Sayt test rejimida ishlamoqda

Жуманиязов Aнварбек Бекчановичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Спорт менежменти йўналишида таълим олаётган талабаларнинг жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.ПҳД/Пед1450.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, ДСc.03/30.12.2019.Пед.28.01. 
Илмий раҳбар: Маткаримов Рашид Машарипович, педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор. 
Расмий оппонентлар: Дадабойев Одилжон Жалолидинович, педагогика фанлари доктори (ДСc), доцент; Aрзиқулов Муқум Ўралович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент.
Йетакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади спорт менежменти йўналишида таълим олаётган талабаларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлган жисмоний ҳаракат тайёргарлигини такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
талабаларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш учун машғулот юкламаларни режалаштириш, рационал тақсимлаш, умумий ҳамда махсус тайёргарлик воситаларини мақсадли танлашга қаратилган услубият “Лойиҳалаш” моделини ишлаб чиқиш ҳисобига такомиллаштирилган; 
талабаларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлган жисмоний тайёргарлигини ошириш учун организмни ҳаракатга бўлган еҳтиёжини қоплаш ва ортиқча толиқишини келтириб чиқармайдиган восита ва усулларни рационал танлашга қаратилган “Беш кураш” машғулотларини ишлаб чиқиш ҳисобига мусобақа дастурлари бўйича жамоа бўлиб ишлаш имконияти кенгайтирилган;
талабаларнинг жисмоний ривожланиши ва тайёргарлигидаги катта фарқларни мувофиқлаштириш учун машғулот ва мусобақа жараёнлари моделлаштирилиб, махсус ҳаракатларни доминантлигини аниқлашда “кўп функсияли шкала”ни ишлаб чиқиш ҳисобига ортда қолаётган жисмоний сифатларни мақсадли танлаш ҳамда ошириш имконияти кенгайтирилган;
талабаларнинг жисмоний кўрсаткичларини амалга ошириш учун шиддатли юкламаларни юқори даражада бажаришда – сифат босқичини, амалий жисмоний тарбия воситаларини таркибини аниқлашга, уларни мақсадли ва вақт бўйича кетма-кетликда тақсимлашга ҳамда машғулотларнинг тегишли шкалаларини танлашга имкон берадиган – технологик босқичини, натижаларни таҳлил қилиш учун - назорат турларини ўзида жамлаган “Aмалий жисмоний тайёргарлик модели”ни ишлаб чиқиш ҳисобига касбий маҳорат даражаси такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак жисмоний тарбия ва спорт менежерларида амалий машғулот жараёнларидаги фаолиятларини такомиллаштириш, кенг мулоҳазага таянган ҳолда ҳаракат қилиш тизимини яратиш, мавжуд муаммоларга нисбатан креатив ёндашув қобилиятини ошириш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий тадқиқот ишлари натижалари асосида:
талабаларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш учун машғулот юкламаларни режалаштириш, рационал тақсимлаш, умумий ҳамда махсус тайёргарлик воситаларини мақсадли танлашга қаратилган “Лойиҳалаш” модели ишлаб чиқилиб, услубиятни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар Мирзо улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таълим жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 22 декабрдаги 06-01/06/13/9486-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг 100 м га югуриш кўрсаткичлари 0,91 сонияга ва 2 кг тўлдирма тўпни улоқтириш кўрсаткичлари 1,3 м га яхшиланган;
талабаларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлган жисмоний тайёргарлигини ошириш учун организмни ҳаракатга бўлган еҳтиёжини қоплаш ва ортиқча толиқишини келтириб чиқармайдиган восита ва усулларни рационал танлашга қаратилган “Беш кураш” машғулотлари ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети таълим жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 22 декабрдаги 06-01/06/13/9486-сон маълумотномаси). Натижада, жисмоний тарбия ва спорт менежменти таълим йўналишидаги талабаларнинг 3000 м га югуриш натижалари 102,2 сонияга яхшиланган;
талабаларнинг жисмоний ривожланиши ва тайёргарлигидаги катта фарқларни мувофиқлаштириш учун машғулот ва мусобақа жараёнлари моделлаштирилиб, махсус ҳаракатларни доминантлигини аниқлашда “кўп функсияли шкала” ишлаб чиқилиб, “Йенгил атлетикани ўргатиш методикаси” фани бўйича амалий машғулотларда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 22 декабрдаги 06-01/06/13/9486-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари 14,3% га яхшиланган;
талабаларнинг жисмоний кўрсаткичларини амалга ошириш учун шиддатли юкламаларни юқори даражада бажаришда – сифат босқичини, амалий жисмоний тарбия воситалар таркибини аниқлашга, уларни мақсадли ва вақт бўйича кетма-кетликда тақсимлашга ҳамда машғулотларнинг тегишли шкалаларини танлашга имкон берадиган – технологик босқичини, натижаларни таҳлил қилиш учун - назорат турларини ўзида жамлаган “Aмалий жисмоний тайёргарлик модели” ишлаб чиқилиб, портловчи куч сифатини ривожлантиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар Урганч давлат университетида талабаларнинг амалий машғулотларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 22 декабрдаги 06-01/06/13/9486-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг жойидан туриб узунликка сакраш кўрсаткичлари 38,7 смга ва жойидан туриб уч хатлаб сакраш кўрсаткичлари 109,8 смга яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish