Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибатова Aмира Шавкатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилида нон ва нон маҳсулотлари билан боғлиқ луғавий бирликлар тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.2.ПҳД/Фил2376.
Илмий раҳбар: Aбдийев Муродқосим Болбекович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, ДСc.03/30.12.2019.Фил.02.03. 
Расмий оппонентлар: Жабборов Хўжамурод, филология фанлари доктори, профессор; Жўрайева Бибиш Мухсиновна, филология фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбек тилида нон ва нон маҳсулотлари билан боғлиқ лексемаларнинг ўзига хос лингвистик хусусиятларини, жумладан, соҳа лексикасининг систем-структур, лингвокултурологик ҳамда консептуал хусусиятларини очиб беришдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек халқининг миллий анъана ва қадриятларини акс еттирувчи нон ва нон маҳсулотлари билан боғлиқ нон синдириш, нон тишлатиш, патиржеди каби етнографизмлари, нони бутун, нонини яримта қилмоқ, нон кўр қилмоқ сингари фразеологизмларининг маънолари лингвокултурологик томондан асосланган;
нон ва нон маҳсулотлари терминларидан новвой, зувалачи, кунжутли, жиззали лексемалари аффиксация, новвойхона, унхона, нониосиё еса композиция, юпқа, шапати кабилар семантик усулда ясалганлиги далилланган;
нон ва нон маҳсулотлари билан боғлиқ лексемалар йигирмадан ортиқ микрогуруҳларга бўлиниб, уларнинг гипонимик, партонимик, градуонимик, синонимик, антонимик муносабатлари ҳамда лингвокултурологик, консептуал хусусиятлари очиб берилган.
нон ва нон маҳсулотлари терминларини қўллашдаги чалкашликларни бартараф етиш юзасидан тавсиялар берилиб, соҳанинг терминологик аппарати шакллантирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилининг нон ва нон маҳсулотлари билан боғлиқ луғавий бирликлар тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
нон ва нон маҳсулотлари терминларидан новвой, зувалачи, кунжутли, жиззали лексемалари аффиксация, новвойхона, унхона, нониосиё еса композиция, юпқа, шапати кабилар семантик усулда ясалганлигига доир фикр-мулоҳазалардан 2017-2020-йилларда бажарилган A-Ф1-ГОО3-рақамли “Қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзРФA ҚҚБнинг 2021-йил 11-октабрдаги 284/1-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек тилига хос нон билан боғлиқ луғавий бирликлари ҳосил бўлишининг ўзига хос жиҳатлари лексикологияда ўзига хос аҳамиятга ега бўлиб, тадқиқотда нонга хос луғавий бирликларнинг аффиксация усули билан ясалиши анча унумдор еканлиги кўрсатиб берилган. Шу жиҳатдан ўзбек нонлари номланиши ҳудудларга хос хусусиятлари билан хилма-хиллиги илмий ва амалий жиҳатдан кўрсатиб берилган;
нон ва нон маҳсулотлари билан боғлиқ лексемалар йигирмадан ортиқ микрогуруҳларга бўлиниб, уларнинг гипонимик, партонимик, градуонимик, синонимик, антонимик муносабатлари ҳамда лингвокултурологик, консептуал хусусиятларининг қўлланишига оид материаллар хулоса ва тавсияларидан 2021-2022- йилларда бажарилган ПЗ-2019062124-рақамли “Табиий деконтаминантлардан фойдаланиб оммавий озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологияларини яратиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Бухоро муҳандислик технология институтининг 2022-йил 9-февралдаги маълумотномаси). Тадқиқот натижалари новвойчилик терминлари асосида ўзбек тили терминларининг бойиш йўллари очиб берилган, ҳамда ўзбек тилида нон ва нон маҳсулотлари билан боғлиқ терминларнинг пайдо бўлиш тарихи ва амалда қўлланишига доир билдирилган фикрлардан нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқаришда терминларнинг муқобил вариантини танлашда қўлланишига оид материаллардан Бухоро муҳандислик технология институти 70720101 – Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш технологияси (маҳсулот турлари) бўйича магистратура мутахассислиги учун “Маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини бошқариш” номли модулини тайёрлашда фойдаланилган;
ўзбек халқининг миллий анъана ва қадриятларини акс еттирувчи нон ва нон маҳсулотлари билан боғлиқ нон синдириш, нон тишлатиш, патиржеди каби етнографизмлари, нони бутун, нонини яримта қилмоқ, нон кўр қилмоқ сингари фразеологизмларини тўғри ва ўринли қўллаш орқали таълим тизимини яхшилаш тавсияларидан 2015-2017-йилларда бажарилган A-1-057-рақамли “Олий таълим муассасалари талабаларини модулли ўқитишда педагогларни компетентли тайёрлашнинг психологик-педагогик асослари” мавзусидаги амалий давлат гранти тадқиқотида фойдаланилган (Муҳаммад-ал Хоразмий номидаги ТAТУ Самарқанд филиалининг 2021-йил 16-ноябрдаги 638/0101-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тилида нон билан боғлиқ луғавий бирликлар тадқиқи материалларидан диалектик ёндашув асосида талабаларнинг танланган мутахассисликлари бўйича соҳа терминларини тўғри қўллашга ўргатиш орқали таълим сифатининг оширилишига еришилган;
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлимида ташкил етилган “Садоқат” ижодий тўгараги фаолиятида ушбу тадқиқотнинг халқ тарихининг бой меросини ўзида мужассам етган нон ва у билан боғлиқ лексемаларни халқ оғзаки ва бадиий асарларда қўлланишининг мазмуни доирасида уларнинг лингвистик моҳияти миллий мафкура ғоялари билан сингдирилганлиги бўйича берилган хулосалардан фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлимининг 2022-йил 18-январдаги 08-сон маълумотномаси). Натижалардан халқ тарихининг бой меросини ўзида мужассам етган нон билан боғлиқ лексемалар бадиий нутқ ҳамда сўзлашув нутқида қўлланиши илмий-назарий жиҳатдан тадқиқ етишда муҳим аҳамият касб етган;
нон ва нон маҳсулотлари терминларини қўллашдаги чалкашликларни бартараф етиш юзасидан берилган тавсиялар, нон ва нон маҳсулотлари билан боғлиқ луғавий бирликлар, жумладан, новвой, оби нон, ширмой нон, кўмач, кулча, хамир, зувала сингари терминларнинг ўзбек миллий терминологиясида ифодаланиши, ҳамда унга оид назарий ва амалий хулосаларидан келажакда тилшунослик ҳамда озиқ-овқат саноати, ўзбек тилида нон билан боғлиқ луғавий бирликлар тадқиқи бўйича амалий ва назарий хулосалари, тавсиялари ҳамда амалий таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри “Мастер медиа продуcтион анд броадcаст” маъсулияти чекланган жамиятининг “СТВ”.уз сайти томонидан репортаж тайёрлашда фойдаланилган ва натижаларга еришилган (Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри “Мастер медиа продуcтион анд броадcаст” маъсулияти чекланган жамиятининг “СТВ”.уз сайти 2021-йил 27-сентабрдаги 27/09-сон маълумотномаси). Натижада нон ва нон маҳсулотларига оид кўплаб лексемаларнинг изоҳлари мукаммаллашган. Ушбулар асосида репортаж тайёрланиб, “СТВ”.уз сайти електрон платформаларида намойиш етилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish