсадларда фойдаланишнинг зарурлигини тушунишга хизмат қилган;
дунёнинг мумтоз табиий-илмий манзараси маҳсули сифатидаги механисизмнинг термодинамик манзара шаклланишига таъсири дунёнинг супер-холоном манзарасида, езотерик ва табиий-илмий билимларнинг метаморфозасида намоён бўлишига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлигининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тарғиботи ойлиги» лойиҳасини ўтказиш бўйича комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлигининг 2023-йил 2-мартдаги 4-13-21-546-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялари табиий-илмий билимларнинг генезиси, илмий билим ва тафаккур услубининг шаклланишидаги роли, илмий қадриятларга таъсирини оширишга хизмат қилган;
табиий-илмий билимлардан нанотехнологиялар, биотехнологиялар, фармокологик маҳсулотларни яратиш, екологик инқироз, озиқ-овқат ва енергиянинг танқислигини бартараф етиш, ижтимоий тараққиётга еришиш мақсадларида фойдаланишнинг табиий-илмий мазараси инсониятни асраш ва сақлашга хизмат қилишида намоён бўлишига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг конференсия, семинар, давра суҳбатлари шунингдек маданий-гуманитар соҳалардаги тадбирларни ташкил етишда фойдаланилган.(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2023-йил 23-январдаги 14-07-54-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар мамлакатимизда табиий-илмий билимларни ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish