Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўраев Бахтиёр Ғуломовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сейсмоизоляция элементлари ёрдамида кам қаватли ғиштли бинолар зилзилабардошлигини ошириш ва баҳолаш”, 05.09.01 – “Қурилиш конструкциялари, бино ва иншоотлар”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Т956.
Илмий раҳбар: Раззақов Собиржон Жўраевич, техника фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети, DSc.26/30.12.2019.Т.11.01.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Шаумаров Саид Санатович, техника фанлари доктори, профессор Ибрагимов Бахром Тошмуратович. 
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг  Ғ.О.Мавлонов номидаги Сейсмология институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сейсмоизоляция элементлари ёрдамида кам қаватли ғиштли бинолар зилзилабардошлигини ошириш ва баҳолашдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
кам қаватли ғиштли бинолар сейсмоизоляция элементи учун тайёрланган намуналарининг (k1)-горизонтал, (k2)-вертикал йўналишлардаги бикрлиги, G-силжиш модули, Es-сиқилишдаги эластиклик модули ва 
γ-силжиш деформацияси аниқланган ҳамда кам қаватли бинолар учун сейсмоизоляция энергия сўндирувчи элементи экспериментал-назарий ёндошув асосида ишлаб чиқилган;
сейсмоплатформада сейсмоизоляцияли ва сейсмоизоляциясиз бино моделларини сейсмик куч таъсирларига синаш асосида тезланиш, тезлик, кўчишлари бўйича илмий натижалар олинган ҳамда конструкциялардаги кучланганлик - деформацияланувчанлик ҳолати бўйича сейсмоизоляцияли бино конструкцияларида нормал ва уринма кучланишларни ҳамда зўриқишларни камайиши аниқланган;
амалий тадқиқотлар асосида ғиштли биноларда сейсмоизоляция элементли конструкциялардан фойдаланиш лойиҳавий сейсмик юкни 
2-3 баробар камайтириши яъни, қурилиш майдонининг сейсмиклик даражасини 1-1,5 баллга пасайтириши аниқланган;
сейсмоизоляция элементининг чизиқли деформацияларини ҳисобга олган ҳолда, ETABS дастури ёрдамида биноларнинг кучланганлик-деформациянувчанлик ҳолати, мустаҳкамлиги юқори аниқликда назарий аниқланган ва баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Сейсмоизоляция элементлари ёрдамида кам қаватли ғиштли биноларнинг зилзилабардошлигини ошириш ва баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
2021-йил 13-сентябрдаги ЎРҚ-713 сонли “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг иловасида келтирилган сейсмик хавфсизлиги таъминланадиган II тоифа объектлари рўйхатига кирувчи кам қаватли биноларнинг зилзилабардошлигини аниқлаш бўйича ўтказилган экспериментал синов ишларида  ғиштли биноларни сейсмик кучлар таъсирида кучланганлик-деформацияланувчанлик ҳолати аниқланган,  синов усуллари ва  илмий тадқиқот натижалари, назарий ҳисоблашлар ва экспериментал тадқиқотлар асосида олинган илмий янгиликлари фойдаланиш учун жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги Қурилишда техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий тадқиқот институтининг 2023-йил 3-февралдаги №19-сонли маълумотномаси). Бу илмий тадқиқот натижалари ва хулосалари асосида ҚМҚ 2.03.01-19 “Сейсмик ҳудудларда қурилиш” га актив сейсмик ҳимоя усулларини қўллаш бўйича асосли равишда янги банд киритиш имкониятини беради; 
сейсмик ҳудудларда қуриладиган кам қаватли ғиштли биноларнинг зилзилабардошлигини оширишдаги ETABS дастурий таъминоти асосида олинган назарий илмий тадқиқот натижалари фойдаланиш учун жорий қилинган (“Ўзоғирсаноатлойиҳа институти”АЖ нинг 2023-йил 1-февралдаги №7/098- сонли маълумотномаси). Бу натижа ихтиёрий конфигурациядаги бино ва иншоотларни замонавий ETABS комплекс ҳисоблаш дастурида лойиҳалаш ва реал зилзилаларнинг акселерограммалари асосида биноларни сейсмик куч таъсирига ҳисоблаш натижадорлигини кўрсатади;
бино моделларини сейсмик таъсирларга экспериментал синаш ва динамик характеристикаларини аниқлаш усуллари, ғиштли биноларнинг зилзилабардошлигини ошириш асосидаги тадқиқотларда фойдаланиш учун жорий қилинган (Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети қошидаги “Турин инвест тест” МЧЖнинг 2022-йил 24-августдаги далолатномаси). Бу ўз навбатида биноларни моделлаштириш асосида динамик синовларга кам маблағ сарфлаб бир нечта вариантларда синаш имконияти самарадорлигини белгилайди;
сейсмоизоляция элементлари ёрдамида кам қаватли ғиштли биноларнинг зилзилабардошлигини ошириш бўйича илмий янгилиги, хулосалари ва олинган илмий тадқиқот натижалари қурилиш ва лойиҳалаш ишлари учун жорий қилинган (Наманган вилояти қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекциясининг 2022-йил 15-сентябрдаги далолатномаси). Бу сейсмоизоляция элементини қўллаш орқали сейсмик ҳудудларда қуриладиган ғиштли биноларнинг зилзилабардошлигини ошириб, зилзила кучини 18-22 фоизга камайтиради;
актив сейсмик ҳимоя элементлари қўлланилган кам қаватли ғиштли бинонинг конструкцияларида ҳосил бўладиган тебранишлар даражасини аниқлаш имконини берувчи ҳисоблаш дастури  сейсмик таъсирларга ҳисоблаш ишлари учун жорий этилган (Наманган “Коммуналтаъмирлойиҳа” МЧЖ нинг 2021-йил 7-январдаги маълумотномаси ва Наманган “Келажак-S” кўп тармоқли хусусий корхонасининг 2022-йил 22-июндаги далолатномаси). Натижада лойиҳалаш ва ҳисоблаш жараёнларига сарфланадиган вақтни 15% гача тежалишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish