Sayt test rejimida ishlamoqda

Хуррамов Мусурман Келдиёровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “1991 – 2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги икки томонлама муносабатлар еволуцияси”, 07.00.05 – Халқаро муносабатлар ва ташқи сиёсат тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.3.PhD/Tar1206.
Илмий раҳбар: Жўраев Қодир Aсадович, сиёсий фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, ДСc/03/29.12.2022/Сс/Тар.21.02.
Расмий оппонентлар: Маврулов Абдухалил Абдулҳаевич, тарих фанлари доктори, профессор; Найимов Отабек Мардонович, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг енг янги тарихи масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи-методик марказ.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади 1991 – 2016 йилларда Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикалари ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама алоқаларнинг тадрижий ривожланиши тарихини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўрганилган давр мобайнида ўзбек-қозоқ сиёсий муносабатлари динамикаси ташқи кучларнинг Марказий Осиё минтақасини ўз таъсир доирасида тутишга уриниши ҳамда давлатлар ўртасида трансчегаравий сув-енергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш, товарларни олиб кириш ва олиб чиқишда асоссиз тариф ва нотариф тўсиқларни қўллаш каби муаммоларнинг сақланиб қолиши туфайли бир маромда ривожланмай, йиллар давомида ўзига хос тарзда тебраниб турганлиги, шунга қарамай икки мамлакат муносабатларида конфликтоген унсурлар кузатилмаганлиги далилланган;
 мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг чегара олди ҳудудлари ўртасида йўлга қўйилган яқин ҳамкорлик муносабатлари икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқаларнинг жадал ривожланишига туртки берган асосий омиллардан бири бўлганлиги аниқланган;
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг ривожи ўзбек ва қозоқ халқларининг тарихий, географик, маданий ва тил жиҳатдан яқинлигига, айниқса давлат раҳбарларининг роли ва хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлганлиги асослаб берилган;
мустақилликнинг дастлабки ўн йиллиги мобайнида икки мамлакат ялпи ички маҳсулот ҳажмининг кескин пасайиши, ижтимоий-иқтисодий бўҳронлар, давлатлар ўртасида ҳал қилиниши лозим бўлган асосий масалалар кун тартибида иқтисодий соҳа йетакчи ўринни егаллаганлиги сабабли маданий-гуманитар ҳамкорлик доирасида ўтказилган тадбирлар мунтазамлик касб етмай, кўпинча бир марталик тадбирлар ўтказиш анъанага айланганлиги аниқланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги икки томонлама муносабатлар еволуциясига оид изланишлар бўйича ишлаб чиқилган хулоса ва таклифлар асосида:
Ўзбек-қозоқ сиёсий муносабатлари динамикаси минтақада вужудга келган геосиёсий вазият, давлатлар миллий ривожланиш стратегияларидаги тафовут, ташқи кучларининг аралашуви ҳамда давлатлар ўртасида ҳал етилмаган муаммоларнинг сақланиб қолиши каби ҳолатлар туфайли бир маромда ривожланмай, йиллар давомида ўзига хос тарзда тебраниб турганлиги, шунга қарамасдан икки мамлакат муносабатларида конфликтоген унсурлар кузатилмаганлигига оид маълумотлар “Ўзбекистон тарихи” телеканалида ефирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2022-йил 9-августдаги 455-14-567-сон маълумотномаси). Натижада давлатлараро муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг аҳамиятини аҳолининг кенг қатламига йетказишда қўшимча маълумот манбаи бўлиб хизмат қилган; 
Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг чегара олди ҳудудлари ўртасида йўлга қўйилган яқин ҳамкорлик муносабатлари икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқаларнинг жадал ривожланишига туртки берган асосий омиллардан бири бўлганлиги аниқланиб, икки томонлама муносабатлар ривожи ўзбек ва қозоқ халқларининг тарихий, географик, маданий ва тил жиҳатдан яқинлигига, айниқса давлат раҳбарларининг роли ва хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлганлиги асосланиб, икки мамлакат ялпи ички маҳсулот ҳажмининг кескин пасайиши, ижтимоий-иқтисодий бўҳронлар, давлатлар ўртасида ҳал қилиниши лозим бўлган асосий масалалар кун тартибида иқтисодий соҳа йетакчи ўринни егаллаганлиги сабабли маданий-гуманитар ҳамкорлик доирасида ўтказилган тадбирлар мунтазамлик касб етмай, кўпинча бир марталик тадбирлар ўтказиш анъанага айланганлиги ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги алоқаларни изчил ривожлантириш ва янада мустаҳкамлашда парламентларнинг ролини ошириш бўйича илгари сурилган илмий ва амалий таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020-йил 25-сентабрдаги 481-ИВ/КҚ-132-ИВ-сонли Қўшма қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Парламент дипломатияси Консепсиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг 2022-йил 30-августдаги 04/6-10-71-сон маълумотномаси). Натижада Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги муносабатларни изчил ривожлантириш ва янада мустаҳкамлашда Парламентнинг ролини ошириш борасидаги устувор йўналишларни белгилаб олишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish