Sayt test rejimida ishlamoqda

Қаюмов Холмурод Найимовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Репродуктив ёшдаги аёлларнинг саломатлигини яхшилашда халк табобатини қўлланилишини оптималлаштириш бўйича чора-тадбирларни илмий асослаш”, 14.00.41 - Халқ табобати; 14.00.33 - Жамият саломатлиги. Соғликни сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.DSc/Tib642.
Илмий маслаҳатчилар: Эргашева Наргиза Обиджоновна, тиббиёт фанлар доктори, доцент, Рустамова Ҳамида Елемесовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Исаков Ҳаётилло, техника фанлари доктори, профессор; Брынза Наталья Семеновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Курск давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади репродуктив ёшдаги аёллар саломатлигини мустаҳкамлашда халқ табобатининг ташҳислаш, даволаш ва профилактик усулларини қўллаш ҳолатини таҳлил қилиш ва оптималлаштириш борасида илмий асосланган амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
репродуктив ёшдаги аёллардаги сурункали вертеброген касалликларни даволашда халқ табобатининг мануал терапия, акупунктура, хижома ва фитотерапия (“Шифо” эритмаси) усулларини ушбу кетма- кетликда қўллаш умуртқалараро тўқимада қон айланишини яхшилаш, репродуктив тизим фаолиятини ошириш, яллиғланишни камайтириши оқибатида  регенерацияни кучайтириши  ва халқ табобати хизмат усулларини қўллашни кенгайтириш имконияти мавжудлиги исботланган;
сурункали вертеброген касалликларни акупунктура усулида даволашда маҳаллий V24, V30, V54, VG3, VG4, PC74, периферик V37, V39, V40, V60, V63, VB30, VB34, VB36, VC4 ва бошқа биологик фаол нуқталарни биргаликда комбинацияларининг тинчлантирувчи усулнинг иккинчи вариантида электростимуляция қилиш кучли огриксизлантирувчи  ва яллигланишга карши таъсирга эга эканлиги исботланган;
таркиби сули, дала чой ва кашничдан иборат “Шифо” табиий қўшилмасидан юқори концентрацияли қуюқ эритма тайёрланиб, аёллардаги вертеброген касалликларни даволашда маҳаллий қўлланиладиган суртма шакли яратилиб, унинг маҳаллий фитотерапевтик таъсири аниқланган;
врач-мутахассисларни ўз фаолиятида халқ табобати усулларидан фойдаланиши, кўрсатилаётган ёрдам ҳажми ва сифати асосида компитентлик даражаси аниқланган, замонавий менежмент концепциялари асосида халқ табобати усулларидан фойдаланишни доимий такомиллаштириш, ягона тартибга солиш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, даволаш протоколларини оптималлаштириш учун халқ табобати мутахассисининг интеграцион фаолияти асосланган;
репродуктив ёшдаги аёллардаги сурункали касалликлар ривожланишида тиббий - биологик омиллардан ҳайз бошланиш муддати, никоҳ ёши, туғиш ёши, ҳомиладорлик кечиши, даволашда халқ табобатидан фойдаланиш, тиббий кўрикларда фаоллиги, ижтимоий-гигиеник омиллардан  турмуш шароити, меҳнат фаолияти соҳаси каби омиллар етакчи ўринларни эгаллаши аниқланган, қўлланилган халқ табобатининг турли усуллари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларинг жорий қилиниши. 
Репродуктив ёшдаги аёллар саломатлигини яхшилашда халқ табобатини қўлланилишини оптималлаштириш бўйича чора-тадбирларни илмий асослашда олинган илмий натижалар асосида: 
репродуктив ёшдаги аёлларнинг касалланиш даражасини аниқлаш ва шаклланиш истиқболини белгилаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Республиканинг арид зонасида яшовчи репродуктив ёшдаги аёлларнинг касалланиш эҳтимоллигини аниқлаш” номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғликни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 18 майдаги 8н-р/499-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома республика арид зонасида яшайдиган репродуктив ёшдаги аёллар касалланиш дажаси эҳтимоллигини аниқлашга, ҳар бир аёл учун индувидуал профилактик чора-тадбир ишлаб чиқишга ва саломатлик кўрсаткичларини яхшилашга имкон берган;
даволаш ишларини олиб боришда халқ табобати усулларини замонавий соғликни сақлаш тизимига уйғунлаштириш имконини берган “Репродуктив ёшдаги аёлларни даволашда халқ табобати усулларини замонавий соғликни сақлаш тизимига уйғунлаштириш” усслубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғликни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 19 майдаги 8н-р/505-сон маълумотномаси). Мазкур усулубий тавсиянома касалликлар профилактикаси ва давосида замонавий усуллар билан биргаликда халқ табобатининг касалликларни олдини олишга ва қайталанмаслигига эришилишига замин яратган;
илмий тадқиқот натижалари соғликни сақлаш амалиётига, жумладан, Бухоро вилояти Бухоро, Вобкент ва Когон туманлари кўп тармоқли марказий поликлиникалари, Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Бухоро шаҳар туғруқ комплекси клиник амалиётига жорий этилган (Соғликни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 13 июндаги 8н-р/291-сон маълумотномаси). Замонавий консерватив даволаш, физиотерапевтик ва халқ табобати усуллари уйғунлашуви асосида тиббий ёрдам самарадорлиги, даволаш чора-тадбирлар натижаларининг таъсир этиш муддати ортиши кузатилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish