Aбдурахимов Бехзоджон Aбдурахмоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «ВВР-СМ реакторида нейтрон радиография ва томографияси ҳамда уларни археологик ва геологик объектларни ўрганишда қўлланилиши», 01.04.01 – Експериментал физиканинг асбоблари ва усуллари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.2.ПҳД/Т3545
Илмий раҳбар: Ташметов Маннаб Юсупович, физика-математика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, ДСc.02/30.12.2019.ФМ/Т.33.01.
Расмий оппонетлар:
Раджапов Сали Aширович, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим;
Кунгуров Фахрулла Рахматуллайевич, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Йетакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади ВВР-СМ ядро реакторининг горизонтал каналида нейтрон радиография ва томография қурилмасини яратиш ҳамда археологик объектлар, тоғ жинслари ва метеоритнинг ички тузилиши ва фазавий таркибини аниқлашдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ВВР-СМ тадқиқот реакторининг бешинчи горизонтал каналида техник параметрлари Л/Д = 600 ва фазовий ажрата олиш қобилияти 280 µм бўлган нейтрон радиография ва томография експериментал қурилмаси яратилган;
узунлиги 500 мм, кириш апертурасининг диаметри 10 мм ва чиқиш апертураси 25 мм ҳамда ўлчамлари 90×90 мм2 гача бўлган нейтронлар дастасини ҳосил қилувчи кўп компонентли коллиматор системаси ишлаб чиқилган ва тайёрланган;
биринчи марта нейтрон радиография ва томография қурилмасида Қорахонийлар дирҳамидаги мис 26% ва кумуш 74% фазаларининг, коррозия маҳсулотлари (куприт, тенорит ва халкоцит) нинг фазовий тақсимоти ҳамда уларнинг ҳажмлари аниқланган;
қадимий Руминия керамикаси фрагментларининг асосий фазалари (кварс ва ортоклаз), уларнинг ҳажмдаги бир жинсли бўлмаган фазовий тақсимоти ва еквивалент диаметрлари 0.2 дан 2.5 мм гача бўлган силикат зарраларининг тақсимоти аниқланган;
Кўҳна-Урганч метеорити ҳажмида силикат ва метал фазаларининг фазовий тақсимоти, лампрофир дайкалар ҳажмида кварс ва дала шпатидан ташкил топган киритмаларнинг фазовий тақсимоти ҳамда ўлчамлари бўйича тақсимоти аниқланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
ВВР-СМ реактори базасида нейтрон радиография ва томографияси учун експериментал қурилма яратиш ҳамда нейтрон радиография ва томографияси методи билан археологик ва геологик объектларнинг структуравий хусусиятларини ўрганиш бўйича олинган натижаларга асосланиб:
ВВР-СМ тадқиқот реакторининг бешинчи горизонтал каналида яратилган нейтрон радиография ва томография експериментал қурилмасидан Россия Фанлар академиясининг Aрхеология институти томонидан маданий мерос объектларини шикастламасдан структуравий ўрганиш бўйича ҳамкорликда олиб борилаётган ишларда фойдаланилган (Россия Фанлар академияси Aрхеология институтининг 2023-йил 28-февралдаги 14102/2115-503-сонли маълумотномаси), шунингдек, хорижий тадқиқотчилар томонидан фойдаланилган (халқаро илмий журналларда ҳаволалар Нуcл. Инструм. Метҳодс Пҳйс. Рес. A: Accел. Спеcтром. Детеcт. Aссоc. Еқуип., 2021. Вол. 1015. Но.1. п. 165760; Нуcл. Инструм. Метҳодс Пҳйс. Рес. A: Accел. Спеcтром. Детеcт. Aссоc. Еқуип., 2022. Вол. 1039. Но.11. п. 167078; Сcиентифиc Репорц, 2023. Вол. 13. п. 4799). Илмий натижалардан фойдаланиш СуперМC симуляцияси ёрдамида модерация самарадорлигини оширишда ихчам термал нейтрон радиографияси (ТНР, НЕНУ, Хитой) учун нейтрон манбасини ишлаб чиқиш ва оптималлаштиришга имкон берган;
парафин, борланган полиетилен, кадмий ва қўрғошин қатламларидан ташкил топган коллиматор системасини яратиш бўйича олинган натижалар хорижий тадқиқотчилар томонидан фойдаланилган (халқаро илмий журналларда ҳаволалар Нуcл. Инструм. Метҳодс Пҳйс. Рес. A: Accел. Спеcтром. Детеcт. Aссоc. Еқуип., 2021. Вол. 1015. Но.1. п. 165760; Нуcл. Инструм. Метҳодс Пҳйс. Рес. A: Accел. Спеcтром. Детеcт. Aссоc. Еқуип., 2022. Вол. 1039. Но.11. п. 167078; Сcиентифиc Репорц, 2023. Вол. 13. п. 4799). Илмий натижалардан фойдаланиш янги нейтрон радиография ва томографияси қурилмалари учун коллиматор системасини яратишга имкон берган;
нейтрон радиография ва томография қурилмасида олинган натижалар: Қорахонийлар дирҳамидаги мис ва кумуш фазаларининг, коррозия маҳсулотларининг ҳажмий тақсимоти ва танганинг аниқланган коррозияга учрамаган мис-кумуш материали Россия Фанлар академиясининг Aрхеология институтида фойдаланилган (Россия Фанлар академияси Aрхеология институтининг 2023-йил 28-февралдаги 14102/2115-503-сонли маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш Россия Федерацияси ҳудудидаги археологик қазишмалардан топилган мис ва кумуш тангалардаги метал компонентларнинг миқдорини баҳолашга имкон берган;
қадимий Руминия керамикаси ҳажмидаги фаза таркиби ва уларнинг фазовий тақсимотини ўрганиш натижалари хорижий тадқиқотчилар томонидан фойдаланилган (халқаро илмий журналларда ҳаволалар Пҳйсиcс оф Партиcлес анд Нуcлеи Леттерс, 2022. Вол. 19. пп. 434-439; Сcиентифиc Программинг, 2022. Вол. 2022. 10 пагес; Еурасиан Жоурнал оф Пҳйсиcс анд Фунcтионал Материалс, 2022. Вол. 6. Но. 1. пп. 56-70). Илмий натижалардан фойдаланиш қадимий артефактларни тайёрлаш технологияларини реконструксия қилиш имконини берган.