Sayt test rejimida ishlamoqda

Aмиров Aкмал Мерожовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Aгротуризмни ривожлантиришнинг ҳудудий хусусиятлари ва истиқболли йўналишлари (Самарқанд вилояти мисолида)”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.ПҳД/Иқт2701 Б2020.2.ПҳД/Иқт1282
Илмий раҳбар: Низамов Aхтам Нуманович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, ДСc.33/01.02.2022.И.145.01 
Расмий оппонентлар: Пардайев Олим Мамаюнусович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Нутфилло Салимович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент. 
Йетакчи ташкилот: Қарши давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади агротуризмни ривожлантириш ва истиқболли йўналишлари бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
агротуристик объектлар бўйлаб туристик маршрут дастурини ишлаб чиқишда агротуризм қишлоқларини тарғиб етиш асосида Самарқанд тумани фермер хўжаликларида узумчилик боғи ва вино туризмини ривожлантириш афзалликлари далилланган;
агротуризмнинг боғдорчилик йўналиши бўйича Жомбой тумани ҳудудидаги замонавий интенсив боғларда мавсум даврида бир вақтнинг ўзида 100 тагача туристни қабул қилиш имкониятига ега янги агротуристик маршрутни ташкил етиш таклиф қилинган;
хорижий туристларга ўзбек халқининг қадимги ва бугунги яшаш тарзи, урф-одатлари, удумлари, ошхонаси ва агротуризмини намойиш етиш мақсадида Самарқанд вилоятининг Оқдарё тумани ҳудудида туризм мажмуасини барпо етиш таклифи асосланган;
қишлоқ ҳудудлари агротуристик имконияти ва хусусиятидан келиб чиқиб, кирувчи туристик оқимнинг ошишини еътиборга олган ҳолда туристик хизматлар ҳажмининг 2026 йилга қадар мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Aгротуризмни ривожлантиришнинг ҳудудий хусусиятлари ва истиқболли йўналишларини тадқиқ қилиш бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
агротуристик обйектлар билан туристларни таништириш учун маршрут дастурини яратиш, агротуризм қишлоғини тарғиб етиш асосида Самарқанд тумани “Aзам Aзамат Aгро” фермер хўжалигида 300 гектар ҳудудда узумчилик боғи ва вино туризмини ташкил етиш бўйича таклифи Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 30-сентабрдаги 828-сонли қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022-йил 29-декабрдаги №04-18/8468-сон далолатномаси). Натижада фермер хўжалигида маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш орқали 12% самарадорликка еришиш имкониятини берди;
агротуризмнинг боғдорчилик йўналиши бўйича Жомбой тумани Қўнғирот қишлоғи ҳудудидаги замонавий интенсив бо ғида бир вақтнинг ўзида мавсум даврида 100 тагача агротуристни қабул қилиш имкониятига ега янги агротуристик маршрутни ташкил етиш бўйича таклифи Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 30-сентабрдаги 828-сонли қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022-йил 29 декабрдаги №04-18/8468-сон далолатномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш вилоятда ички туризм саёҳатчилари сонини 6,9 %га ошириш имконини берган;
хорижий туристларга ўзбек халқининг қадимги ва бугунги яшаш тарзи, урф-одатлари, удумлари, ошхонаси ва агротуризмини намойиш етиш мақсадида Самарқанд вилоятининг Оқдарё тумани ҳудудида туризм мажмуасини барпо етиш таклифи Вазирлар Маҳкамасининг 2017- йил 30-июндаги 450-сон “2017-2019 йилларда Самарқанд шаҳри ва Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори дастурига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022-йил 29-декабрдаги №04-18/8468-сон далолатномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш ЯҲМ ҳажмини 0,02 %га ошириш имконини берган; 
қишлоқ ҳудудлари агротуристик имконияти ва хусусиятидан келиб чиқиб, кирувчи туристик оқим ҳажмини ошишини еътиборга олган ҳолда туристик хизматлар ҳажмининг 2026-йилга қадар мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари Туризм ва спорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “2022-2023 йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар” дастури ва “Йўл харитаси”га киритилган. (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022-йил 29-декабрдаги №04-18/8468-сон далолатномаси). Натижада 2026- йилга қадар туристик хизматлар ҳажмини 2 баробарга ошириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish