Sayt test rejimida ishlamoqda

Жулибой ўғли Ойбекнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инновацион ривожланиш шароитида туризм соҳасини малакали кадрлар билан таъминлаш жараёнларини такомиллаштириш”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.4.ПҳД/Иқт2703
Илмий раҳбар: Турайев Баходир Хатамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, ДСc.33/01.02.2022.И.145.01 
Расмий оппонентлар: Мирзайев Aбдуллажон Топилович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Навруз-Зода Бахтиёр Негматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Урганч давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади туризм соҳасини малакали кадрлар билан таъминлашнинг ташкилий-иқтисодий жараёнларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
меҳнат бозорининг туризм соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда қўшимча туризм таълимини ривожлантиришга бўлган еҳтиёжидан келиб чиқиб туризм, маданий мерос, музейшунослик ва археология соҳаларида тадқиқот олиб бораётган олимлар ўртасида ўзаро алоқани ўрнатиш, маълумотлар билан доимий алмашиш тизимини шаклантиришда www.силкроадсcиенcе.уз интернет порталини ташкил етиш афзалликлари далилланган;
туризм соҳасида битирувчилар бандлигини таъминлаш бўйича яратилган онлайн «тоурисм-жобс.уз» веб-платформасини такомиллаштириш орқали ишга жойлашишга кўмаклашувчи електрон тизимни жорий етиш бўйича таклифлар илмий асосланган;
туризм соҳасидаги мутахассисларнинг малакасини замонавий халқаро талаблар асосида ошириш имконини берувчи ҲоРеCа (Ҳотел Рестаурант Cатеринг) академияси ва «Реставрация ва археология соҳасида мутахассислар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш инновацион ўқув методик маркази»ни ташкил етиш афзалликлари асосланган;
мамлакатимизда туристик-рекреацион соҳа инфратузилмасининг такомиллашуви, туризм соҳасида инсон капиталининг ўсиши ва ривожланиши натижасида жами туристик оқим ҳажмининг 2026 йилгача прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туризм соҳасида малакали кадрлар тайёрлашнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
туризм соҳаси кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда қўшимча туризм таълимини ривожлантириш асосида туризм, маданий мерос, музейшинослик ва археология соҳаларида тадқиқот олиб бораётган олимлар ўртасида ўзаро алоқани ўрнатиш, маълумотлар билан доимий алмашиш тизимини шакллантиришда www.силкроадсcиенcе.уз интернет порталини ташкил етиш бўйича таклиф Туризм ва спорт вазирлигининг 2021-йил 2-ноябрдаги 723 ИЧ-сонли буйруғидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 30-октабрдаги «Туризм, маданий мерос, музейшунослик соҳаларида малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5270 сонли қарор ижросини таъминлаш бўйича назорат режасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2023-йил 16-январдаги 04-18/235-сонли далолатномаси). Натижада «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети ходимлар томонидан интернет портал яратилган ҳамда туризм соҳасида мутахассислар малакаси ва кўникмаларига бўлган талабни халқаро талаблар асосида узлуксиз такомиллаштириб бориш ва рақобатбардош мутахассисларни тайёрлаш мумкин бўлган;
туризм соҳасида битирувчилар бандлигини таъминлаш бўйича яратилган онлайн «тоурисм-жобс.уз» веб-платформани такомиллаштириш орқали жойлашишига кўмаклашувчи електрон тизимни жорий етиш бўйича таклиф Туризм ва спорт вазирлигининг 2021-йил 2-ноябрдаги 723 ИЧ-сонли буйруғидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 30-октабрдаги «Туризм, маданий мерос, музейшунослик соҳаларида малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5270 сонли қарор ижросини таъминлаш бўйича назорат режасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2023-йил 16-январдаги 04-18/235-сонли далолатномаси). Натижада мамлакатимизда туризм соҳасида мутахассислар бозоридаги талабни 100%га қондириш бўйича амалий ишлар бажарилган ҳамда коллеж ва техникум битирувчиларига қўшимча информацион база яратилган;
«Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети қошида ҲоРеCа академияси ва «Реставрация ва археология соҳасида мутахассислар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш инновацион ўқув методик маркази»ни ташкил етиши бўйича таклиф Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 28-апрелдаги 222 сонли “2022-2026 йилларда Самарқанд вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидаги назорат режасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2023-йил 16-январдаги 04-18/235-сонли далолатномаси). Мутахассислар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш асосида уларга профессионал кўникма ва билим бериш натижасида маданий мерос обйектларни реставрация қилиш ва уларни сақлаш самарадорлиги 20%га ошган;
мамлакатимизда туристик-рекреацион соҳа инфратузилмасининг такомиллашуви, туризм соҳасида инсон капиталининг ўсиши ва ривожланиши натижасида жами туристик оқим ҳажмининг 2026-йилгача прогноз кўрсаткичлари “Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган «2022-2023 йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар» дастури ва «Йўл хариталари»га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2023-йил 16-январдаги 04-18/235-сонли далолатномаси). Натижада туризм соҳасида мутахассисларни тайёрлаш стратегиясини тузиш ва истиқболини прогнозлаш параметрлари ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish