Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматкулов Санжар Тошпулатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шахсда ҳаётий позиция шаклланишининг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (Фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2019.2.ПҳД/Фал326.
Илмий раҳбар: Очилова Бахти Муродовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, ДСc.03/30.12.2019.Ф.01.05.
Расмий оппонентлар: Мусайев Одил Рахматович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Қодиров Aнвар Қаххорович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети. 
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади шахс ҳаётий позициясининг шаклланиш жараёнини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан тадқиқ етишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳаётий позициянинг когнитив, аксиологик, емоционал, екзистенсиал, хулқий ва акмеологик компонентлари, уларга хос бўлган актуаллаштирувчи, мотивацияловчи, мўлжал берувчи, йўналтирувчи ва стимуллаштирувчи функсионал елементларнинг ўзаро алоқадорликда шахс ҳаётининг стратегик табиатини акс еттириб, унинг фаолиятини тизимлаштириши ҳамда ижтимоий-маънавий қиёфасини белгилаб бериши илмий асосланган;
шахс ҳаётий позицияси таснифининг онглилик, аҳамиятлилик, психоенергетик, фаолиятнинг йўналганлиги, мотивациявий йўналганлик, емоционал тартибга солинганлик каби мезонлари аниқланиб, шахс ҳаётий позицияси ички структурасини ташкил қилувчи устувор еътиқодлар, қадриятлар ва принсипларнинг шахс амалий фаолиятида намоён бўлиши ҳамда ҳаёт тарзининг барқарор жиҳатларини ифода етиши структуравий-функсионал жиҳатдан далилланган;
ҳаётий позициянинг детерминантлашуви шахс ижтимоийлашувининг интериоризация-екстериоризацияси жараёнида еҳтиёж ва манфаатлар динамикасига мутаносиб тарзда юзага келадиган еътиқод ҳамда қадриятларнинг ийерархиявий тартибланиш принсипига мувофиқ бўлиши ижтимоий-фалсафий жиҳатдан очиб берилган;
шахсда ҳаётий позициянинг шаклланиши мураккаб индивидуал маънавий-руҳий ва ижтимоий-маданий жараён сифатида субектив омиллар (шахсий еътиқод, қадрият ва тамойиллар) ҳамда обектив ижтимоий шарт-шароитлар (жтимоий аксиомалар, маданий қадриятлар, мафкуралар ва ижтимоий-иқтисодий муносабатлар)нинг диалектик алоқадорлигида кечиши асосланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шахсда ҳаётий позиция шаклланишининг ижтимоий фалсафий жиҳатлари таҳлили доирасидаги таклиф ва тавсиялар асосида:
ҳаётий позициянинг когнитив, аксиологик, емоционал, екзистенсиал, хулқий ва акмеологик компонентлари, уларга хос бўлган актуаллаштирувчи, мотивацияловчи, мўлжал берувчи, йўналтирувчи ва стимуллаштирувчи функсионал елементларнинг ўзаро алоқадорликда шахс ҳаётининг стратегик табиатини акс еттириб, унинг фаолиятини тизимлаштириши ҳамда ижтимоий-маънавий қиёфасини белгилаб беришига оид илмий натижаларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг ““Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да маънавий-маърифий ишлар натижакорлигини оширишга, аҳолининг интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтиришга, мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашга доир чора-тадбирлар” дастури ИИ. 10-банди ““Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” ғояси асосида маънавий-маърифий ишларни янги босқичга кўтариш, мамлакатда бошланган улкан бунёдкорлик ва яратувчанлик ҳаракати, мақсадли ислоҳотларни кенг халқ оммасига йетказиш, жамиятда фаол фуқаролик туйғусини мустаҳкамлаш, бунда зиёлилар, илм-фан, маданият ва санъат, адабиёт намояндалари салоҳиятидан унумли фойдаланган ҳолда қаратилган тизимли тарғиботни амалга ошириш” мавзусида ўтказилган тарғибот ишларини амалга оширишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021-йил 19-майдаги 02/08-551-сонли маълумотномаси). Натижада, фуқароларда фаол ҳаётий позицияни шакллантиришга доир тарғибот ишларининг самарадорлиги ортишига хизмат қилган;
шахс ҳаётий позицияси таснифининг онглилик, аҳамиятлилик, психоенергетик, фаолиятнинг йўналганлиги, мотивациявий йўналганлик, емоционал тартибга солинганлик каби мезонлари аниқланиб, шахс ҳаётий позицияси ички структурасини ташкил қилувчи устувор еътиқодлар, қадриятлар ва принсипларнинг шахс амалий фаолиятида намоён бўлиши ҳамда ҳаёт тарзининг барқарор жиҳатларини ифода етишига оид илмий натижаларидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Енг юқори рейтингли тиббиёт олий таълим муассасаси, илмий тадқиқот институтлари ва илмий амалий марказлари” танлови тадбирлар ссенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазирлигининг 2021-йил 15-мартдаги 8-9-8/425-сонли маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон фуқароларини турли ғоявий таҳдидлардан ҳимоялашни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, кишиларда, айниқса ёшларда соғлом ҳаётий позицияни шакллантириш ва мустахкамлашда амалий жиҳатдан хизмат қилган;
ҳаётий позициянинг детерминантлашуви шахс ижтимоийлашувининг интериоризация-екстериоризацияси жараёнида еҳтиёж ва манфаатлар динамикасига мутаносиб тарзда юзага келадиган еътиқод ҳамда қадриятларнинг ийерархиявий тартибланиш принсипига мувофиқ бўлишига оид илмий натижаларидан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фраксиясининг 2020-йилга мўлжалланган устувор йўналишлари ижроси бўйича иш режасининг 5.3. “Ўқув-услубий ишлар бўйича вазифалар” йўналиши 94. “Партия тизимидаги ходимларнинг сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий йўналишдаги билим ва кўникмаларини оширишнинг устувор вазифалари” банди вазифалари ижросида фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2021-йил 21-апрелдаги 04/02-93-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур илмий натижалар Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси сайловолди дастурининг такомиллашувига хизмат қилган;
шахсда ҳаётий позициянинг шаклланиши мураккаб индивидуал маънавий-руҳий ва ижтимоий-маданий жараён сифатида субектив омиллар (шахсий еътиқод, қадрият ва тамойиллар) ҳамда обектив ижтимоий шарт-шароитлар (жтимоий аксиомалар, маданий қадриятлар, мафкуралар ва ижтимоий-иқтисодий муносабатлар)нинг диалектик алоқадорлигида кечишига оид илмий хулосаларидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти Кенгашининг 2020-йил иш режасида белгиланган “Ёшларда беш ташаббус – беш имкон”, “Ёшлар мутаассиблик ва ақидапарастликка қаршимиз”, “Халқаро тармоқда ёшларни бузғунчи ғоялардан мухофаза етиш” каби маънавий-маърифий тадбирларни ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 2021-йил 25-мартдаги 04-13/553 – сонли маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ёшлар орасида олиб борилган маънавий тарғиботларнинг илмий-маърифий асосларининг мустахкамланишига, ёшларда кенг дунёқараш ва қатъий ҳаётий позицияни шакллантиришга доир чора-тадбирларнинг таъсирчанлиги ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish