Sayt test rejimida ishlamoqda

Сейдабуллаева Наргиза Тангирбергеновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда сиёсий коммуникациянинг ривожланиш тенденциялари», 23.00.02 – Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ss291.
Илмий раҳбар: Байрыева Алмагул Курбановна, сиёсий фанлар доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/13.05.2020.Ss.23.03.
Расмий оппонентлар: Эргашев Баходир Хожикурбонович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Исанова Гулбахор Тахировна, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда сиёсий коммуникациянинг ривожланиш тенденцияларини баҳолаш ҳамда уларнинг жамият ва давлат тараққиётига таъсири юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
жамият  модернизацияси шароитида “халқ билан мулоқот” механизми сиёсий мулоқотнинг муҳим канали сифатида компетентлик бошқарувига эришиш ва  жамият тараққиётига хизмат қилишини такомиллаштиришга оид тавсиялар ишлаб чиқилган;
миллий манфаатларни руёбга чиқаришда давлат органлари раҳбарлари фаолиятининг шаффофлигини доимий равишда таъминлаш, фуқаролик жамияти институтлари ва фуқаролар билан доимий мулоқот каналларини йўлга қўйиш зарурияти такомиллаштирилган; 
сиёсий коммуникациянинг таъсир қилиш даражаси жамиятда, шахсда шаклланган сиёсий онг, маданият, тафаккурнинг даражасига тўғри пропорционал бўлиб, унинг реал ҳаётда акс этишига ва сиёсий иммунитетни шакллантиришга асос бўлиши исботланган; 
таълим сохасида маънавий-мафкуравий масалаларни тарғиб қилиш ва медиатаълимнинг самараларини ошириш орқали ёшларни сиёсий жараёнларни тўғри англашларига эришиш илмий асослантирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда сиёсий коммуникациянинг ривожланиш тенденциялари бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида олинган  хулоса ва таклифлар асосида: 
ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг ҳал қилиниши ҳамда ёшларни сиёсий жараёнларни онгли англашлари ва соғлом турмуш тарзига эришишлари мақсадида маънавий-мафкуравий масалаларни тарғиб қилиш ва медиатаълимнинг самараларини узлуксиз тарзда ошириб боришга оид тавсиялари Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлимининг 2022 йил учун йўл харитасига киритилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 22 ноябрдаги 01/13-307-1-сонли далолатномаси). Мазкур илмий-назарий хулоса бугунги кунда республикада бу борадаги муаммоларнинг илмий асосга таяниб, ижобий ҳал қилинишига ҳисса қўшмоқда;
демократик жамиятнинг муҳим омилларидан бўлган фуқароларнинг фуқаролик позицияси, сиёсий онги, маданияти даражаси жамиятда сиёсий коммуникация тармоқларининг ривожланиш даражасига пропорционаллиги боис марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида сиёсий баҳслар, жамиятдаги сиёсий жараёнларга шарҳлар ва сиёсий ахборотлар берувчи кўрсатув ва эшиттиришлар сони ҳамда сифатини оширишга оид тавсиялари Қорақалпоғистон Республикаси ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси фаолиятида фойдаланилди (Қорақалпоғистон Республикаси ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси мажлисининг 2021 йил 27 декабрдаги 9-сонли баённомаси). Натижада, мазкур таклиф ушбу йўналишдаги фаолият самарадорлигини оширишга ҳисса қўшган; 
жамият  модернизацияси шароитида “халқ билан мулоқот” механизми сиёсий мулоқотнинг муҳим канали сифатида компетентлик бошқарувига эришишни такомиллаштиришга, шунингдек, миллий манфаатларни руёбга чиқаришда давлат органлари раҳбарлари фаолиятининг шаффофлигини доимий равишда таъминлаш, фуқаролик жамияти институтлари ва фуқаролар билан доимий мулоқот каналларини йўлга қўйишга оид таклиф ва тавсиялар O`zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан 2022 йил  февралдаги 3-сонли чора тадбирлар дастурининг 8-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (O`zLiDeP  Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг 2021йил 27 декабрдаги 01-31/291-сонли далолатномаси). Натижада, O`zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан партия фаолиятини ривожлантиришда, тарғибот-ташвиқот тадбирларида қўлланилмоқда.

Yangiliklarga obuna bo‘lish