Sayt test rejimida ishlamoqda

Одилова Дилнозахон Барнайевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Миллий иқтисодиётнинг хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш (Ўзбекистон олий таълим муассасалари мисолида)», 08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Iqt2083
Илмий раҳбар: Хажийев Бахтиёр Душабойевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Набийев Елшод Ганийевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Куролов Кобилжон Кулманович иқтисодиёт фанлари доктори (DSc)
Йетакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади миллий иқтисодиётга хизмат кўрсатиш соҳасини, ҳусусан олий таълим хизматларини интеграциялашнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра иқтисодиётнинг тўрт секторли таснифий модели иқтисодий фаолиятнинг моддийлигини пасайиши ва хизмат кўрсатиш соҳасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги аҳамияти даражасини ўсиши белгиларига кўра такомиллаштирилган;
услубий ёндашувга кўра миллий инновацион тизимда фан ва таълим субектлари ўртасида таълим хизматлари сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган инструментлар тизими маркетинг, рақамли технология, инновацион фаолиятни мотивациялаш, инновацион маданият, бизнес-ҳамжамиятларни инновацион фаолиятга жалб етишнинг ўзаро алоқалари мажмуи сифатида такомиллаштирилган; 
услубий ёндашувга кўра миллий инновацион тизимда янги таълим дастурлари ва технологияларини жорий етишнинг виртуал таълим кластери модели олий таълим муассасаларининг рақобатбардошлигини ошириш драйвери сифатида такомиллаштирилган;
олий таълим тизими хизматларининг миллий иқтисодиёт ҳамда ялпи хизматлар ҳажмига бўлган таъсирининг кўп вариантли ссенарийларга асосланган 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
иқтисодий фаолиятнинг моддийлигини пасайиши ва хизмат кўрсатиш соҳасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги аҳамияти даражасини ўсиши белгиларига кўра, иқтисодиётнинг тўрт секторли таснифий модели олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган “Экономическая теория” номли оъқув қоълланма таййорлашда фойдаланилган (Оъзбекистон Республикаси Олий ва оърта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-291-сонли нашр рухсатномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий етилиши натижасида бўлажак мутахассисларда иқтисодиёт тармоқларининг замонавий янги таснифлагичи ҳамда хизматлар соҳасининг аҳамияти даражасининг ўсиши бўйича назарий ва амалий кўникмаларни шакллантириш имкони яратилган;
миллий инновацион тизимда фан ва таълим субектлари ўртасида таълим хизматлари сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган инструментлар тизими маркетинг, рақамли технология, инновацион фаолиятни мотивациялаш, инновацион маданият, бизнес-ҳамжамиятларни инновацион фаолиятга жалб етишнинг ўзаро алоқалари мажмуи сифатидаги услубий ёндашув олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган “Экономика” номли ўқув қўлланма тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356/7-350-сонли нашр рухсатномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий етилиши натижасида бўлажак мутахассисларда миллий инновацион тизимда фан ва таълим субектлари ўртасида стратегик шериклик алоқалари асосида таълим хизматлари сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган инструментлар тизими бўйича назарий ва амалий кўникмаларни шакллантириш имкони яратилган; 
миллий инновацион тизимда янги таълим дастурлари ва технологияларини жорий етишнинг виртуал таълим кластери модели олий таълим муассасаларининг рақобатбардошлигини ошириш драйвери сифатидаги услубий ёндашув олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган “Экономика” номли ўқув қўлланма тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356/7-350-сонли нашр рухсатномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий етилиши натижасида бўлажак мутахассисларда миллий инновацион тизимда янги таълим дастурлари ва технологияларини жорий етишнинг виртуал таълим кластери модели бўйича назарий ва амалий кўникмаларни шакллантириш имкони яратилган;
олий таълим тизими хизматларининг миллий иқтисодиёт ҳамда ялпи хизматлар ҳажмига бўлган таъсирининг кўп вариантли ссенарийларга асосланган 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан “Олий таълим тизимини ривожлантиришнинг истиқболли дастурлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 22 декабрдаги 89-04-379-сонли маълумотномаси). Натижада олий таълим хизматларининг миллий иқтисодиёт ялпи ички маҳсулотини ҳамда ялпи хизматлар ҳажмини ўсишига бўлган таъсирининг узоқ муддатли истиқболдаги қийматларини ўзаро мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish