Sayt test rejimida ishlamoqda

Мустафоев Шахбоз Шухратовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Ислом меъморчилигида гирих ва муқарнасларни тузиш хамда уларни тиклаш муаммолари», 18.00.01–Aрхитектура назарияси ва тарихи. Aрхитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва тиклаш (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.ПҳД/A62.
Илмий раҳбар: Юсупова Мавлюда Aминжоновна, меъморчилик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети, ДСc.03/30.12.2019.A.11.02.
Расмий оппонентлар: Салимов Орифжон Муслимович, меъморчилик фанлари доктори, профессор; Худоярова Мавлюда Бахриевна, архитектура фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон ислом меъморчилигида гириҳ ва муқарнасларнинг келиб чиқиши тарихи, тадрижий ривожланиши, ўзига хослигини очиб бериш, турларини аниқлаш, геометрик модулини шакллантириш, график реконструксия таклифлари ҳамда замонавий архитектура объектлари учун лойиҳалар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон ислом даврига қадар архитектурасида гириҳ ва муқарнасларнинг тадрижий ривожланиши, ҳусусиятлари, уларнинг илк “прото” кўринишлари – “бағал” ҳамда “изора”(деворнинг безакдор панели) қисмларида шаклланганлиги исботланган;
ⅤⅢ-ⅩⅣ асрларда гириҳ ва муқарнаслар уч босқичда шаклланганлиги, гириҳларнинг икки (“хазорбоф”, “доира” асосли), муқарнасларнинг битта (“тўртбурчак асосли”) тури аниқланиб, ⅩⅠⅤ-ⅩⅩ аср бошларида гириҳларнинг асосий икки (“Баннои”, “Полигонал” асосли), муқарнасларнинг уч (“Муқарнас”, “Ироқи” ва “Чорзамин ёки Aралаш”) гуруҳлари ва турларининг мавжудлиги Ўрта Шарқ мамлакатлари қўлёзмалари билан қиёсийлаш асосида исботланган;
Ўзбекистон меъморий ёдгорликлари безагидаги гириҳ ва муқарнасларни мумтоз қоидалар бўйича таъмирлаш, тузиш ва замонавий архитектура иншоотларида тўғри фойдаланишда “полигонал” усулдан фойдаланиш яхши самара бериши очиб берилган;
замонавий архитектурада гириҳ ва муқарнасларни геометрик мутаносибликдан чиқмаган ҳолда қўллаш муаммоларини бартараф етиш, мавжуд тарихий қўлёзма манбалардаги тахбинлардан амалиётда самарали фойдаланиш бўйича таклиф лойиҳалари ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўзбекистон Ислом меъморчилигида гириҳ ва муқарнасларни тузиш ҳамда уларни тиклаш муаммолари” мавзусидаги тадқиқот ишидан олинган илмий натижалар асосида:
гириҳ ва муқарнасларнинг таркибий қисимларининг келиб чиқиши, кўргазмали луғати архив манбалари асосида ишлаб чиқилган, уларнинг тўлиқ тадқиқ етилмаган турларининг геометрик таҳлиллари, график реконструксиялари рақамлаштирилиб, тиклаш лойиҳалари ЙУНЕСКОнинг Марказий Осиё Халқаро Тадқиқот Институти (МОХТИ) ва Буюк Британиянинг Лондон Университети (УCЛ) лойиҳаси AРCAДИA жамғармаси гранти доирасида фойдаланилган (“ЙУНЕСКО”нинг МОХТИ томонидан 2022 йил 13 ноябрда берилган 323-сон маълумотномаси). Натижада Бухоро “Дафтар-и гириҳ” қўлёзмаларининг меъморий ёдгорликлар безакларида тўлиқ тадқиқ етилмаган манбалари илмий муомалага киритилган, мазкур қўлёзмаларни сақлаб қолишда ва асл кўринишини тиклашда хизмат қилувчи електрон нусхалари яратилган;
ⅤⅢ-ⅩⅣ асрларда гириҳ ва муқарнаслар уч босқичда шаклланганлиги, гириҳларнинг икки (“хазорбоф”, “доира” асосли), муқарнасларнинг битта (“тўртбурчак асосли”) тури аниқланиб, ⅩⅠⅤ-ⅩⅩ аср бошларида гириҳларнинг асосий икки (“Баннои”, “Полигонал” асосли), муқарнасларнинг уч (“Муқарнас”, “Ироқи” ва “Чорзамин ёки Aралаш”) гуруҳлари ва турларининг мавжудлиги Ўрта Шарқ мамлакатлари қўлёзмалари билан қиёсийлаш асосида исботланган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг 2022 йил 2 июлдаги 01-05/2323-сон маълумотномаси). Натижада мазкур агентлик томонидан лойиҳалар меъморий ёдгорликларни таъмирлаш ва мамлакатимизнинг туризм салоҳиятини оширишда муҳим аҳамиятга ега еканлиги тасдиқланган;
меъморий ёдгорликлар безакларидаги гириҳ ва муқарнасларни илмий асосда таъмирлаш, уларни анъанавий усулларда тузиш ва замонавий архитектура объектларида тўғри фойдаланишда “полигонал” усулдан фойдаланиш яхши самара бериши, мазкур усул воситасида гирих ва муқарнасларини тузиш таклиф лойиҳаларидан Тошкент шаҳрида бунёд етилаётган Ислом сивилизацияси марказининг асосий кириш пештоқида фойдаланилган (“Усто” Республика Уюшмасининг 2020 йил 02 ноябрдаги 12-сон маълумотномаси). Натижада “Усто” Республика Уюшмаси директори, Ўзбекистон ҳалқ устаси, академик М.Н. Муродов томонидан амалиетда лойиҳалар ва модул тизими амалиётда яхши самара бериши тасдиқланган; 
ҳозирда гириҳ ва муқарнасларни замонавий архитектурада амалий тўғри қўллашда вужудга келаётган муаммолардан бири – бу геометрик мутаносибликнинг бузилиши еканлиги, бунда анъанавий мавжуд усулларга таянган ҳолда, тарихий қўлёзма манбалардаги тахбинлардан самарали ва тўғри фойдаланиш усуллари юзасидан таклиф лойиҳалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида бунёд етилаётган Бухоро шаҳридаги Ислом сивилизацияси институтининг кириш пештоқи, “Қуръон зали” ҳамда Самарқанддаги Имом ал-Бухорий мақбарасининг “Гўрхона” шифти безакларини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш Вазирлигининг 2022 йил 30 августдаги 09-06/9897-сон маълумотномаси). Қўлланилган натижалар нафақат гирих ва муқарнасларни тузишда, балки таъмирлашда ҳам ўз самарасини бериши халқаро ИКОМОС уюшмаси аъзоси, устазода Бахтиёр Бобомуродов амалиётида тасдиқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish