Sayt test rejimida ishlamoqda

Aлламуратов Нурлибай Есемуратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Қорақалпоқ тилида юридик терминлар», 10.00.03 – «Қорақалпоқ тили» (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.4.ПҳД/Фил1430.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кудайбергенов Мамбеткерим Сарсенбаевич, филология фанлари доктори, професссор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети ДСc.03/30.04.2021.Фил.20.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Пирниязова Aлима Кудияровна, филология фанлари доктори (ДСc), доцент, Бекбергенов Кдирбай Aйжарикович, филология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Йетакчи ташкилот номи: Ургенч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади қорақалпақ тилидаги юридик терминларнинг шаклланиш ва ривожланиш йўлларини, семантикасини, ясалиш усулларини ва тузилишига кўра турларини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
қорақалпоқ тилида қўлланиладиган юридик терминларнинг 1920-йилгасҳа, 1920-1990-йилларда ва мустақиллик йилларида тарихий ривожланиш босқичлари, уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда қўлланилиши, даврий ва қатламли етногенези, юридик терминларнинг шаклланиши ҳамда семантик жиҳатлари очиб берилган;
мустақиллик йилларида ҳуқуқий-демократик жамиятнинг ривожланиши билан кириб келган юридик терминларнинг қорақалпоқ тили лексикасига, жумладан, юридик терминларнинг бойишига таъсир кўрсатганлиги аниқланган;
юридик терминларнинг ясалиш моделлари, тузилиши бўйича содда ва қўшма юридик терминларга ажратилиши, содда юридик терминларнинг қўшимчали ва қўшимчасиз қўлланилиши, қўшма юридик терминларнинг икки ва кўп таркибли бўлиб келиши, калкалаш усули орқали ўзлашган юридик терминларнинг тўлиқ ва ярим калка шаклида қўлланилиши далилланган;
қорақалпоқ тилида қўлланиладиган юридик терминлар тематик гуруҳларга бўлиниб, ҳар бир гуруҳга тегишли юридук терминларнинг семантик жиҳатлари очиб берилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ тилидаги юридик терминларни тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
қорақалпоқ тилида қўлланиладиган юридик терминларнинг 1920-йилгаша, 1920-1990-йилларда ва мустақиллик йилларида тарихий ривожланиш босқичлари, уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда қўлланилиши, юридик терминларнинг шаклланиши ҳамда семантик жиҳатларига оид олинган назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида лойиҳаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022-йил 29-ноябрдаги 485/1-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ тилида қўлланиладиган юридик терминларнинг тарихий ривожланиш босқичлари, уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда қўлланилиши, даврий ва қатламли етногенези, юридик терминларнинг шаклланиши ҳамда семантик жиҳатлари аниқланган; 
қорақалпоқ тилида қўлланиладиган юридик терминларнинг 1920-йилгаша, 1920-1990-йилларда ва мустақиллик йилларида тарихий ривожланиш босқичлари, уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда қўлланилишига доир хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаментининг терминлар бўйича лойиҳаларини амалга оширишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2022-йил 17-июндаги 11-06/5-06/455-сон маълумотномаси). Натижада юридик терминларни тўғри қўлланишда кенг фойдаланилган. Илмий хулосаларнинг амалиётга жорий қилиниши орқали давлатимиз томонидан қабул қилинган Қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик терминларнинг маъно ва орфографик жиҳатдан тўғри қўлланилишига еришилган;
қорақалпоқ тилида қўлланиладиган юридик терминларнинг тарихий ривожланиш (1920-йилгаша, 1920-1990-йилларда ва мустақиллик йилларида) босқичлари, уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда қўлланилиши, юридик терминларнинг мавзуий гуруҳларга (конституциявий ҳуқуқ, фуқаролик ҳуқуқи, жиноят ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқий соҳаларга) бўлиниши ҳақидаги хулосалардан Қорақалпоғистон телеканалининг «Еркин фикр» кўрсатуви ва Қорақалпоғистон радиоканалининг «Тилга еътибор – елга еътибор» ешиттиришини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2022-йил 15-июндаги 05-22/331-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ тилида қўлланиладиган юридик терминларнинг семантик жиҳатлари мавзуий гуруҳларга (конституциявий ҳуқуқ, фуқаролик ҳуқуқи, жиноят ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқий соҳаларга) бўлиниши ҳақидаги хулосалар кенг жамоатчиликка тарғиб қилинган;
қорақалпоқ тилида қўлланиладиган юридик терминларнинг 1920-йилгаша, 1920-1990-йилларда ва мустақиллик йилларида тарихий ривожланиш босқичлари, уларнинг тематик гуруҳлари, ясалиш моделлари ва тузилиши бўйича илмий-назарий хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги умумтаълим мактабларида ўқитиладиган «Она тили» фанининг мазмунини такомиллаштиришда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022-йил 21-июндаги 01-01/5-1882-сон маълумотномаси). Натижада умумтаълим мактабларида ўқитиладиган «Она тили» дарсларида терминларга доир мавзулар мазмунини бойитиш имконини берган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish